Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилЖазирама кунларда муздек сув ичиб, чанқоғимизни босишга уринамиз. Музлаткичда турган мева-сабзавотларни истеъмол қилиб, ҳовуримиз пасайгандай туюлади.
Айниқса, иссиқ забтига олганда, музқаймоқ гўё жоннинг роҳати.
Аммо ёз чилласида паст ҳароратдаги маҳсулотлар организмни совитишга эмас, аксинча қиздиришга хизмат қилиши ҳақида билармидингиз?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Миллий тиббиёт маркази директори ўринбосари Акмал Раҳматуллаевнинг муҳим тавсияларини келтириб ўтди.
Организм учун стресс
Иссиқ кунларда муздек сув ва маҳсулотлардан тийилиш керак.
Гап шундаки, юқори ҳароратда тана ўзини табиий совитиш хусусиятига эга. Айни сабабдан иссиқда кўп терлаймиз.
Бундай пайтда муздек сув ичсак, организм, аввало, уни иситишга мажбур бўлиб, икки ҳисса кўп энергия сарфлайди. Оқибатда тана совиш ўрнига янада қизийди. Бу эса организм учун стресс.
Худди шундай, музқаймоқ ёки оқсилга бой бошқа маҳсулотларни ҳазм қилиш учун ҳам организм ўзидан жуда кўп иссиқлик чиқариши керак.
Бунинг учун, биринчи галда, тана ошқозонга тушган муздек маҳсулотни нормал ҳароратгача қиздириши лозим.
Бу жараён эса организмни зўриқтириб, шундоқ ҳам иссиқ танада ҳарорат ошишига олиб келади.
Оқибатда кучли чарчоқ ва ланжлик ҳисси юзага келади. Бош ёки юрак соҳасида оғриқлар пайдо бўлади.
Қолаверса, терлаб совуқ сув ичиш қон томирларини торайтириб, спазм ҳосил қилади ва организмда овқатнинг қайта ишлаш жараёнларини секинлаштиради.
Истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар
Баъзи маҳсулотлар буйраклар фаолияти бузилишига олиб келиб, пешоб ажратиш жараёнини тезлаштиришини ҳам унутмаслик керак.
Бу эса организмда сувсизланишни келтириб чиқаради. Тарвуз, манго, арпабодиён, селдерей, қушқўнмас шулар жумласидан.
Аччиқ қалампир таркибида капсаицин моддаси мавжуд. У танани бир муддат қиздиради.
Аммо жазирама пайтида аччиқ овқат аҳволни янада ёмонлаштириши мумкин.
Қолаверса, қалампир иссиқ пайтда танада кучли терлашни ҳосил қилади. Оқибатда организм сезиларли миқдорда сув йўқотади.
Жазирамада газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.
БатафсилҚуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.
БатафсилЯпония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси
Батафсил