Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЭкологияга оқилона муносабатни шакллантириш ишларини болалар онгига экологик таълим-тарбияни тўғри етказиб бериш, сингдиришдан бошлаш зарур. Бу борада мактабгача ва мактаб таълими муассасалари янгича ёндашув билан экологик муаммоларни ҳал қилишда турли лойиҳалар ва амалий машғулотлар фаолиятини йўлга қўйиб келмоқда.
«Eco-schools Uzbekistan» лойиҳасига 2021 йилда старт берилиб, мамлакатимиз бўйлаб Замин фонди лойиҳалари оммалаштирилган эди. Ушбу «Eco-schools Uzbekistan» лойиҳасига Бухоро шаҳридаги Президент мактаби 2023 йилда аъзо бўлди.
Лойиҳадан мақсад мактабнинг кундалик фаолиятида барқарор одатлар, ўқувчиларга экологик асосланган қарор қабул қилишни ўргатиш орқали ёшларга экологик этикани сингдиришдир. Ўқувчиларимизда экологик тарбия ва маданиятни шакллантириш мақсадида барча эко-мактаблар учун умумий бўлган етти қадам жараёни амалга оширилди.
Мактабимизда ушбу лойиҳа йўлга қўйилгандан кейин ўқувчиларда лидерлик қобилияти, фаоллиги, жамоа билан ишлаш ҳамда она табиатга бўлган меҳри янада кучайди. Мактабимизда ўқувчилар ўртасида эко-сайлов ўтказилиб, қўмита сардори ва аъзолари танлаб олинди. Қўмита таркиби бир нафар сардор ва тўққиз нафар аъзолардан иборат бўлди. Танлаб олинган қўмита аъзолари етти қадам лойиҳаси бўйича йил давомида иш олиб боришди.
«Eco-schools Uzbekistan» лойиҳаси кесимида «Young climate champions» ва «Ёш фермер» лойиҳалари ҳам мавжуд. Ушбу лойиҳаларни мактабимизда ташкил қилишда Замин халқаро жамоат фонди ҳамда БМТнинг болалар жамғармаси қўллаб-қувватлади. Жумладан, Замин фонди томонидан мактабимизда иссиқхона барпо этилди. Ҳозирда иссиқхонада барча турдаги гуллар, сабзавотлар ва цитрус меваларни топишингиз мумкин. У ерда етиштирилган маҳсулотлар истеъмол учун мактаб ошхонасига топширилади. Бу эса ўқувчиларимизда она табиатга меҳрни, меҳнаткашликни ва касб-ҳунарга бўлган иштиёқни янада оширади.
Лойиҳа доирасида ўқувчиларда экологик маданиятни янада юксалтириш мақсадида эко-дарс жараёнлари ҳам олиб борилади. Улар биология, инглиз тили, жисмоний тарбия каби фанлар билан ҳамоҳанг олиб борилади. Ҳозирги кунда эко-фаолларимиз сони 150 нафарга етди. Улар бўш вақтларида қўшни мактабларга ҳам ўз лойиҳаларини тарғиб қилиш мақсадида таълим саёҳатлари уюштиришади.
Ўқувчиларимиз экологияга оид халқаро танловларда ҳам фаол иштирок этишмоқда. Мактабимизнинг 11-синф ўқувчиси Марям Суннатова жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Черногориянинг Будва шаҳрида ўтказилган табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясида иштирок этди. Марям Суннатова мактабимизнинг эко-фаоли бўлиш билан бирга, «Young climate champions» лойиҳаси етакчиси ҳамдир. Мазкур лойиҳа иқлим ўзгаришига қарши кураш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган инновацион ғоялар, чора-тадбирларни ўз ичига олади. Ўқувчимиз Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақавий конференциясида UNICEF ташкилотининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси томонидан илгари сурилган ўзбекистонлик номзод сифатида иштирок этди.
Эришилган ютуқ ва муваффақиятлар мактабимиз ҳаётини тубдан ўзгартирди. Кейинги икки йил давомида «Eco-schools Uzbekistan» лойиҳаларида муносиб иштирок этиб, Замин фонди томонидан берилган халқаро «Яшил байроқ» мукофотига сазовор бўлдик.
Келажакда «Eco-schools Uzbekistan» лойиҳаси фаолиятини давом эттириб, Бухоро вилояти бўйича экологик мактабларни кўпайтиришга ўз ҳиссамизни қўшиш ҳамда табиат, мусаффо осмон ва атроф-муҳит тозалиги бўйича ташаббусли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.
Қамбар БОЛТАЕВА,
Бухоро шаҳридаги Президент мактаби биология фани ўқитувчиси,
Нигина РАЙИМОВА,
Бухоро Президент мактаби
эко-координатори
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил