Экоолам      Бош саҳифа

Чирчиқдаги янги боғ соғлом экология учун

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида кузги кўчат экиш ишлари давом этмоқда. Айнан кузги тиним пайтида экишга мўлжалланган кўчатлар ерга қадалаётгани боис, эрта баҳордаёқ уларнинг яшнаб кетиш имконияти юқори ҳисобланади.

Чирчиқдаги янги боғ  соғлом экология учун

Чирчиқ шаҳрида экологияни муҳофаза қилиш ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳар кенгаши томонидан «Maxam-Chirchiq» акция­дорлик жамиятининг ташаббуси билан кўчат экиш тадбири амалга оширилди.

Тадбир доирасида «Maxam-Chirchiq» АЖнинг оқава сувларни тозалаш цехи ҳудудида 5,8 минг туп терак кўчатлари экилиб, 1,5 гектар майдонни қамраб олган янги яшил белбоғ ташкил қилинди. Бундан ташқари, ҳудудда 58 минг 500 туп турли манзарали ва мевали дарахтлар, 37 минг 395 туп буталар ҳамда 15 мингга яқин мавсумий гуллар экилиб, умумий кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ушбу тадбирлар нафақат Чирчиқ шаҳрининг экологик ҳолатини яхшилаш, балки аҳоли саломатлигига ижобий таъсир кўрсатишга ҳам қаратилган. Яшил майдонлар шаҳар иқлимини юмшатиб, ҳаво сифати яхшиланишига кўмаклашади. Шунингдек, дарахтлар карбон газини парчалаш ва кислород ҳосил қилишда асосий табиий воситалардан бири ҳисобланади.

2025 йил баҳор мавсумига қадар ҳудудда яна 90 минг туп манзарали дарахт ва буталар экилиши режалаштирилган. Бу ишлар юқори самарадорликка эришиш мақсадида сув тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга оширилмоқда. Бундай ёндашув сув ресурсларини тежабгина қолмай, кўчатларнинг тез ривожланиши учун ҳам қулай шароит яратади.

Чирчиқ шаҳрида амалга оширилаётган экологик ташаббуслар нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар учун ҳам барқарор муҳит яратишга қаратилган. Бу каби тадбирлар аҳолининг экологик онгини ошириш ва масъулиятли муносабатни шакллантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.

«Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларининг жадал суръатларда давом этиши мамлакатнинг экологик барқарорлигига қўшилган муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилади.

 

Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар