Айни вақтда кўплаб Олий таълим муассасалари талабаларига амалиёт ўташ даври келган. Амалиёт бўлғуси кадрлар учун энг муҳим жараёнлардан саналади. Айниқса, келгусида яхши мутахассис бўлишни истаган талаба борки, амалиётга жиддий эътибор қаратади, ўзи танлаган соҳанинг сир-асрорларини ўрганишни истайди.
Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашида ҳам Ўзбекистон Миллий университетининг сиёсатшунослик йўналишида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалари амалиёт ўташни бошлади.
Куни кеча Экопартия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бўлажак сиёсатчилар билан учрашиб, партияларнинг келиб чиқиш тарихи, мамлакатимиздаги сиёсий партиялар, бугунги кунда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.
– Ҳеч биримизга сир эмас, бугун иқлим ўзгариши, сув, ҳаво, чиқинди билан боғлиқ экологик муаммолар хавф солиб турибди. Партиямизнинг асосий мақсади кенг жамоатчилик ва ҳукуматнинг эътиборини мана шу экологик муаммоларга қаратган ҳолда уларга ижобий ечим топишдир. Бу борада экологиямизга бефарқ бўлмаган сиз каби бўлажак сиёсатчиларнинг бизга хайрихоҳлиги жуда муҳимдир, – деди А.Ҳамзаев.
Дарҳақиқат, охирги 50-60 йилда иқлим кескин ўзгариши, саҳроларнинг кенгайиши, чўлланиш ва ер деградацияси, маиший ва саноат чиқиндилари тобора ортиши, атмосферанинг зарарланиши, сув ресурслари ифлосланиши ва танқислиги, ўрмонлар ва биохилма-хилликнинг қисқариши инсоният учун ниҳоятда долзарб глобал экологик муаммога айланиб улгурди. Шу сабабли бутун дунёда ушбу муаммони бартараф этишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда ҳам ушбу йўналишда ҳал этилиши зарур бўлган кўплаб масалалар бор ва уларга ечим топиш, экология соҳасидаги давлат сиёсатини оқилона олиб боришда сиёсатчиларнинг ўрни катта.
– Мен ушбу партияда малакавий амалётни давом эттириб, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлашга бағишланган махсус нормаларни, давлат томонидан атроф-муҳитни яхшилаш, экологик мувозанатни сақлаш юзасидан кўрилаётган чораларни яхшилаб ўрганаман, таҳлил қиламан.
Келгуси фаолиятимда экология соҳасидаги давлат сиёсатининг оқилона олиб борилишида оз бўлса-да ҳиссам қўшилишини хоҳлайман, – дейди талаба Акромжон Собиров.
Муҳайё Холмирзаева эса келгусида Экопартияда фаолият юритиш истагини билдирди:
– Ўзбекистон Экология партиясининг 5 йиллигига бағишланган китоб билан танишиб чиқдим. Шуни англадимки, фаолият бошлаганига кўп бўлмаганига қарамай, Ўзбекистон Экологик партияси кўплаб экологик масалаларда фаол. Фикримча, табиатни асраш ҳар бир инсоннинг бурчи бўлмоғи шарт. Шунинг учун ҳам дипломни қўлга киритгач шу партияда фаолият юритишни хоҳлайман.
Дарҳақиқат, экология соҳасида олдинда ечимини кутаётган масалалар кўп. Бу вазифаларнинг муваффақиятли ижросини таъминлаш, она табиатни асраш, экология ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал этиш аҳоли ва келгуси авлодларнинг мусаффо табиатда яшаш ҳуқуқини кафолатлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз. Бу йўлда эса бизга табиатсевар ёшларнинг кўмаги ниҳоятда зарур.
Ўзбекистон Экологик патияси
Марказий Кенгаши
матбуот хизмати
Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий масала
🕔15:13, 23.07.2026
✔7
Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.
Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови
🕔15:10, 23.07.2026
✔8
«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.
Батафсил
Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам
🕔15:07, 23.07.2026
✔5
Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.
Батафсил