Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Озиқ-овқат хавфсизлиги – муҳим стратегик масала

Ўзбекистон Экологик партияси фитосанитария талабларига жавоб бермайдиган, саломатлик учун жиддий хавф туғдирувчи маҳсулотлар импортини чеклаш зарур, деб ҳисоблайди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги –  муҳим стратегик масала

Бу ҳақида партия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев­ сирдарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.

Партия раҳбари учрашувда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни экологик талабларга тўлиқ мослаштириш, синтетик гўшт каби озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотишга қарши курашиш ҳам Ўзбекистон Экологик партиясининг Сайловолди дастурида белгилангани ҳақида маълумот берди.

– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларни иқлим ўзгариши оқибатлари таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда форс-мажор ҳолатларда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш масаласи партия эътиборидаги асосий вазифалардандир, – деди партия етакчиси. – Биз шу йўл билан экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотига муҳофаза ёрдами кўрсатишни таклиф этмоқдамиз.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида суғурта бозорини такомиллаштириш ва суғурта хизматлари сифатини ошириш, ушбу соҳада жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш ҳам мақсад қилинганини айтиб ўтди.

Сирдарё аҳли Экопартиянинг бугун ва келажак учун аҳамияти таклифларига хайрихоҳлик билдиришди. Учрашувда фуқаролар яшил энергетика таъминоти, иқтисодиётни ривож­лантиришда қайта тикланувчи ресурсларнинг аҳамияти, чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи ҳамда тоза ичимлик сув таъминоти бўйича билдирилаётган таклифлар юзасидан саволлар беришиб, фикр-мулоҳазалар билдиришди. Сўзга чиққанлар келгуси беш йилликда Экопартия ғояларининг амалга ошиши ҳар бир инсон ҳаёти ва фаолияти учун аҳамиятли бўлишини таъкид­лаб, сайлов жараёнида партия номзодларини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔110

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔221

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔317

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 110    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 221    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 317    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 437    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 626    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар