Ҳаётий воқеа
ОИТС билан касалланган кўплаб инсонларнинг аянчли ҳикояси бор. Касбим сабабли шундай ҳаётий воқеаларни кунора эшитаман. Улардан бири қуйидагича.
Искандар 28 ёшли тадбиркор эди. У ҳаётни севарди, саёҳат қилиш, дўстлари билан вақт ўтказиш унга ҳузур бағишларди. Унинг келажакка бўлган режаларида ОИТС ҳақида ҳеч қандай ўй-хаёл йўқ эди.
Бир куни у тиш шифокорига борди. Шифокор ҳар доимгидек унга муолажа қилиб, кичик бир жарроҳлик амалиёти ўтказди. Орадан бир неча ой ўтгач, Искандар ўзини ёмон ҳис қила бошлади: иштаҳаси йўқолди, доимий чарчоқ ва бош оғриғидан шикоят қиларди. Дастлаб буни оддий касаллик деб ўйлади, аммо тана ҳарорати тушмай, лимфа тугунлари шишиб кетди. У шифокорга бориб, таҳлиллар топширди. Натижа даҳшатли эди – ОИВ инфекцияси. Искандар дастлаб ишонмади, лекин таҳлиллар бир неча бор такрорланганда ҳақиқат аён бўлди. Орадан вақт ўтиб, у тушунди: шифокорнинг стерилланмаган асбоби туфайли унга вирус юққан.
Кутилмаган бу бало ҳаётини остин-устун қилди. Аввалига у тушкунликка тушди, ўзини жамиятдан узоқлаштирди. Аммо кейинчалик ўзини қўлга олиб, даволанишга қарор қилди. У даволанишни бошлади ва ҳаётини аввалгидек давом эттиришга ҳаракат қилди. Бугун у бошқаларни огоҳлантириш учун ОИВ ва ОИТС ҳақида маълумот тарқатиш билан шуғулланади.
ОИТС нима ва у қандай келиб чиққан?
ОИТС (Орттирилган имунитет танқислиги синдроми) – инсон организмида иммун тизимини издан чиқарадиган хавфли касаллик бўлиб, уни ОИВ (Одамнинг иммунитет танқислиги вируси) келтириб чиқаради. ОИТСнинг илк ҳолатлари 1980 йилларда аниқланган бўлса-да, тадқиқотчилар бу вирус инсонларга Африкадаги ҳайвонлардан ўтган бўлиши мумкин, деб ҳисоблашади.
ОИВ инфекцияси организмга тушгач, иммун тизимининг асосий ҳимоячилари бўлган CД4 лимфоцитларини зарарлайди. Касалликнинг сўнгги босқичи – ОИТС ривожланганда одамнинг иммун тизими деярли ишдан чиқиб, энг оддий касалликлар ҳам унинг ҳаётига хавф туғдиради.
Қандай ҳолатда юқади?
ОИВ вируси ҳаво орқали ёки оддий жисмоний алоқа орқали юқмайди. У фақат қуйидаги йўллар орқали юқиши мумкин:
1. Қон орқали – инфекция юқтирган одамдан соғлом одамга қон қуйиш, ифлосланган игна ишлатиш ёки умумий тиш чўткаси, тирноқ оладиган асбоблар ва ҳоказо.
2. Жинсий алоқа орқали – ҳимояланмаган жинсий алоқа оқибатида вирус юқиши мумкин.
3. Онадан болага – агар она ОИВ юқтирган бўлса, у ҳомиладорлик, туғруқ ёки эмизиш жараёнида боласига вирусни ўтказиши мумкин.
Касалликнинг босқичлари ва аломатлари
ОИВ билан касалланган одам йиллар давомида ўзини мутлақо соғлом ҳис қилиши мумкин. Аммо вирус организмни аста-секин заифлаштиради.
1. Бошланғич босқич (юқтиргандан кейин 2-4 ҳафта): шамоллашга ўхшаш аломатлар (иситма, бош оғриғи, томоқ оғриғи, мушак оғриғи). Безларнинг шишиши, доимий чарчоқ ҳолатлари ҳам кузатилади.
2. Яширин босқич (бир неча йил давом этиши мумкин): ҳеч қандай аниқ аломатлар бўлмайди, лекин вирус аста-секин иммун тизимини заифлаштиради.
3. ОИТС босқичи (охирги босқич):
– доимий юқумли касалликлар (пневмония, сил, қўтир).
– оёқларда ва бўйин атрофида лимфа тугунларининг шишиши;
– доимий иштаҳасизлик, озиб кетиш, доимий чарчоқ.
Ҳимояла мумкин?
ОИТСдан тўлиқ ҳимояланишнинг ягона йўли – эҳтиёткор бўлиш ва вирус юқиш йўлларидан қочиш. Жумладан:
1. Шахсий гигиена қоидаларига амал қилинг.
2. Фақат стерил тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланинг.
3. Соғлом турмуш тарзига амал қилинг ва ҳимояланмаган жинсий алоқадан сақланинг.
4. ОИВ тести топшириб, ўз саломатлигингизни текшириб боринг.
5. Гиёҳванд моддалардан узоқ бўлинг.
Хулоса
ОИТС – давоси йўқ касаллик, лекин ундан ҳимояланиш мумкин. Муҳими, бу касалликка чалинган инсонларга меҳрибонлик билан ёндашиш, уларни жамиятдан четлатмаслик керак. Чунки ОИТС одам билан қўл бериб кўришиш ёки биргаликда овқатланиш орқали юқмайди.
Юқорида келтирганимиз, Искандарнинг ҳаётий воқеаси шуни кўрсатадики, эҳтиётсизлик ва оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик ҳам катта фожиаларга олиб келиши мумкин.
Аммо замонавий тиббиётнинг ривожланиши туфайли ОИВ/ОИТС билан узоқ йиллар соғлом яшаш мумкин, агар вақтида даволаниш бошланса.
Васила САЛИМОВА,
Самарқанд вилоят ОИТСга
қарши курашиш маркази
эпидемиолог врач ёрдамчиси,
Гулсара Абдулакимова,
бош ҳамшира
Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси: Веломарафон – экологик қадрият ва соғлом ҳаёт уйғунлиги
🕔09:01, 08.09.2025
✔20
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Экологик партияси ташаббуси билан Спорт вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона банк хизматлари офиси ҳамкорлигида «Табиат учун бирлашайлик!» шиори остида веломарафон бўлиб ўтди.
Батафсил
Экологик хавфлар аутизмнинг ортишига сабаб бўляпти...ми?
🕔08:49, 08.08.2025
✔95
Ҳар бир ота-она соғлом, ақлли ва бахтли фарзанд орзусида яшайди. Бу орзуларнинг рўёбга чиқиши нафақат тиббий ёрдам, яхши овқатланиш ёки руҳий барқарорликка, балки бола дунёга келгунгача бўлган муҳит – яъни ҳомиладорлик пайтидаги ташқи таъсирларга ҳам бевосита боғлиқ.
Батафсил