Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

БОШ ВАЗИРНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ: МУАММОЛАР ЕЧИЛМОҚДА, АҲОЛИ МАМНУН

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонасига муаммолари тезда ҳал қилинаётгани учун юртдошларимиз миннатдорлик хатлари жўнатмоқда.

Бугун Ўзбекистон ҳукумати порталида фаол ишлаётган Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига ­(pm.gov.uz) юртдошларимиздан муаммолари, ариза ва шикоятлари тезда ҳал қилингани учун миннатдорлик хатлари, ҳаётий таклифлар келиб тушмоқда.

Янгийўллик Алишер Турсунов шу йил бошида туман Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш комиссияси ўтказган танловда ғолиб бўлиб, 38 гектар ерда «Бахт Камол Эрки» фермер хўжалигини ташкил этган. Фермернинг айтишича, бу йил ғалла шартномасини 110 фоизга бажариб, нияти ғалланинг пулига кичикроқ бир трактор сотиб олиш эди. Бироқ «Ўздонмаҳсулот» АК таркибидаги «Ғалла-Алтег» акциядорлик жамияти фермер хўжалигининг 50 миллион сўм пулини бермай, тадбиркорни уч ой сарсон қилган.

— Шу уч ой ичида деярли барча ваколатли ташкилотларнинг «Ишонч телефони»га қўнғироқ қилдим, фойдаси бўлмади, бу ёқда ерни ҳайдаб берган тракторчилар кунора уйимга келиб пулини қистайди, — дейди А.Турсунов. — Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаатимдан сўнг уч ойда битмаган ишимни уч кунда ҳал қилиб беришди: кўнглим тоғдай кўтарилиб кетди, тракторчилардан ҳам қарзимни уздим. Бу виртуал қабулхона биз, тадбиркорлар учун суянч тоғи бўлмоқда, бу бизни янада катта куч-ғайрат билан ишлашга ундамоқда.

Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси, айниқса, қишлоқ жойлардаги аҳолининг ҳуқуқий маданияти ошиб боришида самарали восита, ойдин кўзгу бўлмоқда. Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан Гулихон Вафоева 6 октябрда жўнатган хатида шундай ёзади: «Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси Бош вазири. Сизга уч масала бўйича амалий ёрдам сўраб, ариза ташлагандим: оилавий, қишлоқ шароити ва «Ucell» компаниясида мобиль алоқа яхши эмаслиги ҳақида. Мутасаддилар келиб, оилавий ва қишлоқ хўжалиги масалаларини ҳал қилиб беришди. «Ucell» компанияси вакиллари қишлоғимизга антенна ўрнатиш бўйича ишларни бошлаб юборди. Қишлоқда яшаётган биздек оддий фуқароларнинг дардига қулоқ тутиб, масалаларимизни ҳал этиб бераётганингиз мисолида сизнинг Биринчи Президентимиз ғояларига нақадар содиқ эканингизга амин бўлдик».

Яна бир мисол: Бухоро вилояти Олот туманида истиқомат қилувчи Норжон Сафарова яқинда дўкондан икки қоп ун сотиб олади. Айтишича, аввало, пластик карточка орқали савдо қилгани учун унга унни қимматроқ сотишади. Боз устига, биринчи нав, деб берилган ун анча сифатсиз бўлиб чиқади. Н.Сафарова дўкондор билан келишолмагач, адолат излаб туман солиқ идорасига боради. У ерда аёлга Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ишонч телефони»га мурожаат қилишни айтишади. Қўмитанинг ҳудудий бошқармасидан Норжон опани Олот тумани давлат санитария-эпидемиология назорати марказига юборишади. Бу ерда Н.Сафарова сифатсиз унни лаборатория текширувидан ўтказиб, шу хулоса асосида судга мурожаат этиши керак эди. Икки қоп ун келтирган шунча даҳмазадан боши гангиган аёл «икки қоп унга куйдим-да», деб шалвираб уйига қайтаркан, телевидение орқали Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси ҳақида эшитиб қолади.

— Дарҳол 10-00 қисқа рақамига мурожаат қилдим, масала тезда ҳал бўлди, — дейди Н.Сафарова. — Ишим-ку битди, лекин ўйлайман-да: одам ҳатто айтишга хижолат бўладиган шундай кичик масалани Бош вазир даражасигача олиб бориш керакми? Шуларни туман доирасида ҳал қилса бўлмайдими? Бунга нима халал беради? Ҳаммага маълум гап: қуйи бўғинлардаги айрим раҳбару ходимлар қоғозда гўё ҳамма масалани ҳал қилаверар, бу муаммолар аслида ҳаётда ечилмай ёки аҳвол ўзгаришсиз қолаверарди. Энди ҳеч ким бундай қилолмайди. Чунки Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси мамлакатимизнинг барча жойидаги асл вазиятни ойнадай кўрсатиб бермоқда.

Ҳа, адолатнинг катта-кичиги бўлмайди. Кўлами, моҳият-эътиборидан қатъи назар, ҳар бир инсон ҳаётида лоақал битта масала ечилса ҳам, шу шахснинг давлат ҳокимиятига, жамиятга, эртанги кунга ишончи мустаҳкамланади.




Ўхшаш мақолалар

Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

🕔16:24, 04.09.2026 ✔111

Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

Батафсил
БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

🕔16:01, 27.08.2026 ✔222

БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

Батафсил
Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

🕔11:43, 20.08.2026 ✔318

Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эҳтиёт бўлинг –  рақамли  деменция!

    Эҳтиёт бўлинг – рақамли деменция!

    Болалар диққатини жамлай олмаяпти, хотираси сусайиб кетяпти, телефонини олиб қўйишса, жазавага тушяпти.

    ✔ 111    🕔 16:24, 04.09.2026
  • БМТнинг янги резолюцияси:  Инсон қадри  ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТнинг янги резолюцияси: Инсон қадри ислоҳотларига ҳамоҳанг ҳужжат

    БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2026 йил 24 июль куни «Ижтимоий ривожланишни жадаллаштиришда парламентлар ролини кучайтириш» резолюцияси қабул қилинди. Бугунги мураккаб ва тез ўзгараётган дунёда мазкур янги ҳужжат парламентларнинг жамият тараққиётидаги ўрни ва масъулиятини яна бир бор аниқ белгилаб берди, дейиш мумкин.

    ✔ 222    🕔 16:01, 27.08.2026
  • Обод  маскан  мусаффо  муҳитдан  бошланади

    Обод маскан мусаффо муҳитдан бошланади

    Мустақиллик – халқимизнинг энг улуғ ва бебаҳо қадрияти. У бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш, миллий тараққиёт йўлидан дадил бориш, юртимизни бунёдкорлик ва фаровонлик масканига айлантириш имконини берди.

    ✔ 318    🕔 11:43, 20.08.2026
  • Меҳрга  интилган беозор жонзотлар

    Меҳрга интилган беозор жонзотлар

    Мушуклар қулоқларини 180 даражагача айлантира олади, уларнинг эшитиш қобилияти эса инсонникидан камида беш баравар юқори.

    ✔ 438    🕔 16:33, 06.08.2026
  • «Табиий»  деган ёрлиқ  остидаги катта  хавф

    «Табиий» деган ёрлиқ остидаги катта хавф

    Ўзбекистон Экологик партияси органик маҳсулотлар етиштириш, халқимиз эҳтиёжини экологик тоза маҳсулотлар ҳисобига қоплаш масаласи учун доимий курашиб келмоқда.

    ✔ 627    🕔 13:25, 20.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар