Экоолам      Бош саҳифа

Атмосферага зарар етказаётган иссиқхоналар, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари аниқланди

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратура бошчилигида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари, партиядан сайланган депутатлар ҳамда бошқа масъул идоралардан ташкил топган махсус ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудидаги жами 762 та объект ўрганилди.

Атмосферага  зарар  етказаётган  иссиқхоналар, саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари аниқланди

Ўрганишлар давомида ушбу – 103 та иссиқхона, 450 та ижтимоий соҳа объектлари ва 209 та саноат корхоналарининг айримлари томонидан атмосферага белгиланган меъёрлардан ортиқча тутун, чанг ва газ миқдори ташланаётгани аниқланди.

Жумладан, хатловдан ўтказилган иссиқхоналарнинг 70 таси ностандарт қозонхоналардан фойдаланаётгани, 83 таси давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаларини олмасдан фаолият юритаётгани ҳамда 24 тасида чанг-газ тозалаш ускуналари (фильтрлар) ўрнатилмагани маълум бўлди. Ижтимоий соҳа объектларида тиббиёт чиқиндиларини ёқиш билан боғлиқ 18 та ва дудбўронлар тўлиб қолиши билан боғлиқ 5 та ҳолат аниқланди.

Шунингдек, хатловдан ўтказилган саноат объектларининг 40 таси давлат экологик экспертизасидан ўтказилмагани, 108 тасида фильтрлар мавжуд эмаслиги, 39 тасида эса ўрнатилган фильтрларнинг самарадорлиги пастлиги ҳамда 29 тасида атмосфера ҳавосига ташламалар белгиланган меъёрдан ортиқча ташланаётгани аниқланди ҳамда ушбу корхона раҳбарлари тез фурсатда ушбу камчиликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантрилди.

 

*  *  *

Ўрганишлар давомида ЎЭПдан халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутати Н.Абдалимова, туман экоинспеторлари ва ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги «Ecoborn Inc» масъулияти чекланган жамият фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ишчи гуруҳга корхонанинг ташкилий тузилиши ҳамда хавфсизлик чоралари бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, корхона фаолиятининг ички механизмлари чуқур ўрганилди.

Олиб борилаётган мазкур ўрганишлар фаол мониторинг ўтказиш орқали экологик муаммоларни бартараф этишда жамоатчиликнинг иштирокини кучайтиришга хизмат қилади.

Ишчи гуруҳ томонидан мазкур йўналишда ўрганишлар давом эттирилмоқда.




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар