Экоолам      Бош саҳифа

Ҳуқуқбузардан 18 миллион сўмдан зиёд товон ундирилди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ туман бўлими томонидан экорейд тадбирлари ўтказилди.

Ҳуқуқбузардан 18 миллион сўмдан  зиёд товон ундирилди

Рейд давомида «Новобод» МФЙ ҳудудида фуқаро M.И. ўзига боғ барпо этиш учун берилган ер майдонига йўл солиш мақсадида техника ёрдамида текислаш ишларини олиб бораётган пайтда дарахтларни шикастлантиргани аниқланди. Оқибатда табиатга 6 миллион 120 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 25 баравари – 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. M.И. жами 14 миллион 620 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Шунингдек, фуқаро Чорвоқ сув омбори муҳофаза этиладиган ҳудуд режимини бузганлиги сабабли унга нисбатан МЖтКнинг 82-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг 10 баравари – 3 миллион 400 минг сўм жарима қўлланилди.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар