Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилОдатда ёш болага ахлатни ташлаб келишини буюрамиз-у, аммо уни тўғри жойга ташлашни уқтирмаймиз.
Эрта тонг... Қуёш эндигина уфқдан бош кўтариб оламни ёритаётган жабҳа ҳамма ўқишга, ишга отланади. Атрофнинг гўзаллиги, тонгнинг майин шабадаси киши кўнглини ҳузур қилади. Қушларнинг чуғурлаши кайфиятимизга кайфият қўшади....
Бироқ, атрофдаги баъзи ҳолатлар эса кайфиятимизга кескин таъсир қилади. Вақтида олинмагани боис тўлиб кетган ахлат қутилари бир неча кунлаб ҳам қолиб кетганини, ёҳуд, кўча кўйларда дуч келган жойларга ташланаётган ахлатлар, писта пўчоқлари, шоколад қоғозлари. Одатда ёш болага ахлатни ташлаб келишини буюрамиз-у, аммо уни тўғри жойга ташлашни уқтирмаймиз. Ўйинқароқ болалар уни шунчаки ахлат қутисининг якинига, ёки, ахлатлар белгиланмаган қисмда уюм-уюм бўлиб турган жойларга ташлаб кетишади.
Бундан ташқари баъзи ҳудудларда эски мебелларни уйнинг орқа қисмига ёки худуднинг четроқ жойига қўйиб кетаётганлар ҳам йўқ эмас. Сабабини сўрашса “Бирор кишига керак бўлиб қолар деб кўзга кўринадиган жойга қўйдик” деб кўйишади. Уйни таъмирлаш жараёнида ҳам қурилиш моллари ва уларнинг чикиндилари хонадон эшиклари тагида, уйнинг пастки қаватида сочилиб ётади. Уларни ташиш жараёнида ажралган чиқиндилар билан таъмирловчининг иши ҳам бўлмайди гоҳи.
Ҳаммамизда кузатиладиган холат: оддий конфет қоғозими, писта пўчоғими ерга ташлаб кетаверамиз. Буларни кўча тозаловчи опа-сингилларимиз тозалашади. Наҳот бу ҳолатни кўриб ҳам хулоса қилмаймиз. Бирор маротаба қилаётган ишларидан нолишмайди, ор қилишмайди. Болалари учун ҳалол ризқ топишади.
Гапирайлик десак, гап кўп, муаммо кўп. Бироқ ечим кам Азизлар, ҳар вақт, ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик. Зеро, тозалик бу иймонимизнинг ярмидир.
Севара ҚАЙИМОВА,
УзДЖТУ талабаси.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил