Экоолам      Бош саҳифа

Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўлами ортмоқда

Ҳаётимизни бир кун электр энергиясисиз тасаввур қилиб кўрганмисиз? Тан олиш керак, жуда қийин, тўғрими? Кейинги йилларда айниқса, электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёж кун сайин ортмоқда.

Қашқадарёда  қайта тикланувчи  энергия манбаларидан  фойдаланиш кўлами ортмоқда

Шу боис қайта тикланувчи экологик тоза энергия манбалари – қуёш, cув ва шамол қувватидан электр ишлаб чиқаришга катта эҳтиёж туғилмоқда. Қишин-ёзин қуёшли кунларга бой бўлган мамлакатимиз учун эса бу айни муддао.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда қуёш станцияларини қуриш орқали жами 600 млрд киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти бор. Бу эса мамлакатимизнинг электр энергиясига бўлган жами эҳтиёжидан 8 баробар кўп энергия ишлаб чиқариш мумкин деганидир.

Жорий йилнинг 28 январь куни Президентимиз томонидан электр энергетикасини 2025-2035 йилларда ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йиғилишда таъкидланишича, мамлакатимизда сўнгги саккиз йилда электр ишлаб чиқариш 38 фоизга ошиб, 81,5 млрд киловатт соатга етгани, хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли 11,2 гигаваттли қўшимча қувват яратилгани, натижада бу секторнинг генерациядаги улуши 24 фоизга, «яшил» энергия ҳиссаси эса 16 фоизга етказилгани қайд этилди.

Соҳага хорижий инвестициялар жалб этилиб, йирик лойиҳалар амалга оширилиши эса имкониятларни кенгайтирмоқда. Биргина Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида электр таъминоти билан боғлиқ иккита йирик лойиҳа амалиётга жорий этилгани ҳудуддаги электр билан боғлиқ йирик муаммоларга ечим бўлди. Туманнинг «Нурчи» маҳалласидаги 11,5 гектарли майдонда Туркия корхонаси томонидан қуввати 400 мегаватт бўлган электр станцияси лойиҳаси амалга оширилди. Ушбу электр станциясида бир йилда 3,5 миллион мегаватт электр энергия ишлаб чиқарилади. Натижада 1 млн 906 минг нафар аҳолини электр энергияси билан таъминлаш имконияти яратилади. Шунингдек, Хитой компанияси билан ҳамкорликда яна бир йирик лойиҳа – 500 мегаваттли қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бундан ташқари, сув ёрдамида энергия ишлаб чиқариш, сув омборларидан унумли фойдаланиш орқали экологик барқарорликни таъминлайдиган илғор технологияларни жорий этиш борасида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омборида 2011 йилда «Ҳисорак» гидроэлектрстанцияси қурилиб, ишга туширилган эди. Сув омбори 170 млн метр куб сув сиғимига эга бўлиб, 45 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонларини сув билан таъминлайди. Ушбу сув омборида «Ҳисорак» ГЭС қурилиши натижасида йилига 80 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

– Бугунги кунда яшил иқтисодиётга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Экопартиядан сайланган депутат, инженер-гидротехник Машраф Шукуров. – Юртимизда, хусусан воҳамизда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Яқинда ишга тушган, энергетик қуввати 3,5 мегаваттга тенг бўлган кичик ГЭС электр энергия ишлаб чиқаришда сув омборидаги оби ҳаётдан янада самарали фойдаланиш имкониятини яратди. Шу пайтгача 1-8 метр кубгача сув бесамар чиқиб кетарди. Бугун шу сувдан оқилона фойдаланилиб, халқимизни электр энергияси билан таъминлашда қўшимча имконият яратилди.

Йилига ўртача 17,5 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган кичик ГЭС ёнида 200 киловааттли қуёш фотоэлектр станциясининг бунёд этилиши эса имкониятларни янада кенгайтирди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ГЭСнинг лойиҳа қиймати 1,5 миллион долларга тенг ва у йилига ўртача 5 миллион м3 табиий газ иқтисод қилинишига замин яратади. Шунингдек, ишга туширилган мазкур ГЭС томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергия 7 мингдан зиёд хонадонни нурафшон қилишга хизмат қилади. Бу албатта тоғли ҳудуд аҳолисининг фаровонлигини оширишда, янги ишлаб чиқариш объектларини барпо этиш ва иш ўринлари ярартишда муҳим аҳамият касб этади.

– Мамлакатимизда энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш борасида дадил қадамлар ташланиб, салмоқли натижаларга эришилмоқда, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Носир Ҳалимов. – Кичик ГЭСларнинг қурилиб, ишга туширилиши вилоятда энергетика соҳаси, хусусан, яшил энергетика манбаларини ривожлантириш борасидаги муҳим қадам десак муболаға бўлмайди. Шунингдек, бундай ло­йиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши, вилоят­нинг ижтимоий-­иқтисодий ривожланишига муҳим ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Яна бир эътиборли жиҳати, Шаҳрисабз туманида энергия тежамкорликка эришиш мақсадида қуёш панеллеридан фойдаланиш кенг йўлга қўйилмоқда. Айниқса, туризм масканига айланаётган ҳудуд учун бу жуда муҳим. Кенг кўламли қурилиш бунёдкорлик майдонига айланган Шаҳрисабз туризм масканида қанчадан-қанча туризм объектлари, дам олиш масканлари, савдо мажмуалари, меҳмонхоналар бунёд этиляпти. Бундан кейин ушбу масканга сайёҳлар оқими янада ортади. Шу боис узлуксиз электр энергия таъминотини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Янгидан бунёд этилаётган туризм объект­лари – меҳмонхоналарга қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Яшил энергияга ихтисослашган намунавий тураржойлар бунёд этиляпти. Мисол учун, Ҳалаж қишлоғида аҳоли томинидан замонавий тураржойлар қурилди. Олиб борилган тағибот ишлари натижасида уй эгалари ўз хонадонларига қуёш панеллари ўрнатишмоқда. Эътиборли жиҳати бугун одамлар қуёш панелларининг афзалликларини тушуниб, ўзлари қизиқиш билдиряпти.

Шаҳрисабз туризм марказининг ҳар томонлама сайёҳлар дидига, талаб ва эҳтиёжига мос бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда албатта маҳаллий тадбиркорларнинг ҳиссаси катта. Жумладан, Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Экопартиядан сайланган депутат, тадбиркор Зайниддин Салямов томонидан Мираки шаҳарчаси аҳолиси талаб ва эҳтиёжига қараб қуёш панеллари етказиб берилмоқда. Депутат раҳбарлик қилаётган тадбиркорлик ташкилоти томонидан айни пайтгача 100 дан ортиқ хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиб берилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Экологик партиясининг «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остидаги сайловолди дастурида энергетика хавфсизлигини таъминлаш ва қайта тикланувчи энергияни ривожлантириш борасида қатор таклиф ва ташаббуслар илгари сурилган эди. Жумладан, атроф-муҳитга зарар етказиш ҳисобига олинган энергия улушини камида 25 фоизга қисқартириш, саноатда энергия тежамкор технологияларни жорий этиш орқали энергия сарфини 50 фоизга қисқартириш, 2030 йилгача энергия балансида экологик тоза ва қайта тикланадиган энергия манбалари улушини камида икки карра ошириш ҳамда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришга қаратилган Яшил энергетика стратегиясини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш борасидаги таклифлари бугун ҳаётга татбиқ этилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.

 

Сожида АЛЛАЯРОВА,

ЎЭП Қашқадарё вилоят

кенгаши бош мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

🕔15:49, 03.10.2025 ✔11

Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

Батафсил
Экологик партия депутатлари одамлар орасида

Экологик партия депутатлари одамлар орасида

🕔15:47, 03.10.2025 ✔10

Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

Батафсил
Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

🕔15:43, 03.10.2025 ✔10

Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Дарахтлар энди  онлайн  назорат  қилинади

    Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади

    Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди

    ✔ 11    🕔 15:49, 03.10.2025
  • Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Экологик партия депутатлари одамлар орасида

    Депутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мус­таҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.

    ✔ 10    🕔 15:47, 03.10.2025
  • Экопартиянинг  ёшларпарвар  депутати

    Экопартиянинг ёшларпарвар депутати

    Иқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.

    ✔ 10    🕔 15:43, 03.10.2025
  • Мазутдан фойдаланишга – STOP!  Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Мазутдан фойдаланишга – STOP! Бу яшил энергетика тараққиётининг муҳим талаби

    Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, хусусан, иқлим ўзгариши ва геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган бир даврда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликларда бу жараёнлар янада кескин тус олди. Шу боис дунё миқёсида тошкўмир, нефть ва табиий газ қаторида қайта тикланувчи ҳамда ядро энергетикасига катта эътибор қаратилмоқда.

    ✔ 31    🕔 09:08, 26.09.2025
  • Хитой оммавий тарзда  чиқинди  сотиб олмоқда

    Хитой оммавий тарзда чиқинди сотиб олмоқда

    Сўнгги йилларда Хитой ҳукуматининг экологик сиёсатида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда. Мамлакатда чиқинди муаммосини ҳал қилиш учун қурилаётган йирик иссиқлик электр станциялари (ИЭС) эндиликда хом ашё манбаисиз, яъни чиқиндисиз қолиш хавфи остида.

    ✔ 32    🕔 09:06, 26.09.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар