Экоолам      Бош саҳифа

«Яшил макон»: Қашқадарёда 48,3 минг туп дарахт қўшиб ёзилгани аниқланди

Бир неча йиллардан буён юртимизда «Яшил макон» умуммиллий лойи­ҳаси амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад яшил ҳудудларни кўпайтириш, аҳоли саломатлигини яхшилашдир. Чунки дунё бўйлаб давом этаётган экологик инқироз, биринчи навбатда, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

«Яшил макон»:  Қашқадарёда 48,3 минг туп дарахт қўшиб  ёзилгани аниқланди

Ушбу хайрли ташаббусга ҳам кўпчилик хайрихоҳ бўлди, турли корхоналар, давлат ташкилотларининг барчаси енг шимариб, дарахт экишни бошлади. Аммо гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, қўшиб ёзиш, кўзбўямачилик ҳолатлари ҳам учраб келмоқда. Бош прокуратура томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳор мавсумида жойларда дарахт экиш билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар аниқланди.

Қайд этилишича, Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Ўрганишларда, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида кўчат экиш ишларининг ҳаққонийлиги, натижадорлиги, масъуллар бириктирилганлиги ва суғориш тизимларининг мавжудлигини танқидий ўрганишда туман-шаҳар масъуллари томонидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмагани аниқланди.

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилгани ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилгани бўйича

Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шунингдек, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқори Чирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд. 487 млн сўмлик зарар етказган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Тошкент вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. Прокуратура органлари томонидан бу йўналишдаги ишлар  давом эттирилмоқда. Аниқланган қонунчиликка зид ҳолатлар бўйича тегишли таъсир чоралари қўллаш ҳам давом этади.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар