Экоолам      Бош саҳифа

САЛОМАТЛИК ЙЎЛАКЛАРИ аҳолига хизмат қилмоқда

Яшил тараққиётга эришиш учун муносиб инфратузилма яратиш бугунги кунда олдимизда турган долзарб масалалардар биридир. Бу аҳоли саломатлиги, экология муҳофазаси ҳамда хавфсиз ва тежамкор технологияларга ўтиш борасида салмоқли қадам бўлиши шубҳасиз.

САЛОМАТЛИК ЙЎЛАКЛАРИ аҳолига хизмат қилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун саломатлик йўлак­лари ташкил этилиши назарда тутилган эди. Бунда пиёдалар ва велосипед йўлакларининг умумий узунлиги 3-5 километрни ташкил этиши ҳамда ўзаро узвий боғлиқ бўлиши, замонавий, энерготежамкор (ҳаракат сенсорлари билан жиҳозланган) ёритиш тизимлари ва ёруғлик қайтарувчи, йўлакларнинг бош­ланиши, оралиғи ва якунини кўрсатувчи йўл белгилари билан тўлиқ таъминланиши, пиёдалар ва велосипед йўлакларини барпо этишда алоҳида ҳаракатланиш имкониятлари яратилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун тўсиқсиз муҳит ташкил этилиши кўзланган.
Мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида ҳам кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Барча шаҳар ва туманлар марказлари, Самарқанд шаҳридаги «Саттепо», «Сўғдиёна», «Кимёгарлар», «Фарҳод», «Қорасув» сингари йирик турар жой мавзеларида ҳам пиёда ва велосипедда ҳаракатланиш учун махсус йўлаклар барпо этилди. 
Ургут ва Булунғур туманларида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» мавзесида ҳам пиёда ва велосипедда ҳаракатланишга мўлжалланган 3-5 километрдан иборат саломатлик йўлаклари яратилди.
Самарқанд архитектура ва қурилиш университети ҳудудида барпо этилган Алишер Навоий номли аҳоли дам олиш маскани, «Ёшлар» ва «Ёшлик» истроҳат боғларида саломатлик бурчак­лари ташкил этилган бўлиб, мазкур майдонларга 10 турдаги спорт инвентарлари ўрнатилди. Бугунги кунда уларнинг барчаси аҳоли ихтиёрига топширилган.
Вилоят ҳокими таклифига кўра, бир гуруҳ тадбиркорларнинг ташаббуси билан Самарқанд шаҳридан оқиб ўтган Оби Раҳмат, Сиёб ариқларининг атрофи тозаланиб, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан Халқаро туризм марказидан бошланувчи 18 километрли Сиёб ариғининг икки томони сўлим ҳудудга айлантирилди.
Шунингдек, Самарқанд шаҳрини реконструкция қилиш лойиҳасига асосан, шаҳардаги мавжуд 235 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудлари, кўп қаватли турар жой масканларида ҳам саломатлик бурчаклари ташкил этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур мас­канларда 10 турдаги замонавий спорт тренажёрлари ўрнатилган. Ҳудудлар энергия тежамкор, замонавий ёритиш мосламалари билан жиҳозланган бўлиб, бу исталган вақтда аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятини беради.
Келгусида аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт тадбирларига кенг жамоатчилик вакиллари иштирокини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий партия ташкилотлари томонидан «Соғлом экология – соғлом келажак» шиори остида маънавий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Унда партиямиз томонидан экология ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш юзасидан яратилаётган қонунчилик механизми, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидан кўзланган мақсад, партиянинг дастурий вазифалари хусусида маълумот бериш тизими яратилди.
Шу ўринда бир таклифни илгари сурмоқчимиз. Биз Экопартия ўлароқ соғлом турмуш тарзи, экология ва атроф-муҳит мусаффолиги ва экологик тоза технологияларни кенг тарғиб қилиб келмоқдамиз. Эндиликда шаҳар ва туманлар марказий кўча ва хиёбонлари, аҳоли яшаш масканларидаги саломатлик йўлакларида велосипедларни ижарага бериш масканларини барпо этиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз. Бу партиямиз дастурига мувофиқ ва мавжуд муаммоларга муносиб ечим бўла олади.
Мазкур лойиҳа орқали тадбиркорлик субъектлари томонидан велосипедлар ижарага берилиш тартиби жорий этилиши лозим. Натижада, фуқароларимизда маълум бир вақт, оралиқ ҳисобида соғлом турмуш тарзига риоя этган ҳолда велосипед йўлакларидан фойдаланиш имконияти яратилади. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи учун, ҳам экологияни тоза сақлаш учун жуда қулай саналади.
Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад 2030 йилга қадар йирик шаҳарларда аҳолининг пиёда ва йўловчиларнинг велосипедда ҳаракатланиш улушини 20 фоизга етказиш, саломатликни мустаҳкамлаш орқали юртдошларимиз ўртача умрини узайтиришдан иборатлиги билан аҳамиятлидир.
Абдували ХУДОЁРОВ,
ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот котиби




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔32

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔29

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 32    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 29    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 27    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар