Экоолам      Бош саҳифа

Халққа хизмат қилиш – шарафли бурч

Азалдан адолатни, тартиб интизомни хуш кўрадиган бу инсон узоқ йиллар ички ишлар тизимида масъул вазифаларда ишлаган.

Халққа хизмат қилиш –    шарафли бурч

У дўстларига ҳам, сафдошларию, таниш-билишлар, ҳатто ҳамқишлоқларга ҳам доимо ўзаро муносабатда фақатгина яхшиликни, одамийликни тарғиб қилди. Шу боис қаерда бўлмасин муносиб ўрнини топди, ҳурматга, эътиборга сазовор бўлди.

Ойбек Ҳайдаров – Норин туманидаги Учтепа маҳалласи раиси. Айни пайтда Ўзбекистон Экологик партиясидан туман кенгаши депутати.

– Депутатимиз ҳақиқий элпарвар, маҳалла учун ўзини аямайдиган ажойиб инсон, – дей­ди маҳалла фаолларидан бири, меҳнат фахрийси Ваҳобжон ота Эргашев. – Депутатлигининг дастлабки кунларидан маҳалла ҳудудидаги ободончилик, кўкаламзорлаштириш, бунёдкорлик ишларига алоҳида эътибор қаратди. Энг муҳими, унинг шахсий ташаббуси билан маҳаллимиз орқали Норин дарёсига шағал олишга кирадиган юк машиналарининг қатнови тўхтатилди. Боиси, ўша машиналар юк олиш учун келганда ўзлари билан маълум миқдорда чиқинди келтириб дарё ёқасига, унинг ўзанларига тўкиб кетишарди. Шу тариқа уч-тўрт километр масофада юзага келган ҳунук манзара ҳар қандай кишининг таъбини хира қиларди.

Яқинда Ойбек Ҳайдаров янги ташаббусни илгари сурди. Маҳалла идораси ҳашар асосида кўтарилди. Дарёга борувчи йўл ва дарё четларига тўкилган барча чиқиндилар тозаланди, махсус чиқиндихонага ташиб кетилди. Кейинги ташаббус сифатида эса ана шу тозаланган ҳудудлардаги 7 гектардан зиёд майдон маҳалладошларга «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, дарахт етиштириш учун бўлиб берилди. Бугун ушбу ҳудудларга экилган дастлабки кўчатлар аллақачон бўй чўзиб қолди.

Шу кунларда маҳалладан пастга иниб, Норин дарёси томон борсангиз, атрофдаги саришталик, дарё сувининг салқини, дарахтзорларнинг эпкини тана­нгизга роҳат бағишлайди. Ойбек Ҳайдаровнинг таъкидланишича, эндиликда бу сўлим жойларда экотуризмни ривожлантириш учун енгил конструкцияли меҳмон уйлари, дам олиш масканлари қурилади. Ҳам саёҳат, ҳам зиёрат, ҳам тижорат – учтаси бирда бўлади.

– Мен бир аччиқ ҳақиқатни сира ҳазм қилолмайман, – дейди Ойбек Ҳайдаров.

– Табиат бу – онамиз. Унинг бағридаги барча неъматлар биз, тирикликнинг олий вакили бўлмиш инсонлар учун. Биз унинг бағрида яшаб, еб, ичиб юриб шукрини қилмаймиз.

Оталаримиз сувга тупурма, ахлат ташлама дейишарди. Ҳозир оқар сувга қарасанг, ичи тўла чиқинди. Бир пайтлар алоҳида эҳтиромга сазовор бўлган бободеҳқонлар ўрнида майдонга келган  бугунги «деҳқонча»лар «ҳосилни эртапишар қилсам, кўпроқ даромад оламан», деб ерга солмаган заҳари қолмаяпти. Инсонлар соғлиғи, ҳаёти моддият олдида бир ти­йинга айланди. Бу инсонийликка, ризққа, уни бизга тахт қилиб қўйган табиатга хиёнат эмасми?

Олимларнинг огоҳлантиришича, 2030 йилга бориб ичимлик сув кескин камайиб кетади, одамларга у кунлик меъёр билан, граммлаб берилади. Тўғри-да, нимани хор қилсанг, шунга зор бўласан... Демоқчи бўлганим, шу лаҳзадан эътиборан атроф-муҳитга нисбатан муносабатимизни ўзгартирмас эканмиз, келажак авлод бизни асло кечирмайди. Мен бутун дунёда табиатдан меҳрини дариғ тутмаётган инсонлар олдида таъзим қиламан. Аксинча, бу борада ҳамон ўз фикрига эга бўлмаган, фақатгина саноқ ҳисобига одамлар орасида юрганларга ачинаман.

Депутатимизнинг айтганлари айни ҳақиқат. У мана шу халқимизни, унинг манфаатларини, соғлиғию, шириндан-шакар фарзандларимизнинг келажагини ўйлаб сўзлади. Биз эса эл хизматини ўзининг бахт-саодати деб биладиган шундай юртдошларимизнинг сафи кун сайин кенгайишига тилакдошмиз.

 

Абдураҳим ИРИСОВ,

ЎЭП Норин туман

кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔32

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔29

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 32    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 27    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар