Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги сайланган депутатлар рўйхатга олинди

2024 йил 31 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда янги сайланган депутатларни рўйхатга олиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Янги сайланган депутатлар  рўйхатга олинди

Мажлисда МСК Раиси З.Низомхўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғис­тон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда жами 15 миллион 27 минг 529 нафар сайловчи овоз берганини, бу сайловчилар умумий сонининг 74,72 фоизини ташкил этишини қайд этди. Шунингдек, фуқароларимизнинг сайловлар жараёнига қизиқиши сезиларли даражада ошгани, бу сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда яққол сезилганини таъкидлади.

Мажлисда Сайлов кодексига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилар экан, бир мандатли сайлов округларидан сайланган 75 нафар ҳамда ягона сайлов округидан партия рўйхати асосида сайланган 75 нафар, жами 150 нафар депутатлар рўйхатга олинди.

Қайд этилганидек, ягона сайлов округи бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижалари бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси – 26 та, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демок­ратик партияси – 14 та, Ўзбекистон Экологик партияси – 10 та, Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 13 та, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси – 12 та депутатлик ўрнига эга бўлди.

Бир мандатли сайлов округлари бўйича эса ЎзЛиДеПдан – 38 нафар, Ўзбекис­тон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан – 15 нафар, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партия­сидан – 9 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – 7 нафар, Ўзбекис­тон Экологик партиясидан – 6 нафар номзод депутат этиб сайланди.

Мажлисда қайд этилганидек, Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди. Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этиб, бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Депутатларнинг барчаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган, 35 фоизи илмий даражага эга.

Илк бор 3 нафар ногиронлиги бор шахслар депутат этиб сайланди.

Ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан ҳам маҳаллий Кенгашлар сайловларининг якунлари чиқарилди. Таъкидланганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар)лар Кенгашларига сайлов натижаларига кўра, маҳаллий Кенгашлар таркиби 59,2 фоизга янгиланди. Янги сайланган депутатларнинг 32,6 фоизи хотин-қизларни ташкил қилди.

Депутатларнинг 4 фоизи – 30 ёшгача, 39,5 фоизи – 30 ёшдан 45 ёшгача, 40,8 фоизи – 45 ёшдан 60 ёшгача, 15,7 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этади.

Мамлакатимизда яшаётган бошқа миллат вакиллари сайланган номзодларнинг 11,2 фоизини ташкил қилади. Шу жумладан, улардан 175 нафари тожик, 111 нафари қозоқ, 33 нафари туркман, 29 нафари рус, 21 нафари қирғиз ва бошқа миллатга мансуб.

Депутатларнинг 93,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, уларнинг 36,2 фоизи – педагоглар, 18,2 фоизи – иқтисодчилар, 13 фоизи – муҳандислар, 7,6 фоизи – шифокорлар, 5 фоизи – ҳуқуқшунослар, 20 фоизини – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади. 138 нафар ногиронлиги бор шахслар маҳаллий Кенгашлар депутати этиб сайланди.

Шунингдек, мажлисда Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомни тасдиқлашга оид масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар