Аҳоли муаммолари тингланди, ижтимоий аҳвол ўрганилди
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда партия вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ўтган ҳафтада Сурхондарё вилоятидаги ўрганишларни давом эттирди.
Термиз тумани «Учқизил» маҳалласи ҳудудида мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда тумандаги ижтимоий масалалар, жумладан, электр ва иссиқлик энергияси етказиб беришдаги юзага келаётган камчиликлар, озиқ овқат хавфсизлиги, аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси юзасидан мавжуд муаммолар тингланди.
Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш, қуёш панелларини ўрнатишдаги муаммолар бўйича ҳам мутасаддиларнинг ахбороти эшитилди.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида ўрганишлар олиб бораётган ишчи гуруҳ жойларда «яшил» иқтисодиётга ўтиш бўйича олиб борилаётган ишлар, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш борасидаги ишларга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Термиз тумани «Бунёдкор» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Олис осмон» хусусий корхонасида айни шу масалага алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, бугунги кунда қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Корхона ҳудудида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Ишчи гуруҳ раҳбари Абдушукур Ҳамзаев яшил энергияни янада ривожлантириш ва корхона атрофида «яшил белбоғ» ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.
Термиз тумани «Қаҳрамон» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Намуна Элегант агро» МЧЖга тегишли иссиқхона 1,6 гектар майдонга қурилган бўлиб, 2024 йилда ишга туширилган. Бу ерда 20 турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилади.
Эътиборли жиҳати, иссиқхона табиий йўл билан иситилади ва атмосферага заҳарли газлар чиқармайди.
Экопартия раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бу каби ёқилғи ишлатилмайдиган ва атмосферага зарарсиз иссиқхоналарни кўпайтириш ҳамда халқимизга озиқ-овқат маҳсулотларини янада кўпроқ етиштириш бўйича депутатлар барча зарур ёрдамларни кўрсатишга тайёрлигини алоҳида таъкидлади. Маҳаллий Кенгаш депутатлари билан бирга бу борадаги ишларни кучайтириш юзасидан доимий депутатлик назорати олиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон
🕔13:24, 20.07.2026
✔38
Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунёнинг асосий талабидир.
Батафсил
Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!
🕔13:17, 20.07.2026
✔40
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.
Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи
🕔15:34, 09.07.2026
✔67
Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.
Батафсил