Барқарор ривожланиш жамиятдаги нафақат экологик муаммолар билан шуғулланиш, балки ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларидаги фаолиятда келажакни кўзлаб иш кўриш стратегиясини амалга оширишдир.
Айниқса, фуқароларнинг янги ислоҳотларга киришиш учун етарли имкониятга эга экани муҳим саналади. Белгиланган ишлар босқичма-босқич амалга ошиши учун биринчи навбатда етарли молиявий ресурсларнинг мавжудлиги албатта инобатга олиниши зарур. Бунда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиб бериш муҳим ҳисобланади.
Ўзбекистон Экологик партияси безарар ва қайта тикланувчи яшил энергетикага ўтиш заруратини ўзининг дастурий мақсадларидан бири сифатида доимий равишда таъкидлаб келмоқда. Аҳолининг яшил энергетика истеъмолига ўтишини қулайлаштириш мақсадида бир қатор амалий ишлар ҳам олиб бориляпти. Шу билан бирга, ушбу фаолият доирасида давлат ва нодавлат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани таҳсинга сазовордир.
Бугунги кунда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш ускуналарини олиб келиб ўрнатиш энергетика борасида анча манфаатли бўлса-да, аҳоли учун бир қанча муаммоларни юзага келтираётганини инкор этиб бўлмайди. Хусусан, ускуналарни сотиб олиш ва ўрнатиш яхшигина маблағ талаб қилади. Шу боис, аҳоли хавфсиз ва тежамкор энергияга ўтишни хоҳласа-да, моддий имконияти бунга тўсқинлик қилиши мумкин. Бу муаммо кўпчилик юртдошларимиз учун жиддий сабаб бўла олади.
Барқарор ривожланиш тизимида жамиятдаги барча инфратузилмалар ягона мақсадга йўналтирилади. Шу жумладан, банк-молия тизими ҳам яшил тараққиёт учун маблағлар ажратиш, имтиёзлар белгилаш, шу йўл билан халққа хизмат қилиш ва кўмаклашиш йўлидан боради. Айни шу тамойил мамлакатнинг яшил иқтисодиётга тезроқ ўтишига ҳисса қўшади.
«Агробанк» акциядорлик тижорат банки юртимизда пешқадамлардан бўлиб яшил энергетика соҳаси учун сармоя ажратаётгани минглаб фуқароларнинг оғирини енгил қилмоқда. Берилаётган катта миқдордаги кредитлар аҳолининг яшил энергиядан мақсадли фойдаланиш тизимига ўтиши учун яқиндан ёрдамчи бўляпти. Банк иқтисодий жиҳатдан имконияти чекланган фуқароларнинг қайта тикланувчи ресурслардан самарали фойдаланишини қўллав-қувватлаш мақсадида қулай шартларда кредитлар ажратиш амалиётини бажариб келмоқда. Бу орқали фуқаролар банкдан олган имтиёзли кредитлари эвазига қуёш панеллари сотиб олиб, хонадонига ёки бизнес объектига ўрнатиш имконига эга бўлишяпти.
Аҳолини бундай шаклда қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларида кўзда тутилгани эътиборлидир. Эндиликда фуқароларимиз мазкур банк ёрдами билан ўзлари орзу қилган яшил энергиядан фойдалана олади.
Экопартия барча ишлаб чиқарувчи, хизмат кўрсатувчи ва тадбиркорларни барқарор ривожланиш тамойилларига мос фаолият олиб боришини маъқуллайди. Биз барча соҳада она табиатимизнинг бугунги ва келажакдаги ҳолати учун биргаликда ҳаракат қилсак, албатта кўзлаган мақсадларимизга эриша оламиз.
Бекзод Раҳмонов
Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси
🕔17:53, 16.04.2026
✔14
Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.
Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди
🕔15:51, 13.04.2026
✔32
Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виждоний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.
Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди
🕔15:43, 13.04.2026
✔29
Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.
Батафсил