Ўтган асрнинг 80-йилларида Хоразмда гужумларга офат етди. Тошдек қаттиқ дарахт танасини мўйловдор қурт кемира бошлади.
Кимдир бу зараркунанда ҳашаротларни Россиядан ёғоч-тахтага илашиб келган деса, бошқа биров эски қабристонларни бузиш оқибатида тарқаб кетди, дейди. Бу борада табиатшунос олимлар ҳам турли фикрлар билдиришмоқда.
Мана, орадан ярим асрга яқин давр ўтяптики, «мўйловдор»ни буткул йўқ қилиш чоралари ҳанузгача топилгани йўқ. Уларнинг эса осмонўпар гужумларни қириб юбораётгани жуда ачинарли. Бирон бир олим ёки мутахассис зараркунанда ҳашаротларга қарши кураш чоралари орасида аниқ тавсиялар бера олмайди. Одамлар эса ўзлари таваккалига турли чора-тадбирларни қўллаб келишмоқда.
Эшигимиз олдидаги гужум ҳам яқиндагина гуркираб турган эди. Бирданига барглари сарғайиб қолди. Унинг аҳволини кўриб, афсуски, ҳайҳотдай шаҳарда уни парваришлаш, зараркунандаларга қарши тавсиялар берадиган малакали мутахассис бўлмаса, дея ўксинасан киши.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида улкан ишлар амалга оширилаётган экан, бу ёғига экилган дарахтларни сақлаб қолиш, парваришлаш ва ҳашаротларга қарши курашиш чоралари ҳам кўрилмоғи керак, деб ўйлайман. Шундай пайтда Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бошқармаси масъуллари тажрибали биологлар, агрономлар ва олимларни бир жойга тўплаб, анжуманлар, семенар-кенгашлар ўтказса ва у ерда ўртага ташланган таклиф ва ташаббусларни халқимизга тақдим қилиб борса, айни муддао бўлар эди. Йўқса, бу боришда яна 10-15 йил ичида оддийгина мўйловдор қурт туфайли асрий гужумлар буткул қирилиб кетиши мумкинлиги кундек равшан кўриниб турибди.
Пўлат ЭРМАТОВ
Аҳоли тиббий хизмат сифатидан розими?
🕔16:31, 04.09.2026
✔73
Аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш устувор вазифалардан бири.
Батафсил
Депутат Қибрайда сайловчиларни эшитди
🕔16:31, 04.09.2026
✔77
Давлат ва жамият бошқарувида халқ билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини бевосита жойида ўрганиб, уларга манзилли ечим топиш бугунги кун депутатлик фаолиятининг марказий бўғини ҳисобланади.
Батафсил
«Турон» обод бўлмоқда
🕔14:34, 14.08.2026
✔162
Экологик партия Жиззах вилоят кенгаши раиси Акрам Раҳмонқулов Жиззах шаҳридаги «Турон» маҳалласида бўлиб, «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, хонадонлар ва томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати билан яқиндан танишди.
Батафсил