Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
Батафсил2025 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармони қабул қилинди.
Фармонда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида мамлакат ривожланишининг қатор устувор ёндашувлари белгилаб берилди. Хусусан, маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш, аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилган.
Шунингдек, табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш, «яшил иқтисодиёт» тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш ҳам кўзда тутилган.
Қолаверса, республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида йирик «яшил энергия» станцияларини барпо этиш, ҳудудларда кичик ва микро гидроэлектр станциялари тармоғини кенгайтириш, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг қўллаш орқали иқтисодиётда «углерод изи»ни камайтириш ва экологик барқарорликка йўналтирилган ҳудудлар ва тармоқлараро мувофиқлаштирувни таъминлаш мақсад қилинган.
Мазкур устувор ёндашувлар ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишни кўзда тутувчи иқтисодий ривожланиш моделига ўтиш орқали 2030 йилгача ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини камида 6 фоиз ва унинг ҳажмини 200 млрд АҚШ долларига етказиш, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ушбу кенг қамровли ҳужжатдан кўзланган мақсад экологик вазиятни яхшилаш, хусусан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, унга мослашиш ҳамда аҳолининг яшаш сифатини яхшилаш, иқтисодий ўсишнинг янги «яшил ривожланиш» моделига ўтиш, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисида ҳадли конвенциясининг Киото протоколи ва Париж битими доирасида мамлакатнинг глобал ҳамжамият олдида олган мажбуриятларини бажаришда тармоқ ва соҳаларнинг уйғун «яшил трансформация»сини амалга оширишдир.
Абдушукур ҲАМЗАЕВ,
ЎЭП Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раиси:
– Давлат дастуридан мамлакатимизда экологик барқарорликка эришиш, «яшил иқтисодиёт»га ўтиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, «яшил ривожланиш» моделига ўтиш бўйича Ўзбекистон Экологик партияси сайловолди дастурида кўзда тутилган муҳим ташаббуслар ва партиямиз таклифлари ўрин олган.
Буни тўғри англаган ҳолда биз, депутатларнинг ҳар бири давлат дастурида белгиланган ҳар бир вазифани тўлақонли ва сифатли бажаришга қаратилган таъсирчан парламент назоратини олиб боришимиз зарур.
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил