Экоолам      Бош саҳифа

Табиатнинг ноёб туҳфаси

Қорақулоқ – Ўзбекистон Респуб­ликасининг «Қизил китоб»ига киритилган ноёб тур ҳайвонлар сирасига киради. Шу пайтгача уни фақатгина Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғида учратиш мумкин эди. Бу ерда узоқ йиллик парваришдан сўнг икки жуфт қорақулоқдан тўртта насл олинган, холос.

Табиатнинг  ноёб туҳфаси

Табиатнинг мўъжизаси шуки, қорақулоқлар Қорақалпоғистондаги Жанубий Устюрт миллий табиат боғида яшаб келмоқда экан. Яқинда улар миллий боғ ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонларга тасвирга тушди.

Ўзининг ажойиб кўринишига эга бу жонивор бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Қорақулоқлар чўлларнинг барханли ва мус­таҳкамлашган қумли қисмлари, гипслашган текисликлари, чинклар, баъзан чўллашган тоғ этаклари ва тўқайзорларда яшайди. Бу жонивор дунё бўйича жуда кам қолгани боис бир қатор нуфузли ҳайвонот боғларида кўпайтириб келинади. Унинг миллий боғимизда ёввойи табиат қўйнида учраши – бу она табиатнинг ҳайвонот оламига нисбатан мўъжизавий ғамхўрлигидир.

 

Ринат ТАЖИМУРАДОВ,

Жанубий Устюрт миллий табиат боғи бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар