Экоолам      Бош саҳифа

Экорейтинг: Ўзбекистоннинг энг яшил шаҳри қайси?

Республикадаги 14 та маъмурий марказнинг экологик рейтинги тузиб чиқилди. Шаҳарлар 100 балли тизимда баҳоланган.

Экорейтинг:    Ўзбекистоннинг энг яшил шаҳри қайси?

Наманган шаҳри 62 балл тўплаб, Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар деб топилди. Рейтингнинг кейинги ўринларида Самарқанд 61,13 балл ва Навоий шаҳри 59,5 балл билан мос равишда 2-, ва 3-ўринларни эгаллади.

Экологик барқарор шаҳарлар рейти­нги ҳудудларни 7 та йўналишда ўрганиш орқали тузиб чиқилган. Бунда:

• ҳаво сифати;

• ердан фойдаланиш;

• транспорт;

• сув;

• чиқинди;

• санитария;

• энергия соҳалари қамраб олинган.

Охирида умумий рейтинг натижалари ҳисоблаб чиқилган. Умумий рейтингда энг ёмон натижани Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳри кўрсатган бўлса ҳам, шаҳар энг тоза ҳаволи ҳудуд деб топилган.

Ҳаво сифати бўйича иккинчи ва учинчи ўринни Самарқанд ва Урганч шаҳарлари эгаллаган. Энг ёмон ҳаво эса Термиз шаҳрида экани қайд этилган.

Ердан фойдаланиш таҳлилларида Самарқанд, Қарши ва Наманган шаҳарлари энг юқори балларни тўплаган. Бу йўналишда энг паст кўрсаткичлар Нукус ва Навоий шаҳарларига тегишли. Рейтинг ўрганишлари шаҳарда яшил ҳудуд, боғлар ва парклар киши бошига қанча тўғри келиши, аҳолининг зичлиги ва шаҳарда оғир саноат қанчалик ёйилгани каби талаблар асосида олиб борилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бошқа йўналишлардан фарқли равишда ердан фойдаланиш даражаси республика шаҳарларининг аксарида жуда ёмон экани қайд этилган.

Транспорт соҳасида эса киши бошига нечта транспорт тўғри келиши, шаҳарнинг транспорт стратегияси ва йўлда машиналар тиқинининг қанчалик ҳал қилингани масалалари ўрганилган. Бунда «топ 3»ликка Андижон, Қарши ва Нукус шаҳарлари киритилган. Тошкент шаҳри эса транспорт энг ёмон ташкиллаштирилган шаҳар деб топилган.

Рейтингнинг 4-йўналиши шаҳарда киши бошига қанча сув тўғри келиши, қанчаси исроф қилиб юборилаётгани, сувни яхшилашга оид шаҳар меъёрлари, чиқинди сувдан фойдаланиш чора-тадбирлари кабиларни қамраб олади. Буни нисбатан яхши ташкиллаштирган шаҳарлар сифатида Термиз, Андижон ва Наманган шаҳарлари кўрсатилган.

Чиқиндиларни йиғиш, кўмиш ва уларни қайта ишлаш соҳаларида эса Нукус шаҳри 8,59 балл билан энг яхшиси деб топилган. Энг ёмон аҳвол эса Бухоро шаҳрида. Шаҳарда чиқиндиларни йиғиш ва унинг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштириш бўйича ҳаракатлар 0 балл деб баҳоланган.

Ўрганишларнинг олтинчи тури санитария бўлиб, бунда аҳолининг санитария қоидаларидан хабардорлик даражаси, канализацияга улангани ва талабга жавоб берадиган ҳожатхоналардан фойдаланиш даражаси ўрганиб чиқилган. Бу йўналишда пойтахт энг юқори ўринни эгаллаган, кейинги ўринлар мос равишда Навоий ва Жиззах шаҳарларига тўғри келган.

Охирги йўналишда шаҳарда энергия ва CO2 бўйича таҳлиллар олиб борилган. Бунда киши бошига ўртача йиллик энергия истеъмоли, шаҳарнинг энергия сабаб бўладиган углерод газларини камайтириш бўйича стратегияси кабилар ўрганилган. Бунда мос равишда Навоий, Бухоро ва Термиз шаҳарлари биринчи учталикка кирган. Нурафшон шаҳрида эса бу кўрсаткич 0 баллга баҳоланган.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔79

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔76

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔127

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар