Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Кўчат экиб, боғ ярат боғинг Ватан деган ном олсин, эй дўст!

Юртимизда йилда икки мавсум кўчат экиш тадбирлари ўтказилиши хайрли бир анъана тусини олмоқда. Аслида бу ота-боболаримиздан бизгача мерос бўлиб келаётган эзгу қадриятлардан биридир.

Кўчат экиб, боғ ярат  боғинг Ватан деган  ном олсин, эй дўст!

Яшил макон – бизнинг глобал экологик буҳронларга амалий жавобимиз сифатида майдонга келди. Ўтган йиллар давомида мазкур умуммиллий лойиҳа халқимизнинг соғлом экологик муҳитга қай даражада эътиборли эканини яққол кўрсатди.

Ҳудудларда экилган кўчатлар парвариши, уларнинг ўсиб-ривожланишини назорат қилиш борасида юзлаб фикр-мулоҳазалар бўлди. Жойларда кўнгилли экофаоллар иштирокида мунтазам жамоатчилик назорати ўрнатилди.

Буларнинг баридан кўзланган мақсад битта – умид билан ўтқазилган ҳар бир кўчат нест-нобут бўлмасдан ривожланиши учун ҳар бир инсон масъулиятни ўз зиммасида ҳис қила олиши керак.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси келгусида кузатилиши эҳтимол тутилаётган экологик хавф-хатарларнинг олдини олишда жуда муҳим амалий тадбир ҳисобланади. Кейинги пайтларда йирик шаҳарларимиз атмосфераси мусаффолигининг талаб даражасидан анча пасайиб кетаётгани, қум бўронлари, чанг-тўзонларнинг инсон саломатлиги ва экотизимга хавфи ҳамма учун ташвиш келтирмоқда. Айрим ҳудудларда тупроқнинг устки қисмини қоплаган тузсимон қатламнинг кўчиши сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот олами, инсон ҳаёти учун хатарга айланмоқда. Қолаверса, тупроқ деградацияси масаласи бугунга келиб жиддий экологик муаммога айланиб бормоқда. Буларнинг барчасига қарши тизимли курашда яшил ҳудудларни асраб-­авайлаш ва кўпайтириш кутилган комплекс ечим учун мустаҳкам замин яратади.

Юртимизда анъана тусига кириб бораётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидан кўзланган асосий мақсад ҳам ана шунда.

Ўзбекистон Экологик партияси экологик фаолокатларга қарши курашишдан кўра имкон бўлганида уларнинг олдини олиш йўли билан бартараф этиш ташаббусини илгари суриб келмоқда. Бунинг учун аҳолининг экологик саводхонлиги ва маданиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Бу жараённи биз ҳар оилада, мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида фаол тарзда амалга ошириш зарур, деб ҳисоблаймиз. Шу маънода, кўчат экиш тадбирлари юртимиздаги барча корхона-ташкилот, муассасаларда кенг тарғиб қилинмоқда. Лойиҳа кўламини кенгроқ олиш, унга барча аҳоли қатламларини қамраш масаласига эътибор қаратиляпти. Мисол учун, мактабгача таълим муассасаларида кўчат экиш акцияларининг ўтказилиши айримларда савол туғдириши, бу фақат хўжакўрсинга қилинаётган тадбирга ўхшаб кўриниши мумкин. Аммо биз жойларда ташкил қилинаётган бундай лойиҳалар айнан келажагимиз бунёдкорлари бўлган жажжи фарзандларимиз кўз олдида ўтказилиши уларнинг дунёқарашида, мурғак қалбида болаликданоқ она табиатга меҳр уйғотишига умид қиламиз. Фарзандларимиз болалигиданоқ табиатга меҳр-мурувватли, ғамхўр бўлиб вояга етса, уларда экологик маданият тўғри шаклланади. Табиий ресурсларга муносабат тўғри йўлга қўйилади.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасидан кўзланган маънавий омил – экологик тарбия кўникмаларининг мустаҳкам қадриятларга айналиши, бизнингча, шу йўл билан амалга оширилади.

Шу тарзда табиатни эъзозлаш, тирик организмларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ўзимиздан хайрли нишоналар қолдириш миллий қадриятларимиз мундарижасидан қатъий жой олади.

«Яшил макон» – атмосфера мусаффолигини сақлаш, тупроқ деградациясининг олдини олиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, қум-чанг бўронларидан ҳимояланиш каби мақсадларни амалга ошириш йўлидаги умуммиллий лойиҳа. Шу билан бирга, юртдош­ларимизнинг фаол фуқаролик позициясини намоён қилиш, соғлом келажакни бунёд этиш ташаббусига дахлдорлик туйғусини қарор топтириш, экологик маданиятни ривожлантириш мақсадидаги маънавий жараёндир.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔112

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔223

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 112    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 223    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 629    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар