Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЖонзотлар учун энг муҳим нарса бу озуқа бўлса, ёввойи ҳайвонлар учун иккинчи муҳим нарса бу уларнинг табиат қўйнида эркин яшашидир.
Аммо буни ҳисобга олмай, шунчаки кўнгилхушлик, сохта обрў олиш мақсадида ёввойи ҳайвонларни уй шароитида хонакилаштиришга уриниш натижасида тутқунликда узоқ яшай олмайдиган айрим жониворлар ҳалок бўлмоқда.
Ижтимоий тармоқларда эса, ёввойи жониворлар савдоси билан шуғулланувчи ва хонадонида экзотик жониворларни боқаётгани билан мақтаниб, расм ва видеолар жойловчилар сони тобора ортяпти.
Ўзбекистон Экологик партияси бундай ҳаракатларни қаттиқ қоралайди. Ёввойи (йиртқич) жониворларни яшаш хонадонида парваришлашни ҳашамдорлик белгиси, деб кўз-кўз қилаётган, ўзи билмаган ҳолда уларга жабр етказиб ҳалок қилаётганларга эса қонун доирасида чора кўрилиши зарур, деб ҳисоблайди.
Экологияга мутасадди бўлган ваколатли давлат идоралари масъулларидан юқоридагидек ҳолатларга барҳам бериш, бу каби ишларни ўзига ҳобби қилиб олган инсонларга қонунчилигимизга мувофиқ чора кўриш ҳамда тутқунликда сақланаётган ёввойи ҳайвонларни табиат қўйнига қўйиб юборишни сўраб қоламиз.
ЎЭП Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил