Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилТошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари томонидан Қуйи Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи.
Чирчиқ дарёси атрофида ўтказилган рейд тадбирларида қум-шағал аралашмалари давлат рақами ечиб олинган юклагич ёрдамида юк транспорт воситасига юклаб берилаётганлиги аниқланди.
Ҳолатга инспекторлар томонидан аниқлик киритилганида юк транспорт воситаси ҳайдовчиси қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкаётганлигини маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги «Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган низом талабларига асосан, ҳолат оқибатида табиатга 65 млрд 323 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлди. Техника воситалари Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар эса ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё, Сурхондарё ва Сирдарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинган.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил