Яна бир янги вирус тарқалаётгани, пандемия бошланиши мумкинлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда, одамлар орасида турли гап-сўзлар кўпаймоқда. Бу аслида қандай турдаги вирус ёки касаллик? Одамлар орасидаги «миш-миш»лар қанчалик ҳақиқатга яқин?
Mpox (маймун чечаги) вируси сўнгги ойларда яна глобал хавф омилига айланди. Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражда ошди.
Айниқса, Конго демократик республикасида эпидемиологик вазият кескинлашди. Бу ерда йил бошидан буён 13,7 мингдан ортиқ киши вируснинг янги штаммини юқтириб, улардан 450 нафари вафот этди. Кейин хавфли инфекция Марказий Африка республикаси, Бурунди, Кения, Руанда ва бошқа мамлакатлар бўйлаб тарқала бошлади.
Кўп ўтмай ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус жорий йил биринчи ярмида касалланишлар сони ўтган йилга нисбатан ошиб кетганини маълум қилиб, ташкилотнинг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси йиғилишини чақиришга қарор қилди. Халқаро экспертлардан таркиб топган ушбу тузилма мажлиси куни кеча бўлиб ўтди. Унинг якунида mpox эпидемияси Африка минтақасида глобал фавқулодда ҳолат, деб эълон қилинди.
Мутахассислар хулосасига кўра, ҳозир кузатилаётган янги штамм вируснинг аввалги вариантларига нисбатан бирмунча хавфли. Хусусан, уни юқтирган беморларда ўлим даражаси 10 фоизгача етмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемияни фавқулодда ҳолат деб эълон қилиш орқали нафақат Африка, балки бошқа минтақаларда ҳам касалликни жиловлаш ва асоратларини камайтириш, жумладан, эмлаш чора-тадбирларини кучайтиришни мақсад қилган.
Хўш, бутун дунёга хавф солаётган ушбу касалликка қарши Ўзбекистон қандай курашмоқчи? Зарур чора-тадбирлар кўрилмоқдами? Бу каби саволларга куни кеча АОКАда ўтказилган брифингда Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов жавоб берди.
Қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?
– Маймун чечаги – вирусли инфекция бўлиб, одамларга ифлосланган нарсалар ёки касал ҳайвонлар билан мулоқот ёки жинсий алоқа орқали юқиши мумкин.
Мамлакатимизга ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилди:
– юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо-ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;
– касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;
– касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг хушёрлиги оширилди;
– Маймун чечаги касаллигининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;
Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда, – дейди Рустамжон Икрамов.
Шунингдек, Санэпидқўмита бошқарма бошлиғи фуқароларга шундай мурожаат қилди:
«Албатта бу хабарлардан турлича талқин яратадиганлар ҳам топилади, лекин Сизларни ишонтириб айтаманки, ушбу касаллик бизнинг юртимизга кириб келмаслик чоралари қатъий равишда амалга оширилмоқда. Сиз ва бизнинг вазифамиз ҳар қандай ҳолатда шифокорларга ишонч билдирган ҳолда ўз соғлиғимизга ўзимиз жиддий муносабатда бўлишимиз зарур. Турли давлатларга ташрифларни ҳеч ким чегаралагани йўқ, бироқ ўша мамлакатларда бўлиб қайтгандан сўнг ёки бошқа сабабларга кўра соғлиғимиздаги баъзи ўзгаришларни фақат шифокорларга мурожаат қилган ҳолда тўғри ташхислаш ва даволаш кераклигини унутмасликни сўрайман».
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги
🕔09:01, 08.09.2025
✔20
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?
🕔08:49, 08.08.2025
✔96
Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Батафсил
Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи
🕔07:23, 04.08.2025
✔118
Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?
Батафсил