Жараён      Бош саҳифа

Вазир маълумот берди: Қонуний меҳнат миграцияси камбағалликни қисқартиришга ёрдам беряптими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан шу йил 21 май куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаевга «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миг­рацияси тизимини жорий этиш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан парламент сўрови юборилган эди.

Вазир маълумот берди:  Қонуний меҳнат  миграцияси камбағалликни қисқартиришга  ёрдам  беряптими?

Парламент сўровида хорижда меҳнат фао­лиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш сўралган эди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мазкур парламент сўровига юборилган жавобни кўриб чиқдилар.

Маълум қилинганидек, мамлакатимизда 2020 йилдан меҳнат миграцияси йўналиш­ларини диверсификация қилиш ишлари бошланган бўлиб, 2023 йилда ушбу жараён янги босқичга олиб чиқилди. Хорижий иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари билан Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйи­ча имзоланган келишувлар сони 302 тага, ҳамкорлик ўрнатилган давлатлар сони 28 тага етказилган.

Бунинг натижасида 18 та давлат, шу жумладан, 15 та иқтисодий ривожланган ва Европа давлатлари иш берувчиларида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун 154 мингта иш ўринлари аниқланган. Масалан, Европа давлатлари билан ҳамкорликда 100 мингдан ортиқ иш ўринларига Ўзбекистон фуқароларини жалб қилиш бўйича 30 га яқин лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, бу йил илк маротаба Кореяга ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасига 13,7 минг иш ўрнига квота олинган.

Парламент сўровига жавобда қайд этилганидек, хорижда таклиф этилаётган иш ўринларининг аксариятига қисқа муддатда (ўртача 1-12 ой) ишчи кучи етказиб бериш талаб этилмоқда. Шу сабабли ҳозирда иккита йўналишда ишлар ташкил этилган.

2024 йил 1 сентябрга қадар меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну-кун ишлайдиган «call center» ташкил этилади. Унда чет элдан чиқувчи абонентлар учун қўнғироқларни бепул амалга ошириш имкони яратилади.

Парламент сўровига келган жавобда келтирилишича, хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси самарали фойдаланиш ва мақсадли сарфланишини таъминлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

 

 

Шу билан бирга, вазирлик томонидан меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс­ларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, хорижий давлатлардан 2024 йил 4 ойида 184,4 минг меҳнат мигрантлари хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ўз яшаш манзилларига қайтиб келган. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларнинг 151,3 минг нафарининг бандлигига кўмаклашилган.

Мажлисда парламент сўровида жавобда кўтарилган масалалар бўйича батафсил жавоблар тақдим этилгани эътиборга олиниб, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔40

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔90

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔103

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 40    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 90    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 103    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 138    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 152    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар