Экоолам      Бош саҳифа

Оролқумда олам яшнамоқда

«Оролқум» миллий табиат боғи Ўзбекистоннинг энг шимолидаги Мўйноқ туманида жойлашган. У тобора қуриб бораётган Орол денгизининг жанубий ҳудудларини эгаллайди.

Оролқумда  олам яшнамоқда

Мазкур миллий табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 мартдаги «Ўрмон фонди ерларида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган эди. Бундан кўзланган асосий мақсад йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишдан иборат. Шунингдек, табиий ландшафтни тиклаш, экологик мувозанатни сақлаш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик таълимни ривожлантиришда ўқитиш ва тарбиялаш ишларида яқиндан кўмаклашиш – бизнинг асосий вазифамизга айланган.

Мўйноқ давлат Ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган миллий табиат боғимизнинг умумий ер майдони 1 миллион гектарни ташкил қилади. Бу ерларнинг табиий шароитини яхшилаш мақсадида ҳар йили саксовул, юлғун, қораборак каби бутасимон ўсимликларни экиб, кўпайтирмоқдамиз. Ҳозиргача ишчи-ходимлар билан ҳамжиҳатликда «Оролни қутқариш фонди»га қарашли «Ахантай» ҳудудида 250 гектар ер майдонларига саксовул кўчатлари экканмиз. 5 гектар ерда эса кўчат питомниклари ривожланмоқда. Ҳайвонлар ва паррандаларнинг озуқа еб, сув ичиши учун махсус идишлар қўйиб чиқиш ҳар доимги вазифамиз сирасига киради.

«Оролқум» Миллий табиат боғига сайёҳлар оқимини жалб қилиш ва экотуризимни ривож­лантириш мақсадида 2023-2025 йилларга мўлжаллаган истиқболли лойҳалар белгилаб олинган. Сўнгги йилларда Мўйноқ туманининг «Қозоқдарё» овул фуқаролар йиғинига келаётган экосайёҳлар сони анчагина кўпайди. Оролбўйида сайёҳликни ривож­лантириш мақсадида ўтказилган тадбирларимиз ҳам ўз самарасини беряпти. Эндиликда бу ерларда ички туризм сезиларли даражада ривожланяпти. Ташриф буюрувчилар табиат боғимизнинг «Қизил китоб»га киритилган флора ва фаунанинг ранг-баранглигини кўриб, ҳайратланишади.

Дарҳақиқат, биз нафақат йўлбошловчи-гид вазифасини ўтаймиз, балки экология ва табиатни асраш борасида тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам биргаликда олиб борамиз. Бунда мўйноқлик ёшлар энг яқин кўмакчиларимизга айланган. Улар турли саҳна кўринишлари, кўргазмалар намойиш қилиб, одамларни табиатни севишга ва уни асраб-авайлашга чақиради.

Дарахт ва буталарни кесиш, сув оқими режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси таназзулини келтириб чиқарувчи омиллар ёш рассомлар ва ҳунармандлар асарларида акс эттирилади. Ёввойи ҳайвонларни тутиш, паррандалар инини бузиш, чиқиндиларни ташлаш табиатга қанчалик зиён келтиришини ҳар бир сайёҳга тушинтиришдан эринмаймиз. Негаки, эринчоқлик табиатга лоқайдликнинг белгисидир.

Табиат боғида тўронғил, юлғин, қораборак, саксовул, қизилмия, исириқ каби ўсимликлар рўйхатга олинган. Қамиш ва қўға-якан каби тез кўпаядиган ўсимликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Чунки улар қушлар ва ҳайвонлар уя қуриши учун қулай шароит ҳозирлайди.

«Оролқум»да ёввойи тўнғиз, тулки, бўри, бўрсиқ, қуён ва сайғоқларни тез-тез учратиш мумкин. Қушлардан қирғовул, қирғий, чўл бургути, лочин, сор кабилар учрайди.

Маълумки, ер юзида юлғуннинг юзга яқин тури бўлиб, шундан 54 тури Осиёда тарқалган. Миллий табиат боғимизда юлғуннинг 12 тури ўсади. Бир туп юлғун ўн йил ичида 50-60 тупга айланиши мумкин. Нега деганда, унинг уруғи шамолда учиб ерга тушса бас, баҳорда униб чиқиб, ривожланаваеради.

«Оролқум» Миллий табиат боғи масъуллари жорий йилда бирқанча истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни кўзламоқда. Хусусан, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини асраб-авайлаш билан бирга экосайёҳликни янада ривожлантириш бўйича аниқ мақсадлар бегилаб олинган. Жорий йилда сайёҳлар оқимини 10 минг нафардан оширишга ҳаракат қилаяпмиз. Бунинг учун 30 та доимий ва 100 та мавсумий иш ўринлари яратиляпти. Кутиладиган даромад эса 2 миллиардга яқинлашиб қолишидан умид қилиб турибмиз.

Ҳа, мамлакатимизнинг муҳим сув ҳавзаси саналган Орол денгизи қуриб, йўқ бўлиб бормоқда. Бироқ у ташлаб кетган ерларни бўм-бўш ва тап-тақир чўлга эмас, муҳташам ва файзли табиат боғларига айлантириш биз қорақалпоқларнинг муҳим вазифаси саналади. Бу борада озми-кўпми меҳнат қилаётган инсон чин маънода ватансевар фуқародир, десам муболаға бўлмайди.

 

Зарухан МАТЕКЕЕВА,

«Оролқум» Миллий табиат боғининг

илмий ишлар бўйича мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак сари:  Жиззах  ёш экофаолларни  бирлаштирди

Яшил келажак сари: Жиззах ёш экофаолларни бирлаштирди

🕔16:47, 30.10.2025 ✔12

Жиззах шаҳрида «Яшил келажак сари» шиори остида ўтган йирик экологик тадбир – Ёшлар Экофоруми нафақат вилоят, балки бутун республика миқёсида экологик онгни ошириш, илмий ёндашувларни тарғиб қилиш ва амалий ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Батафсил
Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига  ўтказиш таклиф этилмоқда

Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига ўтказиш таклиф этилмоқда

🕔16:36, 30.10.2025 ✔8

Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Тегишли қарор лойиҳаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Батафсил
Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

🕔16:35, 30.10.2025 ✔15

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак сари:  Жиззах  ёш экофаолларни  бирлаштирди

    Яшил келажак сари: Жиззах ёш экофаолларни бирлаштирди

    Жиззах шаҳрида «Яшил келажак сари» шиори остида ўтган йирик экологик тадбир – Ёшлар Экофоруми нафақат вилоят, балки бутун республика миқёсида экологик онгни ошириш, илмий ёндашувларни тарғиб қилиш ва амалий ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

    ✔ 12    🕔 16:47, 30.10.2025
  • Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига  ўтказиш таклиф этилмоқда

    Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига ўтказиш таклиф этилмоқда

    Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Тегишли қарор лойиҳаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

    ✔ 8    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

    Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

    ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

    ✔ 15    🕔 16:35, 30.10.2025
  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 43    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 49    🕔 15:33, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар