Экология      Бош саҳифа

Бугунги кунга қадар 125 минг 131 та кўчмас мулк объекти хатловдан ўтказилди

«Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан Кадастр агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов АОКАда ўтказилган брифингда маълумот берди.

Бугунги кунга  қадар 125 минг  131 та кўчмас  мулк объекти хатловдан ўтказилди

Кадастр ходимлари томонидан хатлов икки босқичда – дала ишлари ҳамда камерал ишлар кўринишида амалга оширилмоқда. Дала ишларида кадастр муҳандислари томонидан ҳар бир кўчмас мулк­нинг бино иншоотларини ўлчаш билан бир қаторда уларнинг конструктив элементларини ҳамда ер участкаларининг амалдаги чегараларини аниқлаш амалга оширилади. Камерал ишларда дала ишлари натижаларини тўплаш, таҳлил қилиш, бино-иншоотлар чизмалари ва ер участкаси чегараларини чизиш, топографик хариталарни яратиш ишлари амалга оширилади.

Қонун ижроси юзасидан жараёнларга 4 500 мингга яқин кадастр ходимлари сафарбар қилинган бўлиб, бугунги кунга қадар 125 минг 131 та кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилди. Шундан: хатловдан ўтказилган 55 010 та кўчмас мулк объектларининг хатлов жамланмалари шакллантирилиб, республика ишчи гуруҳига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Ишчи гуруҳ томонидан:

– 41 790 та кўчмас мулк объектларини UZKAD тизимига олиб ўтиш (миграция) лозим деб топилди;

– 13 220 та кўчмас мулк объект­ларининг хатлов жамланмаларини кўриб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

Хатлов жамланмалари тўлиқ шакллантирилган 36 282 та кўчмас мулк объектлари UZKAD тизимига олиб ўтилди (қолган 5 508 та объектни бино-иншоотлари чизмалари ва ер участкаси чегараларини чизиш, топографик хариталарни яратиш ишлари амалга оширилмоқда).

Шундан, қонун доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган 11 353 та кўчмас мулк объектларининг электрон йиғмажилдини кўриб чиқиш учун «ETIROF» ААТ орқали тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.

Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган режа-график асосида жойларда хатлов ишлари давом этмоқда. Юртдошларимиз мазкур режа-график билан kadastr.uz сайти орқали танишишлари мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

🕔16:28, 04.09.2026 ✔62

Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

Батафсил
Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

🕔16:03, 27.08.2026 ✔121

Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

Батафсил
Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

🕔15:58, 27.08.2026 ✔127

ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тошкент ва   Самарқанд ФАОнинг «Яшил  шаҳарлар»  тармоғига қўшилди

    Тошкент ва  Самарқанд ФАОнинг «Яшил шаҳарлар» тармоғига қўшилди

    Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) «Яшил шаҳарлар» тармоғига аъзо бўлди.

    ✔ 62    🕔 16:28, 04.09.2026
  • Келажакка  Тикилган манфаатли  сармоя

    Келажакка Тикилган манфаатли сармоя

    Экологик тарбия – шунчаки назарий билимлар ёки табиат ҳақидаги қуруқ маърузалар йиғиндиси эмас. Бу инсоннинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини белгилайдиган, болаликдан шаклланиб, умрбод сақланиб қоладиган дунёқараш ва муҳим ҳаётий кўникмадир.

    ✔ 121    🕔 16:03, 27.08.2026
  • Она табиатни  асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    Она табиатни асраш ва соғлом ҳаёт чорлови

    ЎЭП Сурхондарё вилоят партия ташкилоти ташаббуси билан Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағиш­лаб, «Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз» ғояси асосида Сангардак туризм масканида экофестиваль ташкил этилди.

    ✔ 127    🕔 15:58, 27.08.2026
  • Сирдарё ҳавоси:  мусаффолик  мониторинги

    Сирдарё ҳавоси: мусаффолик мониторинги

    Сирдарё ҳавосига бир йилда 35,336 минг тонна зарарли модда чиқарилмоқда. Вилоятда атмосфера ҳавосига таъсир кўрсатувчи I ва II тоифадаги 64 та саноат корхонаси бор. Уларда 316 та чанг-газ тозалаш қурилмаси ишлаётган бўлса-да, ҳавони ифлослантириш муаммоси ҳали тўлиқ бартараф этилмаган.

    ✔ 147    🕔 11:42, 20.08.2026
  • Унутилган экологик «мерос»:  Пестицид омборлари ва  «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    Унутилган экологик «мерос»: Пестицид омборлари ва «ядомогильник»лар хавфига чек қўйилади

    1960-1980 йилларда Ўзбекистон пахтачиликка ихтисос­лаштирилган ҳудуд сифатида жуда катта ҳажмда минерал ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланган республикалардан бири эди.

    ✔ 140    🕔 11:39, 20.08.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар