Саломатлик      Бош саҳифа

Соғлом ҳаёт тарзи – танлов эмас, зарурат

Соғлиқ – инсон учун энг катта бойлик. Бу сўзлар шунчаки шиор эмас, балки ҳаёт ҳақиқатидир. Соғлом инсон – соғлом миллатнинг асоси, юксак тараққиёт сари интилувчан жамиятнинг таянчи ва кафолатидир.

Соғлом ҳаёт тарзи – танлов эмас,  зарурат

Бугунги дунёда инсониятни турли офатлар, касалликлар, экологик муаммолар ва нотўғри турмуш тарзи каби хавфлар кутишидан қатъи назар, ҳар бир инсон ўз саломатлиги учун масъулдир. Бироқ жамоатчилик соғлом ҳаёт тарзини фақат шахсий муаммо деб эмас, балки умуммиллий ғоя сифатида қабул қилсагина, бутун жамият учун ижобий ўзгаришлар рўй беради.

Соғлом ҳаёт тарзи деганда, фақат жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланиш эмас, балки инсоннинг ҳаётга муносабати, кундалик одатлари ва ўз келажаги ҳақидаги онгли қарори тушунилади. Бир қарашда, эрталаб пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш ёки зарарли маҳсулотлардан воз кечиш ҳар кимнинг шахсий танловидек кўринади. Аммо шу «оддий» танловлар жамият саломатлигига узоқ муддатли таъсир кўрсатади.

Бугунги дунёда семизлик, юрак-қон томир хасталиклари ва диабет каби касалликлар тобора ёшариб бормоқда. Бу муаммоларнинг асосий сабаби – нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик ва стрессдир. Бироқ инсон ўзини қўлга олса, бу хавфларнинг олдини олиши мумкин. Чунончи, олимларнинг тадқиқотларига кўра, кундалик 30 дақиқалик фаол ҳаракат юрак хасталиклари хавфини 40 фоизга камайтириши мумкин. Демак, соғлом ҳаёт тарзи танлов эмас, балки заруратдир.

Шу боисдан ҳам бугун мамлакатимизда кенг тус олаётган «Соғлом инсон – соғлом миллат» умуммиллий ҳаракати жудаям долзарб аҳамият касб этади.

Ҳаракат дастурига кўра эндиликда ҳар ҳафтада маҳаллаларда оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказиб борилади. Уларга ногиронлиги бўлган шахслар кенг жалб этилади. Маҳаллалар кесимида «Аҳолининг жисмоний фаоллиги рейтинги» юритилади.

Йил якуни билан энг фаол оилаларга тренажёрлар берилади, энг яхши маҳаллаларда спорт майдончалари қурилиб, жиҳозланади.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, соғлом ҳаёт тарзи фақат шахсий ҳаракатлар билан чекланмайди. Атроф-муҳит, ичимлик сув, ҳаво сифати – буларнинг барчаси инсон организмига кучли таъсир кўрсатади. Тозалик ва экологик хавфсизлик – бу шунчаки гаплар эмас, балки келажагимиз учун кураш масаласидир.

Шаҳар марказида тез суръатда ҳаракатланаётган машиналар, ҳавога тарқалаётган чиқиндилар – буларнинг барчаси нафақат табиатни, балки инсон саломатлигини ҳам заҳарлайди. Бироқ, биз ўз ҳаётимизни ўзгартиришга қодирмиз. Масалан, шаҳарларда велосипед йўлак­ларини кенгайтириш, жамоат транспортидан фойдаланишни рағбатлантириш нафақат соғлом ҳаёт тарзини ривожлантиради, балки экологик муҳитни яхшилашга ҳам хизмат қилади.

Бу борада Ўзбекистонда ҳам қатор ташаббус­лар илгари сурилмоқда. Президентимиз фармони билан қабул қилинган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастурида аҳоли саломатлигини яхшилаш, спортни оммалаштириш ва экологик турмуш тарзини ривожлантириш масалалари устувор йўналишлар сифатида белгиланган. «Бир миллион яшил оила» ҳаракати доирасида эса аҳолини пиёда юриш ва югуришга жалб этиш, «яшил транспорт»дан фойдаланишни кенгайтириш каби чоралар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда дўконларимиз ҳар хил ранг-баранг маҳсулотлар билан тўлган, аммо уларнинг қанчаси ҳақиқий озуқа, қанчаси эса фақат маркетинг ҳийласидан иборат? «Фаст-фуд», газли ичимликлар, консервантлар ва сунъий қўшимчаларга тўла маҳсулотлар нафақат ортиқча вазн орттириш, балки организм­ни заҳарлаш хусусиятига эга.

Масалан, мактаб ўқувчилари орасида газли ичимликлар ва тез тайёрланадиган овқатларга қизиқиш тобора ортмоқда. Аммо бу каби озиқ-овқатлар ёш авлоднинг иммунитетини сусайтириб, уларни турли хасталикларга мо­йил қилиб қўяди. Шу боис, жамоат жойларида, мактаблар ва меҳмонхоналарда фақат соғлом озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тизимини йўлга қўйиш, аҳолини болаликданоқ тўғри овқатланишга ўргатиш жуда муҳим.

Кўпинча, спорт ва жисмоний фаоллик фақат ёшлар учун деган нотўғри тасаввур мавжуд. Аммо ҳақиқат шундаки, инсон қанча катта бўлса, соғлиғига шунча кўпроқ эътибор қаратиши лозим.

Масалан, эрталабки юриш нафақат мушак­ларни мустаҳкамлайди, балки мия фаолиятини ҳам яхшилайди. Йўл-йўлакай лифтдан фойдаланиш ўрнига зинапояда пиёда кўтарилиш юракни мустаҳкамлайди. Ҳар куни 30-40 дақиқалик машқлар юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Бу каби оддий одатлар нафақат инсоннинг жисмоний ҳолатини яхшилайди, балки унинг кайфиятини ҳам кўтариб, руҳий саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Соғлом миллат – бу нафақат тиббий хизматлар ёки спорт мажмуалари билан чекланадиган тушунча, балки ҳар бир инсоннинг кундалик турмуш тарзига боғлиқ йўналишдир. Ҳар бир оилада соғлом овқатланишга риоя қилиш, болаларни фаол ҳаёт тарзига ўргатиш, экологик маданиятни ошириш – буларнинг барчаси жамиятнинг умумий соғлиғига таъсир кўрсатади.

Биз эртанги кун ҳақида ўйласак, соғлом ҳаёт тарзини бугундан бошлашимиз керак. Чунки фақат соғлом инсон соғлом келажакни қуриши мумкин.

Ноиба ИНОЯТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

депутати,ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси:  Веломарафон –  экологик қадрият  ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги

🕔09:01, 08.09.2025 ✔20

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.

Батафсил
Экологик хавфлар  аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?

🕔08:49, 08.08.2025 ✔96

Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.

Батафсил
Ошхонадаги  кичик  буюмнинг катта хавфи

Ошхонадаги кичик буюмнинг катта хавфи

🕔07:23, 04.08.2025 ✔118

Кўзга оддий ва аҳамиятсиз кўринадиган идиш ювиш губкаси аслида ҳар бир хонадондаги энг ифлос воситалардан бири эканини биласизми?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар