Экоолам      Бош саҳифа

Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ

Ҳар йили 22 май куни Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни сифатида нишонланилади

Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ

Ҳар йили 22 май куни Бутунжаҳон биологик хилма-хиллик куни сифатида нишонланилади. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1994 йилда қабул қилинган Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги конвенцияси иштирокчилари тавсиясига асосан 1995 йилда махсус қарор эълон қилинган ва шундан буён ушбу сана халқаро миқёсда нишонлаб келинмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда ушбу халқаро конвенцияга қўшилди. Мам лакатимизда БМТ Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма томонидан фаол қўллаб-қувватланган «Биохилма-хилликни сақлаш бўйича миллий стратегия ва ҳаракат режаси» ишлаб чиқилган. Ушбу конвенцияда учта асосий мақсад  кўрсатилган бўлиб, булар – биологик хилма-хилликни сақлаш, унинг таркибий қисмларидан уларга зарар етказмаган ҳолда фойдаланиш ҳамда манфаатларни ҳаққоний ва тенг тақсимлашдир. Халқаро биологик хилма-хиллик кунининг асосий мақсади флора ва фауна вакилларининг йўқолиб кетиш муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборатдир.

Тан олишимиз керак, жадал тараққиёт сари одимла ётган ҳаётда табиатга бўлган салбий таъсирлар соат сайин ортиб бормоқда. Ер курра сида флора ва фаунанинг қисқараётгани оқибатида табиат ҳимояга ўта муҳтож бўлиб қолмоқда. Биологик хилма-хиллик биосферани шакллантиради. Маълумки, биосферада бошқа биологик турлар билан бир қаторда инсон ҳам истиқомат қилади. Биосферанинг яшовчанлиги,шу билан бирга, биологик хилма-хиллик даражаси мав жудлиги кўпроқ инсон фаоли ятига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

 

«Биологик хилма-хиллик» атамасини инглиз табиатшу носи ва саёҳатчиси Генри Бейтс «Табиатшунос Амазонкада» асарида бир соатлик сайр да вомида капалакларнинг 700 турини учратгани ҳақидаги таассуротларини баён этаётганида илк бор қўллаган. Биологик хилма хиллик – муайян яшаш муҳитидаги табиий келиб чиққан турли организмлар мажмуаси. У жаҳондаги ҳар бир  давлат учун ҳаётий муҳим манба ҳисобланади. Уни ҳимоялаш ва асраб-авайлаш келажак авлодлар ва курраи заминдаги ҳаёт  барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

 

Ушбу санага бағишланган тадбирлар мамлакатимиз пойтахтидан тортиб барча вилоятлар, туманлар ва чек ка чекка маҳаллаларда жуда кўтаринки руҳда ўтказил моқда. Жумладан, туманимиз нинг маданият ва истироҳат боғларида, табиий ҳудуд ларда, барча маҳаллаларда атроф-муҳит ва инсонлар саломатлигини мустаҳкам лашда катта аҳамият касб этадиган қутлуғ санага ай ланган. Айниқса, ана шундай жозибадор фараҳбахш тад бирлар туманнинг «Узумзор» шаҳарчаси, «Деҳқонобод», «Саховат», «Маданият» ва «Тўпчи» маҳаллаларида «Инсон ва табиат», «Табиатни асраш – келажакни асраш дир!», «Биз келажак учун жавобгармиз» ва «Соғлом муҳит – инсон саломатлиги» ва бошқа мавзулардаги кўр газмали чиқишлар, куй-қў шиқлар ва рақслар билан  давом этмоқда.
 


Улуғбек ИБРОҲИМОВ, 
ЎЭП Боғот туман партия ташкилоти раиси,
Халқ депутатлари Боғот туман Кенгаши депутат




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔7

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔8

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔4

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар