Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Мутахассислар ўрнак ва намуна  бўлиши керак

Юртимиздаги Миллий табиат боғлари айрим ҳудудларда шаҳарлар билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, шаҳар экологияси учун жуда катта аҳамиятга эга. Миллий боғлар экологиясини муҳофаза қилиш бевосита шаҳар экологиясига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Мутахассислар ўрнак ва намуна   бўлиши керак

Миллий табиат боғлари минглаб ўсимлик ва ҳайвонот олами эмин-эркин ҳаёт кечириши, ўсиб-ривожланиши, кўпайиши ва шунинг баробарида табиатдаги мувозанатни сақлаб туришга ёрдам бериши учун ташкил қилинган. Давлат томонидан муҳофазага олинган ушбу ҳудудларда экологик барқарорликни янада кучайтириш доимий диққат марказимизда бўлиши зарур. Бу борада айрим таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олиш фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлайман. Эҳтимол бу таклиф кўпчиликка маъқул бўлмаслиги мумкин. Аммо боғ ҳудудида табиий муҳитни авайлаб сақлаш учун шу нарса муҳим аҳамиятга эга.

Миллий табиат боғи ишчи-ходимлари ҳафтада бир кунни машинасиз кун деб эълон қилсак, ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлар эди. Боғ ҳудудини ҳақиқий экологик тоза ҳудуд сифатида сақлаб қолиш учун шахсий автоуловларни дарвозадан ташқарида (машина турар жойида) қўйиб келсак, табиатга ҳам, ўзимизга ҳам фойдали иш қилган бўлар эдик. Агар имкони бўлса, босқичма-босқич тарзда боғ ҳудудида ҳар қандай автотранспортлар ҳаракатини чеклаш масаласини жиддий ўйлаб кўришимиз керак. Бу билан биз нафақат она табиат ва у ердаги табиий муҳитни ҳимоя қилишга, балки ўз саломатлигимиз муҳофазасига ҳам ҳисса қўшган бўламиз.

Инсон кунига саккиз-ўн минг қадам пиёда юрса, юрак фаолияти, қон айланиши, овқат ҳазм қилиш ва асаб тизими кабиларда бир қанча ижобий ўзгаришлар кузатилиши мутахассислар томонидан илмий тасдиқланган. Автомобилимизни ҳудуд ташқарисида қолдириб, озгина пиёда юриш ёки ҳафтада лоақал бир кун шахсий автомобилимиздан фойдаланмаслик ҳар бир эколог-мутахассис, табиат ҳимоячисининг кундалик фаолиятига айланмоғи зарур, деб ҳисоблайман. Қолаверса, соҳа ходимлари ва жонкуярлари бу борада амалий ўрнак кўрсатиши бошқаларга яхши намуна бўлишини ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Шунингдек, Миллий боғ ҳудудидаги ҳар бир бўлим назоратчиларини бир бўлимда узоғи билан икки йилда хизмат жойлари алмаштириб турилса, иш самарадорлиги ортиб боради.

Бундай ёндашув хизмат вазифасини бажараётган пайт­да йўл қўйилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг ҳам олдини олишга ёрдам бериши мумкин.

Боғ ҳудудларидаги чорва ҳайвонларини боқиш, экин экиш, дарахт, ўт, тош, сув ва бошқа табиий ресурслардан  фойдаланиш турли коррупцион ҳолатлар орқали ўзбошимчалик билан эмас, фақатгина қонун доирасида амалга оширилиши зарур.

Табиат ресурслари ўлчовли бўлгани сабабли улардан фойдаланиш ҳам ҳамиша ҳисоб-китобли бўлиши керак. Биз бу борада нафақат бугунги кунимиз, балки келажак авлод имкониятларини ҳам ҳисобга олган ҳолда иш тутсак, она табиатга тўғри муносабатни шакллантирган ва йўлга қўйган бўламиз.

 

Эркин ХОЛМОНОВ,

Зарафшон миллий табиат боғи

Фан ва атроф табиий муҳит маниторинги

бўлими мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔317

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 317    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 626    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар