Экоолам      Бош саҳифа

Илм-фан Истиқболлари яшил тараққиёт билан боғлиқ

Олий аттестация комиссиясида геология-менерология фанлари йўналишида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар аттестацияси ҳамда илмий кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама этилди.

Илм-фан  Истиқболлари  яшил тараққиёт билан боғлиқ

Бугунги кунда геология-минералогия фанлари бўйича республикамиздаги олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот марказларида 10 та илмий кенгаш фаолият кўрсатмоқда.

– Мамлакатимиз ер юзида маълум барча фойдали қазилмаларга бой замин, – дейди техника фанлари доктори, профессор Абдурашид Ҳасанов. – Шу боис минерал-хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналишини илм билан ривожлантириш мақсадида лойиҳа офиси ташкил этиб, етакчи институт ва илмий марказлар жалб қилинмоқда. Бунда ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор хорижий тадқиқот методларини жорий қилишга катта аҳамият қаратилаётгани эътиборга молик.

Йиғилишда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар хусусида ахборот берилиб, навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.

Хусусан, Янги Ўзбекистонни барпо этиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари, уларнинг сифатини ошириш, ахборот тизимини такомиллаштириш, инновацион ва илғор халқаро тадқиқот услубларини амалиётга жорий этиш каби масалалар кенг муҳокама этилди.

Шунингдек, жаҳонда тез ўзгараётган технологик вазият боис «яшил» энергетика, электротехника саноатида камёб металларга талаб тобора ортиб бораётган бугунги шароитда минерал хомашё базасидан фойдаланишда илм-фаннинг аҳамиятини ошириш, аниқланган захиралар ва фойдали қазилмаларни қазиб олишга инновацион технологияларни жорий этиш орқали мамлакат иқтисодиётини юксалтириш борасидаги илмий изланишлар давр талаби экани таъкидланди.

 

ОАК Ахборот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар