Саломатлик      Бош саҳифа

Кондиционердан тўғри фойдаланинг, акс ҳолда...

Кондиционердан нотўғри фойдаланиш оқибатида саломатликда жиддий муаммолар келиб чиқиши мумкин. Хўш, ушбу техника воситасидан қандай фойдаланиш керак?

Кондиционердан тўғри  фойдаланинг, акс ҳолда...

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт фанлари номзоди Дурдона Алимованинг ёз фаслида кондиционердан тўғри фойдаланиш ва унинг эҳтимолий зарарлари ҳақидаги зарур маълумотларини келтириб ўтди.

Ҳароратни тўғри белгилаш. Ёз фаслида кондиционер учун идеал ҳарорат 18-20°C оралиғида бўлиши тавсия этилади. Бошқа ўлкаларда бу рақам бироз фарқ қилиши мумкин, аммо асосийси – хона ичидаги салқинлик ташқари ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги лозим. 

Вентиляциядан фойдаланиш. Кондиционерни нотўғри ишлатиш хонадаги ҳавони қуритиб юборади. Шу боис уни ёқишдан аввал, эрталаб ёки кечқурун хонани шамоллатиб туриш жуда муҳим.

Тозалик. Ушбу қурилма фильтрларини мунтазам равишда тозалаш муҳим. Тоза фильтр­лар ҳаво сифатини яхшилаб, аллерген ва микроблар ҳавога тарқалишининг олдини олади.

Фақат зарурат бўлганда ишлатиш. Кондиционерни фақат эҳтиёж бўлганда ёқиш керак. Хонада ҳеч ким бўлмаган пайтларда уни ўчириб қўйиш энергияни тежайди ва қурилманинг хизмат муддатини узайтиради.

Тери ва аллергик касалликлар. Кондиционердан нотўғри фойдаланилганда у ҳавони қуритиб юборади. Хонада намлик йўқолади ва дераза ҳамда эшиклар ёпиқ бўлган шароитда ҳаво кислород билан тўйинмайди. Бу эса вақт ўтиши билан терини қуруқлаштириб, юзда ажинлар пайдо қилади. Қолаверса, терининг доимий қуруқ бўлиши унинг ташқи қатламига салбий таъсир этиб, қичишиш юзага келади.

Мускул ва бўғимларда оғриқлар. Тўғридан-тўғри совуқ ҳавонинг инсон танасига урилиши туфайли мускул ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин. Айниқса, қурилманинг совуқ ҳавоси инсонга тўғри йўналтирилса, нафас йўллари шамоллаши, ҳатто, зотилжам келиб чиқиши мумкин.

Термал шок. Ташқи муҳитдаги юқори ҳароратдан бирдан совуқ хонага кириш ёки аксинча муздек хонадан иссиқ ҳавога чиқиш термал шокка сабаб бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат тана ҳароратини тезда ўзгартириб, организмда стресс реакцияларни келтириб чиқаради. Бу, ўз навбатида, юрак-қон томир тизими касалликларини қўзғаши мумкин.

Қон босими кўтарилиши. Одатда қон босими иссиқдан кўра, совуқ ҳавода юқори бўлади. Чунки, салқин ҳарорат қон томирларининг сиқилиши ва спазмларга олиб келади. Шундай экан, кондиционер тагида узоқ вақт ўтириш цистолик ва диастолик қон босимини кўтаради.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар