Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Ҳайвонларни уриб кетаётган ҳайдовчиларга жазо йўқми?

Инсон борки ўзи ҳайратланган, уни ташвишлантирган ҳар бир ҳолатдан, воқеликдан албатта таъсирланади. Айниқса, кўнгилдаги меҳр-шафқат ҳақида гап кетганда бироз ўйланиб қоласан киши.

Ҳайвонларни уриб кетаётган  ҳайдовчиларга жазо йўқми?

Яқинда ишдан уйга қайтар пайт бир ёқимсиз вазиятнинг устидан чиқдим, яъни гувоҳи бўлдим. Азбаройи ичимга ғашлик ва ҳавотир тушганидан қаерданам бу ҳолатга дуч келдим дея кўзларимни чирт юмдим. Воқеа шундай юз берди. Оқшом заминни қоплаган пайт. Барча ишини якунлаб уйга шошилган, мен ҳам улар орасидa эдим.
Жамоат транспортида белгиланган манзил сари отландик. Фарғона шаҳрида жойлашган «Собирбулоқ» маҳалла фуқаролар йиғинига етганда, беихтиёр биз кетаётган автоуловдан бироз олдинда ҳаракатланиб бораётган ҳайдовчи юқори тезликда ёнидаги машина билан пойга ўйнаб, йўл четида турган кучукни уриб юборди. «Темир от»нинг даҳшатли зарбидан озор чеккан шўрлик жонивор шу заҳоти йўл четидаги катта ариққа учиб тушди. Таажжуб­лиси, у ҳам тирик мавжудот, табиатнинг бир бўлаги.
Тўғри, автомобиллар серқатнов бўлган асосий йўлда ўша ҳайдовчи тўхтай олмасди. Қувди-қувди, ким ўзарга бошқарилган улов билан ҳаётининг таҳликада қолишидан асло чўчимаган ҳайдовчи кузатув камераси орқали келадиган жарима сабаб ўша ерда тўхташга юраги бетламагандир ҳам эҳтимол. Аммо сал нарига бориб тўхтаб, ортига яёв қайтиб келса, жабр чеккан жониворнинг аҳволига қизиқса, бўларди.

Эҳтимол, сиз қаердан биласиз, балки ортига қайтгандир, дерсиз. Афсуски, йўқ. Бу ҳолат юз бермади. Ҳайдовчи биздан аввал йўлида давом этиб, катта тезлик билан бир зумда кўздан ғойиб бўлди.

Шу ўринда савол пайдо бўлади. Сувга отилган, қаттиқ жароҳат олган  жонзотнинг ҳоли не кечди экан? Табиийки, сув босими сезиларли равишда катта бўлган ариқдан ҳудуд аҳолиси ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади. Ҳеч бўлмаса, тегишли ташкилотлар, ободонлаштириш бўлими ходимларига ҳолат юзасидан кимдир хабар бердимикан? Бу ҳам бизга қоронғу. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида жониворларга зарар етказишнинг қонун олдидаги жавобгарлиги жуда оғир. Масалан, Хитойда кўп йиллардан буён  браконьерлик ёки муқобил тиббиётда йўлбарслардан фойдаланиш ноқонуний ҳисобланиб, ўлим билан жазоланган.
Мамлакатимизда табиатни асраш, наботот ва ҳайвонот оламига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ҳақида тинмай тарғибот қилингани  билан қалбида инсонийлик фазилати йўқолиб бораётган кимсаларнинг лоқайдлиги ҳам аччиқ ҳақиқат. Масъул ташкилот вакилларидан олинган маълумотларга қараганда, аксарият ҳолатларда бу каби бахтсиз ҳодисалардан улар бехабар қолади. Вилоятимизда жониворлар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари йил давомида салкам 10 га яқин содир бўлиши очиқланмоқда. Афсуски, бу соҳа ҳодимларига маълум бўлган рақамлар. Панжа ортидан қаралган, омма гувоҳ бўлмаганлари қанчадан-қанча бўлса?..
Ҳеч қайси бир идора, ташкилотга шикоят қилолмайдиган тилсиз қурбонлар эса майиб-мажруҳ ёки нобуд бўлганча қолаверади. Бу борада унга заррача озори тегмайдиган уй ҳайвонларини аёвсиз қийнаб, қилмишидан ҳузур топадиган махлуқ феъллар ҳам орамизда йўқ, деёлмаймиз.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддасига кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш, азоб бериш тегишли миқдорда жаримага йўл очади. Бироқ, жониворни машинаси билан катта тезликда уриб юборган ҳайдовчи эса «касофатнинг суяги қаттиқ, ярамас машинамни дабдала қилди» деб темир матоҳнинг ҳолатига куюнади холос. Таассуфлар бўлсинки, чалажон коракўзнинг тақдири унинг учун бутунлай аҳамиятсиз ва қадрсизлигича қолаверади.

Гулрухсор ОМОНДИНОВА,
ЎЭП Фарғона вилоят партия ташкилоти бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔142

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔235

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔335

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 142    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 235    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 335    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 450    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 644    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар