Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ўзбекистонда шовқинсиз вақтлар белгиланмоқда

1 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда  шовқинсиз вақтлар  белгиланмоқда

Ушбу қонун лойиҳаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳада атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек, фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда.

– Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратади. Уларнинг саломатлиги ва осойиш­талигини ҳар қандай зарарли шовқинлар таъсиридан ҳимоя қилишга хизмат қилади. Бу ўз навбатида партия дастурий мақсадларини сайловолди дастурларидаги бош ғоя ҳисобланмиш фуқаролар соғлиғини сақлаш, уларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлишини таъминлаш каби мақсадларга ҳамоҳангдир, – дейди Экопартия фракцияси аъзоси Турганбай Хожаназаров.

Йиғилишда, шунингдек, фракция аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда кичик тадбиркорликни ривожлантириш, уларга ҳар томонлама кенг имкониятлар яратиш ва бу йўналишда инвестицияларни жалб этишга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳаси ҳам соҳада олиб борилаётган ишларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган.

Лойиҳа билан «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонунга махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилгани, уларнинг вазифалари махсус иқтисодий зоналар дирекцияларига ҳамда ягона дирекцияларга юклатилганидан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини оптималлаштириш ва махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг ушбу ҳужжат билан белгиланаётган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши белгиланмоқда.

Фракция аъзоси Мухторжон Ҳожиматов томонидан қонун лойиҳаси махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада соддалаштириш, инвестициялар жалб қилиш учун шароитларни яхшилаш, инвестиция лойиҳаларини жадал амалга оширишни таъминлаш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔139

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔233

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔333

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 139    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 233    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 333    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 447    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 641    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар