Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Эл дарди билан яшаётган ижодкор опа

Мамлакатимиз адабий муҳитида Оралхан Сапаровани моҳир насрнавис ижодкор сифатида жуда яхши танишади.

Эл дарди  билан  яшаётган ижодкор опа

Бугунги кунгача қаламкаш бир-биридан сара ва қизиқарли ўнлаб тўпламларни адабиёт ихлосмандларига тақдим қилган. Унинг асарлари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилиб келинаётган қатор танловларда фахрли ўринларга муносиб деб топилган. Халқаро адабий анжуманларнинг фаол аъзоси ҳисобланади. Тиниб-тинчимас ижодкор ташаббус­кор жамоат фаоли сифатида ҳам элдошларимизнинг ҳурматини қозонган.

Ўзбекистон Экологик партиясидан Нукус шаҳар кенгашига иккинчи бор депутат этиб сайланган Оралхан Сапарованинг бу фаолияти ўзи катта бир китоб, десак, янглишмаймиз.

– Бизнинг маҳалламиз 16-Темирйўл сайлов округи таркибига киради. Биз Оралхан Сапаровани Нукус шаҳар кенгашига депутат қилиб сайлаганимизда асло янглишмаган эдик. Опа 34-умумий ўрта таълим мактабига директорлик қилиш билан бирга, жамоат ишларида ҳам жуда фаол. Ҳар доим маҳалламиздаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож, касалманд одамлардан хабар олиб, ёрдам бериб келади. Қанчадан-қанча оилалар унинг кўмаги билан тадбиркор бўлиб кетди, – дейди Нукус шаҳридаги «Нур» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Аноргул Ўринбоева.

Кекса ёшли онахон Бозоргул Ҳажиева невараларини ёлғиз ўзи тарбиялаб келади. Кутилмаганда унинг уйига Оралхан опанинг келиши мезбонни бироз таажжуб­лантирди.

– Невараларим мактабда бирор ҳунук иш қилиб қўйишдими? Ёки дарсларни ўзлаштиролмаяптими? – дея сўради Бозоргул она ташвиш­ланиб.

– Йўқ, невараларингиз яхши ўқишмоқда. Тарбияси ҳам ёмонмас. Мен бошқа масалада келган эдим, – деди Оралхан Сапарова мақсадга кўчар экан. – Мен уларни Тошкентга оромгоҳга юборайлик, деган маслаҳат билан келган эдим.

Бозоргул онанинг кўзларига ёш қалқди. Ахир, шу пайтгача унинг неваралари бирор мартаям оромгоҳда дам олишмаган-да.

Ҳа, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси, Нукус шаҳар кенгаши депутати Оралхан Сапарованинг ҳар кунги иш фаолия­ти ана шундай савоб ишлар билан кечади. Ёшларни оилага тайёрлаш, ажримларнинг олдини олиш ва йигит-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича амалий ишлар қилиш унинг кундалик ишларига айланган.

– Мен ниҳоятда қийин шароитда яшардим. Топганим у нарсага етса, бунисига етмади. Баъзан дори-дармонга ҳам пул тополмай қолардим. Депутат опамиз банкдан кредит олиб, дўкон очиб, ўз ишимни йўлга қўйишимга яқиндан кўмаклашди. Қисқа муддат ичида шароитим яхши томонга ўзгариб кетди. Ҳозир дўконимда ҳамма нарса муҳайё, – дейди фахр билан Дилора Авезова.

Дилора имконияти чекланган аёл бўлишига қарамасдан Оралхан опанинг тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳақидаги таклифига жон деб рози бўлди. Ахир, қўлдан берганга қуш тўймас, деб бежиз айтишмаган-ку. Ўзинг топиб, эҳтиёжингга яраша ишлаб топишга нима етсин.

Яқинда Дилора жонкуяр депутатга яна бир масалада мурожаат қилди: унинг дўкони олдида қурилиш қилган ташкилот ўз ишини якунлагач, чиқинди ва қурилиш ашёлари қолдиқларини йиғиштирмасдан жўнаб қолган. Тадбиркор бу иш масъулларига неча бор айтса ҳам фойдаси бўлмади. Шунда масалага яна Оралхан опа аралашишига тўғри келди. Бир кун ичида чиқинди ва қурилиш ашёлари қолдиқлари тозаланиб, дўкон атрофи ёғ тушса, ялагудек қилиб қўйилди.

Депутат опанинг синчков ва зийраклигига қойил қолмай илож йўқ. У Дилора дўкони жойлашган ҳудудда тунги ёритқичларнинг ишламаётганидан хабар топгач, тегишли мутахассисларга мурожаат қилиб, бу муаммони ҳам тезда бартараф қилишга эришди.

Нуроний отахон Кенгесбай Жақсимбаев эса Оралхан Сапарованинг мактаб ва депутатлик ишидан ортиб, сайлов округи ҳудудидаги кексалар ва касалманд инсонлардан тез-тез хабар олаётганидан миннатдор бўлиб гапиради.

– Кампирим бетоб бўлиб ётиб қолган. Мен унинг касал униқтирган рангига термулиб қисиниб ўтирган пайтимда кутилмаганда бир қучоқ совға-салом билан Оралхан қизим ҳол сўрашга кириб келди. Унинг бу ташрифидан бошим осмонга етгудек бўлди. Тўшакка михланган кампиримнинг қанчалик қувонганини кўрсангиз эди, – дейди дуогўйлик билан Кенгесбай ота. – Илоҳим, юртимизда Оралханга ўхшаган эл дарди-ташвиши билан яшайдиган меҳнаткаш, меҳр-оқибатли депутатларимиз кўпаяверсин!

– Мен кўпроқ аёллар ва ёшлар муаммолари билан ишлайман, уларнинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қилиб, дарди-ташвиши, мақсад ва интилишларини ўрганаман. Бу эса менинг ижод қилишимга катта илҳом беради. Қисса ва ҳикояларимда аёллар ва ёшлар тақдирини ёритишга ҳаракат қиламан. Бунда депутатлик ишим қўл келади. Ахир, халқнинг ичига кириб бормасдан, уларнинг юрагини ўртаётган муаммоларни ўрганмасдан, керак бўлса, ўзинг уларнинг яқин ёрдамчисига айланмасдан қандай қаламкаш бўлиш мумкин, – дейди табассум билан юзларида нур балқиб Оралхан Сапарова.

Дарҳақиқат, элимизда депутат деган улуғвор номни шунчаки ташиш билан кун ўтказиб келаётганлар ҳам йўқ эмас.

Бироқ Оралхан Сапарова сингари ҳар бир кунини савоб ва эзгу амаллар билан кечиришни мақсад қилган инсонлар кўп. Уларнинг халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиёти учун қилаётган беминнат хизматини кўриб таҳсин айтгинг келаверади.

 

Айдангул

АБДРАҲМОНОВА,

ЎЭП Қорақалпоғистон

Республикаси партия

ташкилоти кенгаши

бош мутахассиси

 

Эрпўлат БАХТ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔317

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 317    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 626    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар