Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Жамоат транспортини ривожлантириш – шаҳар ҳавосини тозалашда биринчи қадам

Бугунги замонавий шаҳарлар тараққиёти жамоат транспортини самарали ташкил қилишга бевосита боғлиқдир. Жамоат транспорти нафақат фуқаролар учун қулайлик яратиш, балки экологик барқарорликни таъминлашда ҳам ҳал қилувчи омиллардан ҳисобланади.

Жамоат транспортини ривожлантириш –  шаҳар ҳавосини  тозалашда  биринчи қадам

Жамоат ва шахсий транспортларнинг экологик аҳамиятини, жамоат транспорти қамровини ошириш орқали шаҳарлардаги экологик вазиятни қанчалик ўзгартириш мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз? Келинг, шу масалани бироз таҳлил қилиб кўрайлик.

Аввало, айтиб ўтиш жоизки, шахсий автомобилнинг кўпайиши биринчи навбатда атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, автомобиллардан чиқувчи СО2 ҳажми ва унинг иштирокидаги ҳавога кўтарилаётган чанг ва зарарли моддалар глобал иқлим ўзгаришининг асосий сабабларидан бирига айланиб бормоқда. Сабаби, ҳар йили мамлакатимизда ўртача 1 млн 300 минг тонна чанг ва зарарли моддалар ҳавога ташламалар сифатида чиқаётган бўлса, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу ташламаларнинг 60 фоизга яқини автотранспорт воситаларига тўғри келмоқда.

Шу билан биргаликда кўп сонли автомобил ҳаракатидан келиб чиққан шовқин йирик шаҳарларда инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Биргина Тошкент шаҳри мисолида айтадиган бўлсак, шаҳарнинг ўзида 700 мингга яқин автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, яна ҳар куни мамлакатимиз ҳудудларидан қўшимча равишда 300 мингга яқин транспорт воситалари кириб-чиқади. Бу шаҳарда кунига 1 млн дан зиёд транспорт воситалари ҳаракатланади, деганидир. Уларнинг ҳар биридан чиқаётган заҳарли газлар тонна-тонна юк бўлиб, пойтахтимиз Тошкент шаҳри ҳавосига сезиларли салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Хўш, йилдан-йилга катталашиб бораётган бу экологик муаммонинг ечими борми? Албатта бор: жамоат транспортини ривожлантириш!

Жамоат транспортининг экологик аҳамиятига келадиган бўлсак, жамоат транспорти экологик муаммоларни камайтиришда самарали восита бўлиб хизмат қилади. Айниқса, шаҳарларда жамоат транспорти тармоғини янада кенгайтириш қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилади ҳамда экологик афзалликларни юзага келтиради. Энг аввало, жамоат транспорти кам ифлосланган муҳитда ҳаракатланиш имконини яратади, бу эса аҳолининг умумий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Жамоат транспорти қамровини оширишнинг яна бир аҳамиятига эътибор қаратсак. Биргина автобусда бир вақтнинг ўзида 50-70 кишини ташиш имконияти мавжуд.

Кўплаб одамларни жамоат транспортида ташиш орқали атмосфера ҳавосига турли чанг ва зарарли чиқиндилар чиқишини сезиларли даражада камайтиришга ва ҳаво ифлосланишининг олдини олишга эришилади. Чунки, жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш натижасида шахсий автомобиллардан фойдаланиш камаяди ва шаҳарлар ичида ҳаракатланиш янада енгиллашади. Натижада йўллардаги тирбандликлар камаяди.

Жамоат транспортидан фойдаланиш арзон ва қулай бўлгани ҳам аҳолининг кенг қатламига мосдир. Унинг иқтисодий фойдаси ва самарадорлиги ҳам юқоридир. Жамоат транспорти энергияни камроқ сарфлайди, бу эса мамлакат иқтисодиётига сезиларли даражада ижобий таъсир кўрсатади.

Хориж тажрибасига келадиган бўлсак, жамоат транспорти соҳасида ривожланган мамлакатлар тажрибаси муҳим хисобланади. Масалан, Япония тажрибасига эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатда тезюрар поездлар ва самарали автобус тизимини жорий қилиш орқали автомобилга бўлган эҳтиёж камайтирилган.

Европа давлатлари тажрибасига келсак, йўловчилар учун барқарор транспорт ҳалқалари яратилган. Масалан, шаҳарларда велосипед ва жамоат транспорти биргаликда қўлланилиб, интеграция қилинган. Бунинг натижасида барча қулайликлар яратиш билан биргаликда, экологик мувозанат таъминлашга эришилганининг гувоҳи бўламиз.

Мамлакатимизда транспорт воситалари кундан-кунга кўпайиб бораётгани турли кўринишда тирбандликларни юзага келтираётгани сир эмас. Бу эса олдимизда яна амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар мавжудлигини кўрсатади. Бундай вазиятларда аҳолига хизмат кўрсатадиган жамоат транспорт воситаларини янада жозибадорлигини ошириш, аҳоли яшаш пунктларини тўлиқ қамраб олиш ҳамда жамоат транспортини аҳоли фойдаланиши учун янада қулай йўлга қўйиш борасидаги ишларни жадаллаштириш муҳимдир.

Айниқса атроф-муҳитга зарарли таъсири кам бўлган трамвай, троллейбуслар ва метро тармоқларини янада замонавий ва қулай ҳолда кенгайтириш мақсадга мувофиқдир. Шу билан биргаликда шаҳар ичида қатновларни амалга ошираётган жамоат транспорт воситаларини тўлиқ электробусларга алмаштириш, шаҳарлараро жамоат транспорти қамровини янада кенгайтириш ва фуқаролар учун қулайликларни ошириш зарурдир. Шунингдек, соҳага замон талабларидан келиб чиқиб, рақамли технологияларни жорий қилиш муҳимдир. Масалан, йўналишларни оптималлаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Наврўзбек ЮСУПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

«Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

«Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

🕔13:25, 20.07.2026 ✔63

Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

Батафсил
Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

🕔15:39, 09.07.2026 ✔173

Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

Батафсил
Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

🕔15:35, 09.07.2026 ✔184

Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 63    🕔 13:25, 20.07.2026
  • Руҳий соғлом жамият қуришда  биз нимани  бой беряпмиз?

    Руҳий соғлом жамият қуришда биз нимани бой беряпмиз?

    Бугун тезкор технологиялар, сунъий интеллект ва глобаллашув асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ота-она фарзандининг энг яхши мактабларда ўқишини, бир нечта хорижий тилларни мукаммал билишини, замонавий касбларни эгаллашини хоҳлайди.

    ✔ 173    🕔 15:39, 09.07.2026
  • Халқаро аҳоли куни:  инсон қадри ва барқарор  тараққиёт пойдевори

    Халқаро аҳоли куни: инсон қадри ва барқарор тараққиёт пойдевори

    Ҳар йили 11 июль санаси бутун дунёда Халқаро аҳоли куни сифатида кенг нишонланади. Бу сана аҳоли сонининг ўсиши, инсон саломатлиги, оила фаровонлиги, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва барқарор тараққиёт масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим аҳамият касб этади.

    ✔ 184    🕔 15:35, 09.07.2026
  • Қоғоз саноати –  инсоният  олдидаги мураккаб  вазият

    Қоғоз саноати – инсоният олдидаги мураккаб вазият

    Бугун табиий неъматлардан унумли фойдаланиш энг муҳим ва долзарб масала бўлиб турибди. Баъзи ҳолларда табиий ашёлар ўрнида ишлатилувчи сунъий муқобиллар яратиш ҳам кенг тарғиб этилмоқда.

    ✔ 265    🕔 11:24, 30.06.2026
  • Темир йўл хизмати:  Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл хизмати: Йўловчилар эътирозларига вазирнинг эътибори қаратилди

    Темир йўл транспорти соҳасида рақамлаштириш ва янги йўналишлар қурилиши борасида ижобий кўрсаткичлар кўзга ташланаётган бўлса-да, тизимнинг ички ҳолати, хизмат кўрсатиш сифати ва оддий йўловчилар учун яратилган шароитлар жиддий ислоҳотларга муҳтожлигини кўрсатмоқда.

    ✔ 470    🕔 15:04, 11.06.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар