Хориж хабарлари      Бош саҳифа

Экологлар халқаро майдонда фикр алмашишди

Экологик мувозанатни барқарорлаштириш, унга антропоген таъсирларни камайтириш ҳамда қайта тикланмайдиган русурсларга алоҳида эътибор қаратиш дунё­даги эколог-мутахассисларнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Экологлар  халқаро майдонда  фикр  алмашишди

Айниқса, ёш авлодни, мактаб, коллеж ўқувчиларини табиатга, экологияга меҳр бериш, қизиқтириш мақсадида мактабларда экологик ўйин ва тадбирлар мунтазам равишда йўлга қўйилиши зарур.

Яқинда Пермь шаҳрида бўлиб ўтган халқаро экологлар учрашувида шу каби масалалар муҳокама қилинди. Унда Марказий Осиё минтақаси олимлари қўриқхоналар ҳамда бошқа экотизимлардаги фауна ва флорани асраб-авайлаш истиқболлари ҳақида фикр алмашишди. Ушрашувда иштирок этган Ўзбекистон делегацияси бу борада юртимизда амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан таништирди.

Учрашув доирасида амалий тадбирлар мутахассисларда айниқса катта таассурот қолдирди. Пермь шаҳри билан ёнма-ён жойлашган Черняев ўрмон хўжалиги нафақат ноёб ўсимлик, дарахт ва бута турлари, шу билан бирга, бой ҳайвонот дунёси билан ҳам машҳур. У ерда айниқса кўп минг сонли қушлар қўним топгани эътирофга лойиқдир. Ўрмон хўжалигида қушлар учун уялар ясалиб, улар доимий озиқа билан таъминлаб турилиши йўлга қўйилган. Ҳеч бир инсон қушлар ва ҳайвонларга озор етказишига йўл қўйилмаслиги бу ердаги ишларнинг тизимли ташкил қилинганидан далолат беради.

Эколог олимлар ўртасида ўтказилган очиқ суҳбат ва баҳс-мунозараларда экологик хавфсиз тадбиркорлик истиқболлари, табиат ва қўриқхоналар муҳофазасида жамиятнинг роли, табиат учун безарар чиқиндилар, экологик таълимнинг илғор тажрибалари, муҳофаза этиладиган ҳудудлар истиқболлари ҳақидаги муҳим мавзулар муҳокама қилинди.

– Болажонларимиз табиатга меҳрли бўлиб ўсиши учун экологик таълим-тарбияни иложи бўлса, боғчалардан бошлашимиз керак, – дейди Елизавета Дмитриева. – Бугунги глобал экологик муаммоларни ечишда бундай ёндашув кутилган самарани беришига умид қиламиз. Бу ҳар бир давлат миқёсида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб вазифа деб биламан. Экологияга салбий антропоген таъсирларни камайтириш бу – соғлом экология ва соғлом келажак деганидир.

Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғи тақдимоти, у ерда қилинаётган ишлар, амалга оширилаётган янги ислоҳотлар ҳамда экологларнинг атроф-муҳитга фидойилиги халқаро мутахассисларнинг эътирофига сазовор бўлди. Айниқса, Ўзбекис­тонда ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш, боғ яратиш тадбирлари мунтазам ўтказилаётгани йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

Эркин ХОЛМАНОВ,

«Зарафшон» миллий табиат боғи

фан-атроф табиий муҳит мониторинги

бўлими мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

🕔13:23, 20.07.2026 ✔33

Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

Батафсил
Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

🕔13:17, 20.07.2026 ✔29

Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

Батафсил
Кактусдан яратилган  эко-пластик

Кактусдан яратилган эко-пластик

🕔11:22, 30.06.2026 ✔87

Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахт экиш иқлим инқирозига  ечим бўла оладими?

    Дарахт экиш иқлим инқирозига ечим бўла оладими?

    Сўнгги йилларда кўплаб давлатлар оммавий дарахт экиш дастурларини амалга оширмоқда. Бу борада Хитойнинг «Буюк яшил девор» лойиҳаси дунёдаги энг йирик ўрмон тиклаш ташаббусларидан бири ҳисобланади.

    ✔ 33    🕔 13:23, 20.07.2026
  • Швейцария музликлари  шиддат билан эримоқда

    Швейцария музликлари шиддат билан эримоқда

    Европани қамраб олган кучли иссиқлик тўлқини Швейцария музликларининг одатдагидан анча эрта эришига сабаб бўлди.

    ✔ 29    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Кактусдан яратилган  эко-пластик

    Кактусдан яратилган эко-пластик

    Дунёда пластик чиқиндилар муаммоси тобора долзарб тус олаётган бир пайтда, олимлар экологик тоза муқобил материаллар яратиш устида изланиш олиб бормоқда. Ана шундай янгиликлардан бири Мексикада яратилган кактус асосидаги биологик парчаланувчи пластикдир.

    ✔ 87    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект  баҳолайди

    Атроф-муҳитга таъсирни сунъий интеллект баҳолайди

    Ўзбекистон ва Италия ўртасида экологик соҳадаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқувчи муҳим меморандум имзоланди.

    ✔ 138    🕔 15:10, 11.06.2026
  • Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Япониянинг OISCA ташкилоти билан ҳамкорликда яшил ҳудудлар кўпайтирилади

    Глобал экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси доирасида Самарқанд шаҳрида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги директори Эркин Муҳиддинов ҳамда Япониянинг Саноат, маънавий ва маданий тараққиёт ташкилоти (OISCA) ижрочи вице-президенти Нагаиси Ясуаки ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    ✔ 157    🕔 16:59, 04.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар