Экоолам      Бош саҳифа

Шўртепада барпо этилаётган боғ қачон аҳолини қабул қила бошлайди?

Экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳоли учун қулай турмуш шароитларини яратиш мақсадида «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида «Менинг боғим» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шўртепада  барпо этилаётган боғ қачон  аҳолини қабул  қила бошлайди?

Яшил иқтисодиётни ривожлантириш ва экологик мувозанатни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғи асосида 2024 йилда Ўрмон хўжалиги агентлигининг тизим ташкилотлари томонидан 205 та туман ва шаҳарларда «яшил боғ» ва «яшил жамоат парклари» барпо этилди.

Конимех тумани «Шўртепа» МФЙ Шўртепа қишлоғида ушбу лойиҳа доирасида умумий қиймати 111 миллион сўм бўлган 0,2 гектарда яшил жамоат парки қурилган.

Ўзбекистон Экологик партияси Конимех туман партия ташкилоти раиси томонидан ушбу боғ жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди.

Масъул ташкилот томонидан ҳозирги кунга қадар ушбу барпо этилаётган яшил жамоат паркида 46 миллион сўмлик ишлар бажарилган. Яъни лойиҳа шартларида кўрсатилган кўчатлардан можжевельник арчаси – 42 дона, япон сакураси – 26 дона, шумтол – 29 дона, қайроғоч – 35 дона, чинни гужум – 26 дона, гуллардан 2 хил ҳинд серени ва сурия атиргули – умумий 44 дона экилган.

Шунингдек, ўриндиқлар сони – 6 та, чиқинди қутилари – 6 та ҳамда қуёш панелидан ёритгичлар – 4 та. Ушбу паркдаги дарахтлар томчилаб суғориш тизими асосида суғорилади. Ҳозирги кунда ушбу яшил жамоат паркини қуриш ишлари давом этмоқда.

Бу боғлар маҳаллий аҳолининг табиат қўйнида маданий ҳордиқ чиқариши, дам олиши, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириши учун муҳим аҳамиятга эга. Барпо этиладиган боғлар шаҳар ва туманлар экотизимига ижобий таъсир кўрсатади, атмосфера ҳавосини яхшилайди. Боғ ва паркларда турли манзарали дарахтлар экилиб, кислород баланси сақланади. Натижада ҳавонинг намлиги таъминланади, иссиқлик ортиб кетишининг олди олинади.

Янги боғлар замонавий ландшафт дизайн талабларига мос равишда жиҳозланмоқда. Аҳамиятлиси, боғлар ҳудудида экологик маданият тарғиб қилинади. Янги боғлар аҳолига қулай бўлиши учун ёруғлик ва автоматик суғориш тизимлари билан таъминланади.

Аҳолини соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида пиёдалар ва велосипед йўлаклари ва чиқиндилар учун махсус қутилар ташкил этилади.

Келажакда ушбу лойиҳа янада кенгайиб, кўпроқ ҳудудларни қамраб олади. Ҳар бир туман ва шаҳарда янги яшил боғларнинг барпо этилиши табиатни асрашга бўлган муносабатни яхшилайди ва аҳоли учун кўнгилдагидек дам олиш имкониятини яратади.

 

Сардор ИСЛОМОВ,

ЎЭП Навоий вилоят кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔77

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига  30 минг тонна  чиқиндидан тозаланмоқда

«Долзарб 40 кунлик»: юртимиз кунига 30 минг тонна чиқиндидан тозаланмоқда

🕔16:29, 04.09.2026 ✔74

Ўзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.

Батафсил
Бугунни ва келажакни  ҳимоя қилиш масъулияти

Бугунни ва келажакни ҳимоя қилиш масъулияти

🕔16:05, 27.08.2026 ✔126

Табиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар