Шиддат Билан эриётган «пахтакор»
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилАтроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили ҳам бошланди мана. Бу йил табиатни муҳофаза қилиш борасидаги қонунларни такомиллаштириш ва амалий ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев алоҳида таъкидлаганидек, «Йилни шунга бағишлаб, қонунларни шарҳлаб, ишларни саранжом қилиб оламиз. Ҳар бир қарор, ҳар бир фармонни яшилликка олиб борсак, яхши бўлади».
Табиатга зарар етказувчи фаолият нафақат экологик тизим мувозанатини бузади, балки инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, бу йўналишда ҳуқуқий жавобгарликнинг турларини белгилаш ва уларни самарали қўллаш ўта муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги вақтда экология соҳасидаги қонунчилик нормаларини бузганлик учун мулкий, интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик турлари белгиланган.
Мулкий (фуқаролик-ҳуқуқий) жавобгарлик – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни таъминловчи ҳуқуқий меъёр ва қоидаларни бузиш ҳолларида юзага келади. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у ҳуқуқбузарга нисбатан интизомий, маъмурий ва жиноий таъсир чоралари билан бирга қўлланилиши мумкин, яъни жамланган ҳолда. Экология талабларини бузганликда айбланаётганларнинг маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши уларни атроф табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Бу турдаги жавобгарликнинг асосий мақсади – экологик ҳуқуқбузарлик туфайли келтирилган зарарни қоплашдир.
Интизомий жавобгарликнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у нафақат атроф-муҳитга, балки ички меҳнат тартиб-қоидаларига ҳам тегишлидир. Жиноят ва маъмурий қонунчиликдан фарқли ўлароқ, экологик интизомий ҳуқуқбузарликлар учун тизимли рўйхат мавжуд эмас. Интизомий жавобгарлик ходим ўз меҳнат вазифаларини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишга оид интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилган мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган, экологик қонунчилик талабларини бузганда келиб чиқиши мумкин. Интизомий жавобгарликнинг зарурий шарти шундаки, ҳодимнинг экологик мажбуриятлари меҳнат шартномасида ва меҳнат низомида кўрсатилиши керак.
Хуқуқий асослар мавжуд бўлган тақдирда, интизомий жазо чорасини қўллаш айбдор ходимга нисбатан қўшимча равишда янада қаттиқроқ жавобгарлик турларини – маъмурий, жиноий ёки фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш имкониятини истисно қилмайди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмаган тақдирда, маъмурий жавобгарлик амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (МЖтК)нинг 8-бобида 65-96-моддалари оралиғида 42 таркибдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун фуқаролар ва мансабдор шахсларга жарималар белгиланган.
Умумтаъриф этилган қоида шундан иборатки, жиноий жавобгарлик қонун чиқарувчининг «охирги чора»сини ифодалайди. У фақат ва фақат ижтимоий тартибга солишнинг бошқа чоралари, шу жумладан ҳуқуқий жавобгарлик ижобий натижа бермаса ёки бера олмаса, хусусан, фуқароларнинг муайян соҳада қонуний хулқ-атворини таъминлай олмаган ҳоллардагина қўлланилади.
Жиноят кодекси XIV боби «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар» деб номланади ва жиноятлар икки гуруҳга бўлинган: атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятлар (ЖК 193-196 моддалар) ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар (ЖК 197-204 моддалар).
Экологияга зарар келтирганлик учун ҳуқуқий жавобгарликнинг турлари юқорида қайд этилган қонунлардан ташқари соҳаларга кўра бўлинган ҳолда махсус қонунларда ҳам мавжуд эканлигини кўриш мумкин. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни 50-моддасида, «Ўрмон тўғрисида»ги қонуни 42-моддасида, Ер кодексининг 90-моддасида, «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 53-моддасида, «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуни 51-моддасида ва ҳ.к.
Экология соҳасидаги ҳар бир қонуннинг асосий мақсади – атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурсларидан қонун доирасида фойдаланишни тартибга солиш ва экологик хавфсизликни таъминлашдан иборатдир. Экология соҳасидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарликни белгилашда экологик-ҳуқуқий нормаларни инобатга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Экология соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ҳуқуқбузарлик ва жиноят деб бўлинади. Ҳуқуқбузарлик маъмурий ёки интизомий жавобгарликни келтириб чиқарса, жиноят эса жиноий жавобгарликни талаб қилади. Бундан ташқари, фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги жавобгарлик айбдор шахсга маъмурий, интизомий ёки жиноий жавобгарлик билан биргаликда қўлланилиши мумкин. Шуниси муҳимки, экологик талабларни бузган шахслар маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишлари уларни табиий муҳитга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Сапаргул УТЕМУРАТОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси
Ўзбекистондаги энг йирик тоғ музлиги – «Пахтакор» тез суръатда эриб бораётгани маълум бўлди.
БатафсилХусусан, Ашхободда юқорида айтилган ўлимлар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил қилади.
БатафсилҚоракўз — карпсимонлар оиласига мансуб балиқ тури. У асосан Ўзбекистоннинг дарё ва сув ҳавзаларида учрайди. Бу тур нафақат экологик жиҳатдан муҳим, балки биологик хилма-хилликни сақлашда ҳам алоҳида ўрин тутади.
Батафсил