Экоолам      Бош саҳифа

Конимех яшилликка муҳтож

Навоий вилояти Конимех туманида экологик муҳитни яхшилаш ва чанг бўронларининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

Конимех яшилликка  муҳтож

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экишнинг бошланишига бағишлаб ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши, Конимех давлат ўрмон хўжалиги, Ободонлаштириш бошқармаси ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Саксовул чўл минтақаларида тупроқни мустаҳкамлаб, унинг шўрланиши ва чанг бўронларининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис Конимехда «яшил белбоғ» яратиш доимо долзарб ҳисобланади. Дарахтлар нафақат ҳавони тозалайди, балки тупроқни эрозиядан ҳимоя қилади, иқлим мувозанатини сақлашга ёрдам беради.

Конимех тумани иқлимида дарахт экиш жуда муҳим, чунки у қурғоқчил ва ярим чўл ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда ёғингарчилик кам, ёзда қаттиқ иссиқ, қишда эса совуқ об-ҳаво кузатилади. Жумладан, дарахтзорларнинг барпо этилиши  ушбу ҳудудда чанг ва қум бўронларини камайтиради – Чўл ҳудудларида тез-тез кучли шамоллар бўлиб, тупроқнинг учиб кетишига ва ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлади. Дарахтлар эса бу жараённи тўхтатади.

Конимехда «яшил белбоғ» яратиш шунинг учун ҳам энг муҳим вазифалардан. Бу нафақат бугунги кун, балки келажак авлодлар учун ҳам муҳим экотизим яратишга хизмат қилади.

 

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар