Экоолам      Бош саҳифа

Саҳро марваридига айланаётган Мўйноқ

Ҳар қачонким кемага ул сафар раҳтин солур,

Мавжли дарё каби ошуфта кўнглум қўзғалур...

Алишер Навоий

Саҳро марваридига айланаётган    Мўйноқ

Яқинда биз бир гуруҳ хоразмлик ва қорақалпоғистонлик оммавий ахборот воситалари ходимлари Нукус шаҳрида йиғилишиб, мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Мўйноқ туманига пресс-тур уюштирдик.

Нукуслик ҳамкасбларимиз биз билан бирга Мўйноққа боришимиз учун хорижда ишлаб чиқарилган яп-янги замонавий кичик автобус тайёрлаб қўйишган экан. Манзил Нукусдан нақ 300 километр олисда! Қўнғирот тумани марказигача теп-текис асфальт йўл бизни автобусда аллалагандек олиб борди. Марказдан ўнгга бурилишимиз билананоқ, ҳаммага аён манзара кўз олдимизда намоён бўлди: чанг, бунинг устига асфальти бироз кўчган, ўйдим-чуқур, иккита машина зўрға сиғадиган йўлга тушиб олдик.

– Бу ёғига чидаймиз-да энди, – дейиш­ди мезбонлар бироз мулзам тортиб. – Ёзда асфальт қаттиқ иссиққа дош беролмайди, ёрилиб кетади.

– Шу яқин атрофда Бердақ ва Ажинёз боболаримизнинг охират жойлари бор, – деди «Эркин Қорақалпоғистон» газетаси бош муҳаррири Қурбонбой Байниязов. – Афсуски, уларнинг қошига боролмаймиз. Йўл бундан беш баттар. Тез орада Бердақ бобонинг 120 йиллик юбилейи нишонланади. Шунгача бу ерлар обод қилинади. Олдимизда эса Мўйноқнинг катта овули бор. Бу ердан 26 нафар фан номзоди, докторлар ва 2 нафар академик етишиб чиққанига ҳеч кимнинг ишонгиси келмайди. Илм-фан ўрганиш жой, макон танламас экан.

Қойил қолиш керак, аждодларимиз Чинга бориб бўлса ҳам илм излашган, маърифат чироғини ёқишган. Беихтиёр жадидлар қиёфасидаги бу буюкларни Дантенинг юрак ҳароратидан ва тафтидан олинган барчага йўл кўрсатувчи маёққа ўхшатгимиз келди...

Автобусимиз бизнинг ҳайратимизни тобора ошираётган Мўйноқ тумани марказига яқинлашарди. Барчамиз ҳуш­ёр тортиб, ён-атрофга қизиқиш билан боқа бошладик. Чиндан ҳам Мўйноқ ойнаи жаҳонда кўрганимиздан ортиқ даражада чиройли ва гўзал экан. Аэропорт, «Нуронийлар маскани», «Ёшлар уйи», кутубхона, музейлар, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари, тикувчилик фабрикаси кўрган кўзни қувнатади.

– Хуш келибсизлар! – деди бизни кутиб олган туман ҳокими ўринбосари Мурод Жумабоев узоқдан кўриниб турган Оролбўйига бошларкан. – Туманимиздаги 12 та маҳалла ва овулларда 33 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Кўриб турганингиздек, олдинги Мўйноқ билан ҳозиргисининг ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Энди бизнинг ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ. Масофа эмас, кўнгилларимиз, дилларимиз яқин бўлиб қолди. Самолётда Нукусга бир кўтарилиб, бир тушамиз. Атиги 10 дақиқа, халос! Пойтахтимиз Тошкент ҳам бир қадам. Илгари бундай имкониятларни хаёлда, тушда кўриш мумкин эди...

Бир пайтлари мавж уриб, пишқириб турган Оролда турибмиз. Унинг бугунги аянчли абгор ҳолатини тас­вирлашга тил ожиз. Бир пайтлар наҳр билан шовуллаб оққан денгиз туб-тубигача чўккан, фақат инсониятдан нажот сўраётандек туюлади. Кемалар кезган сарҳад уларнинг ўзи учун қабристонга айланган. Узоқ сафарга элтган ўн иккита кема яна қайта сузишни бош­лаётгандек йўловчиларини кутарди.

Бу кўрган қўрқинчли манзаралар қирқ йил олдинги воқеаларни эслатиб юборди. Ўшанда ҳозирги «Ёшлар овози» газетасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири сифатида Мўйноқ балиқчилари ҳаётидан туркум мақолалар тайёрлаш учун келгандим. Ўзим борган балиқчилар қишлоғини, Мўйноқ консерва заводини ахтардим.

– Энди улар тарих саҳифаларидан жой олган, – дейишди мезбонлардан бири. – Мабодо ўша даврларни кўз олдингизда жонлантирмоқчи бўлсангиз, музейга киринг. Ҳаммасини кўрсатиб беришади.

Во-ажабо! Мана қидираётган қаҳрамонларим: балиқчилар қишлоғи, консерва заводи девордаги суратларда, ноёб экспонатларда акс эттирилган экан. Қароғларимдан ёш қуйилди. Қирқ йил олдинги манзил, учрашган одамлар ҳудди эртаклардагидек, қаршимда пайдо бўлди...

Сафаримиз якунида туман марказидаги «Дўстлик» боғига иккала дўст, қон-қардош, ери-ерига, дили-дилига туташ юртдош журналистлар манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди. Бу унутилмас онлар тарих зарварақларидан жой олса, не ажаб?!

...Яна йўлдамиз. Ажабки, ҳаммамизнинг руҳимиз тетик, мақсадимиз ҳосил бўлганидан мамнун эдик. Шу боис Нукусга бора-боргунча яна ашула, куй авжи билан қандай етиб келганимизни билмай қолдик.

Ҳамкасбларимиз билан яна янги ижодий режаларимизни мўлжаллаб, самимий хайрлашдик. Амударё кўпригига етиб келганимизда вақт тун, аммо теварак-атроф чароғон, оқшом сокин эди. Машина ойналаридан эса ҳар йилгидан кўра тўлиб, жўшиб оқаётган Амударёнинг эпкини юзларимизга уриларди.

Шержон МАШАРИПОВ,

«Хива тонги» газетаси муҳаррири, Мўйноқ – Хива.




Ўхшаш мақолалар

Яшил келажак сари:  Жиззах  ёш экофаолларни  бирлаштирди

Яшил келажак сари: Жиззах ёш экофаолларни бирлаштирди

🕔16:47, 30.10.2025 ✔12

Жиззах шаҳрида «Яшил келажак сари» шиори остида ўтган йирик экологик тадбир – Ёшлар Экофоруми нафақат вилоят, балки бутун республика миқёсида экологик онгни ошириш, илмий ёндашувларни тарғиб қилиш ва амалий ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

Батафсил
Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига  ўтказиш таклиф этилмоқда

Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига ўтказиш таклиф этилмоқда

🕔16:36, 30.10.2025 ✔9

Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Тегишли қарор лойиҳаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

Батафсил
Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

🕔16:35, 30.10.2025 ✔15

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил келажак сари:  Жиззах  ёш экофаолларни  бирлаштирди

    Яшил келажак сари: Жиззах ёш экофаолларни бирлаштирди

    Жиззах шаҳрида «Яшил келажак сари» шиори остида ўтган йирик экологик тадбир – Ёшлар Экофоруми нафақат вилоят, балки бутун республика миқёсида экологик онгни ошириш, илмий ёндашувларни тарғиб қилиш ва амалий ҳаракатларни бирлаштиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.

    ✔ 12    🕔 16:47, 30.10.2025
  • Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига  ўтказиш таклиф этилмоқда

    Иссиқхоналарни кўмирдан бошқа ёқилғига ўтказиш таклиф этилмоқда

    Экология вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирларни ишлаб чиқди. Тегишли қарор лойиҳаси ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмоқда.

    ✔ 9    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Яшил макон  Самарқандда ЮНЕСКО  боғи  барпо этилади

    Яшил макон Самарқандда ЮНЕСКО боғи барпо этилади

    ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси муносабати билан Самарқанд шаҳри Қорасув масканидаги «Янги Ўзбекистон» боғи яқинида 5 гектар майдонда «ЮНЕСКО боғи» ташкил этилади.

    ✔ 15    🕔 16:35, 30.10.2025
  • Тозалик ва  озодалик ойлиги Поклик –  иймондандир

    Тозалик ва озодалик ойлиги Поклик – иймондандир

    Бугун кўчаларимизда, боғ ва маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари авжида. Бу манзара ўтмишдаги гўзал анъаналарни ёдга солади.

    ✔ 43    🕔 09:21, 23.10.2025
  • Ҳашамат ва экзотика  қурбонига  айланаётган ҳайвонлар

    Ҳашамат ва экзотика қурбонига айланаётган ҳайвонлар

    Мамлакатимизда жорий йилнинг июнь-июль ойларида учта веб-платформа ва бир нечта ижтимоий тармоқ ўрганилганда 17 турдаги – жами 1300 дан ортиқ ҳайвонлар таклиф қилинган 544 та онлайн эълон қайд этилган.

    ✔ 49    🕔 15:33, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар