Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилКишининг чеҳрасига қараб унинг феълини билиб олиш мумкин. Шунингдек, лаблар ҳам одамнинг ташқи ва ички оламидан дарак беради. Унинг тузилиши ва шакли инсон ички оламининг яширин сирларидан огоҳ этади. Бунинг учун эса бироз эътибор ва зийраклик талаб этилади, холос.
Лўппи лаб
Бундай лаб эгаси ўз ҳиссиётларини чин дилдан, берилиб тасвирлашни ёқтиради. Шу билан бирга, ўта сахий бўлади, бировдан ёрдамини аямайди. Қандай қилиб бўлса ҳам ўзгалар юмушини енгиллаштиришга интилишини яққол сезиш мумкин. Лўппи лаб эгалари жуда кўнгилчан ва ҳиссиётга берилувчанлиги билан ажралиб туради.
Юпқа лаб
Юпқа лабли одамлар ўзларининг қимматбаҳо вақтини қуруқ гап сотишга сарфламайди. Унча киришувчан ҳам эмаслар. Бу жиҳат қаршингизда турган кишининг мулоҳазакорлигидан дарак. Бир қарашда улар ғамгин ва қовоғи солинган одамдек таассурот уйғотиши мумкин. Аммо уларда ғайрат-шижоат етарли даражада. Қолаверса, содиқ дўст ва ишончли ҳамкор бўла олади.
Пастки лаб дўмбоқ бўлса
Бу белги кишининг кайфияти тез-тез ўзгариб туриши ва ҳаддан зиёд таъсирчан эканидан далолат. Улар фақат бугунги кун билан яшайди, эртани ўйламайди. Ҳатто, ўз хоҳишини амалга ошириш учун жуда муҳим ишларни ҳам бир четга суриб қўйиши мумкин. Шу билан бирга, уларда ички сезги ўта кучли бўлади.
Юқори лаб дўмбоқ бўлса
Кўзланган мақсад сари қатъий, ҳеч иккиланмасдан интилувчи шахсларда ушбу белгини кузатиш мумкин. Баъзан ўзига юқори баҳо бериб, фақат шахсий манфаатлари йўлида ҳаракат қилади. Лекин шунга қарамай, уларни ишончли кишилар, дейиш мумкин. Чунки масъулиятни чуқур ҳис эта олишади, ҳар қандай ишни кўнгилдагидек якунига етказишга тайёр бўлишади.
Шаҳноза ШОЖАЛИЛОВА
тайёрлади.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил