Жараён      Бош саҳифа

Тинчлик қадрини эслатиб турувчи ёдгорликлар қай аҳволда?

Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонилганига, мана, бир кам 80 йил бўлибди. Бу қонли курашда дунёнинг турли миллатлари қаторида иштирок этган юртдошларимизнинг бир қисми айни қирчиллама йигит ёшида душман ўқига учиб, қурбон бўлишган.

Тинчлик қадрини эслатиб турувчи  ёдгорликлар қай аҳволда?

Уларнинг номи ҳанузгача тинчликка муносиб ҳисса қўшган қаҳрамонлар сифатида тилга олиниб келинади. Хотира майдонларида эса исм-шарифлари зарҳал ҳарфлар билан ўйиб ёзиб қўйилибди.

Ҳа, тинчлик ва осойишталикка, фаровон жамият барпо этилишига муносиб улуш қўшган элдошларимиз номини унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шу боис бўлса керак, бундан ярим аср илгари юртимизнинг кўпгина шаҳар ва қишлоқларида урушда қурбон бўлганлар шарафига ёдгорликлар барпо этила бошланган эди. Бу ёдгорликлардаги лавҳаларда ана шу ҳудуддан урушга кетиб, қайтиб келмаган марҳум аскарларнинг номи қайд этиб қўйиларди. Бу эса ёш авлод онг-шуурида уруш офатининг нималигини эслатиб турувчи ўта муҳим бир дарс эди, десак, асло янглишмаймиз.

Афсуски, кейинги йилларда маҳаллий ҳокимликлар орасида бундай шарафли ёдгорликларни ими-жимида йўқ қилиб юборишга уринувчилар ҳам учраяпти. Тадбиркорларга ер ажратиш баҳонасида ёдгорликлар ер билан яксон қилиниб юборилган ҳолатлар кузатиляпти. Айниқса, бу ҳолат 20 йиллар муқаддам пойтахтимиз Тошкент шаҳри ва барча вилоят ҳамда туман марказларида Хотира майдонлари ташкил қилингач, авж олди. Хотира ёдгорликлари фақатгина марказларда бўлиши керак, деган тасаввурга борган айрим раҳбарлар қишлоқлардаги ёдгорларни йўқ қилишга тушишди.

Урушда қурбон бўлганлар хотирасига ўрнатилган муҳташам ёдгорликлардан бири Хонқа тумани марказида қад кериб турарди. Бу шунчаки ёдгорлик бўлмасдан, юксак санъат асари ҳам эди. Таассуфки, ушбу ёдгорлик аста-секинлик билан ер билан баравар қилиб тексилаб ташланди. Дастлаб қурол ушлаганча жангга отланаётган йигитлар тасвирланган қисмининг айрим жойлари бузиб ташланди ва шу ҳолатда олти ой ташлаб қўйилди. Одамлар, кенг жамоатчиликдан бирор қарши фикр ва эътироз бўлишини кутган раҳбарлар уни бирданига бузиб ташлашга журъат қилолмаганди. Ҳеч ким жиддий норозилик билдирмагач, орадан бир йил ўтар-ўтмас унинг ҳамма жойи тамомила ер билан битта қилинди. Оқибатда бизнинг лоқайдлигимиз сабаб тарихнинг шонли бир варағи йиртиб ташлангандек бўлди. Қисқа муддатда бошқа туман ва қишлоқларда ҳам шундай ҳолатлар аста-секинлик билан давом эта бошлагани жуда ачинарлидир.

Мамлакатимизнинг қайси гўшасида бўлмасин, Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлганлар хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар Маданий мерос агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинган объект саналади. Уни маҳаллий ҳокимликлар ўз билганича тасарруф этишга мутлақо ҳақли эмас. Тадбиркорларга беришга тинчлик учун қон ва жон берган ота-боболаримиз хотирасини эслатиб турган табаррук масканлардан ҳам бошқа жой бор-ку ахир?!

Эътиборли жиҳати шундаки, Ҳазорасп, Янгибозор, Шовот, Қўшкўпир туманларида уруш қатнашчилари хотирасига ўрнатилган ёдгорликлар ҳозирга қадар асраб-­авайланмоқда, ён-атрофи кўкаламзорлаштирилиб, обод бир масканга айлантирилмоқда. Хусусан, Ҳазораспнинг Карвак қишлоғидаги ёдгорлик фикримизнинг далили бўла олади.

Бироқ юракнинг бир четини изтироб чангаллайди. Келажакда бу ёдгорликларни сақлаб қолиш имкони бўлармикан? Ёхуд уруш ва тинчлик дарси ва сабоқларини ёш авлодга эслатиб турувчи бу жойлар ҳам тадбиркорлар томонидан савдо масканларига айлантириладими?

Ана шу ўй ва мушоҳада маънавиятли кишини сергаклантирмасдан қўймайди, албатта. Маънавий тарбияга оид ҳар битта объектнинг йўқотилиши – катта бир авлод тарбиясида инқирозни келтириб чиқариши шубҳасиз.

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар