Дарахтлар энди онлайн назорат қилинади
Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди
БатафсилЎзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев ҳамда фракция аъзолари Қашқадарё вилоятида Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили давлат дастурининг мазмун-моҳиятини, партия дастурини тарғиб қилиш ҳамда аҳоли мурожаатларини тинглаш мақсадида ўрганишлар олиб борди.
– Мақсадимиз аҳоли фаровонлигига эришиш, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎЭП фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Қашқадарё замини ўз бағрида улуғвор тарихни, бой маданиятни ва бебаҳо табиат гўзаллигини мужассам этган. Шаҳрисабз, Қарши каби тарихий шаҳарлар, қадимий обидалар, яшил водийлар ва чўллар уйғунлиги вилоятга ўзига хос ҳусн бағишлайди.
Депутат дастлаб Қарши шаҳридаги «Safe collection» корхонаси фаолияти билан танишди. Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашига партиядан сайланган депутат Илҳомжон Шукуров раҳбарлик қилаётган корхонада бугун қирқдан зиёд ишчи-ходимнинг доимий бандлиги таъминланган. Корхонада ички бозор ва экспортга мўлжалланган кийим-кечак ва шартнома асосида махсус кийимлар тайёрланади. Корхона масъулининг таъкидлашича, 5 миллион АҚШ доллари қийматидаги экспорт шартномаси ҳам тузилган.
Фракция раҳбари корхона мутасаддилари билан бўлган суҳбат давомида атроф-муҳитга зарарли ташламалар чиқишига йўл қўймаслик, атрофда яшил белбоғларни ташкил қилиш бўйича тавсиялар берди.
Маълумки, аҳолининг тоза ичимлик сув билан таъминланишига эришиш партиямиз сайловолди дастурининг устувор йўналишларидан биридир.
Шу боис Ўзбекистон Экологик партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев Қарши шаҳар аҳолисининг тоза ичимлик сув таъминотини яхшилашга қаратилган лойиҳа билан танишди.
Ҳозирда Қарши шаҳрининг Хонобод шоҳ кўчасида лойиҳанинг 50 фоизи бажарилган бўлиб, қолган 50 фоизида Алишер Навоий кўчасидаги 722 метр қувурлар янгисига алмаштирилади. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ЎЭП депутатлик гуруҳи аъзоси Зайниддин Саломов раҳбарлигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Қарши шаҳар аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлайди. Лойиҳа якунланса, шаҳар аҳолисининг қарийб 70 фоизини тоза ичимлик сув билан таъминлашга эришилади. Абдушукур Ҳамзаев жараённи кўздан кечириб, лойиҳани сифатли ва ўз вақтида тугатиш бўйича таклифларини билдирди.
Яна бир тадбир Қарши давлат техника университетида ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтди. Унда депутат Абдушукур Ҳамзаев, партиянинг вилоят кенгаши раиси Носир Ҳалимов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
Депутат мамлакатимиздаги экологик барқарорликни таъминлашда ёшларнинг ўрни ҳақида гапириб, бу борада уларга барча имкониятлар яратилганини таъкидлади. Ёшларимизнинг билим олиши, ҳар бир кунидан унумли фойдаланиб, изланишлар, янгиликлар қилишга етарлича шарт-шароит ва имкониятлар яратилгани айтилди. Бугун аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш – муҳим масала. Тадбирда сўз олганлар бу борада ёшларга муҳим тавсияларини берди.
Абдушукур Ҳамзаев ҳамда вилоят Кенгаши депутатлари Қарши туманидаги «Батош» маҳалласи аҳолиси соғлиғига ва ҳудуд атмосферасига кўпдан бери зарар етказиб келаётган Қарши шаҳар оқова сув тозалаш иншоотида бўлишди.
Иншоот умумий 42 гектар ерда жойлашган. Қуввати суткасига 25 минг метр кубни ташкил этади. Мавжуд 192 километр тармоқнинг 116,5 километри таъмирталаб ҳолатда. Ўтган асрнинг 70-йилларида фойдаланишга топширилган иншоот 2004 йилда тозалаш ускуналари эскиргани сабабли фаолияти тўхтатилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу оқова сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Иншоот тўлиқ ишга тушса, Қарши шаҳридаги 59 та маҳаллада яшовчи 250 мингдан ортиқ аҳоли марказлашган оқова сув хизматлари билан тўлиқ қамраб олинади.
– Партиямиз бу борадаги ишларни жамоатчилик назоратига олади ва иншоотни қайта тиклаш, фаолиятини тўлиқ таъминлаш бўйича тегишли мутасадди вазирликларга сўров юборилади, – деди ЎЭП фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. – Қашқадарёда ютуқлар талайгина, аммо камчиликлар ҳам йўқ эмас. Ўрганишларимиз давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга тавсиялар берилди.
* * *
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Ноиба Иноятованинг Косон туманида ўтказган ўрганишлари, аҳоли вакиллари билан учрашувлари таассуротларга бой ўтди. Депутат нафақат туман, вилоят, балки республика бўйича сабзавот етказиб бераётган «Эсабой» маҳалласидаги томорқасидан даромад топаётган аҳоли вакилларининг тажрибаси билан танишди. Маҳалладаги хонадонларнинг 90 фоизи сабзавотчилик билан шуғулланади.
Мисол учун, ҳовлисидаги томорқада 10 сотих майдонга иссиқхона ташкил қилиб, помидор етиштираётган Элёр Тўлқинов ва унинг рафиқаси Наргиза Барноева тез орада етиштирган маҳсулотларини бозорга олиб чиқади. Бу оила 6 йилдан буён ўз томорқасидан яхши даромад топаяпти, камига маҳалладаги ўнга яқин хотин-қизларни мавсумий иш билан банд қилади.
Гулбаҳор опа Равшанова эса ҳовлисидаги 12 сотих томорқага шолғом экди. Эндиликда оила вакиллари униб чиққан маҳсулотларини парваришлаш билан банд. Бир сўз билан айтганда, маҳалла аҳолиси ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келишмоқда.
Депутат «Сурхон» маҳалласида аҳолини қийнаётган муаммоларга қулоқ тутди.
– Маҳалламиз қабристонига элтувчи 4,5 километр масофадаги йўл таъмирталаб, – дейди фуқаро Эгамназар Рустамов. – Қорли, ёмғирли кунларда лой кўчадан юришга қийналамиз.
Яна бир фуқаро Худойназар Норматов эса экилган дарахтларни кўкартиролмаётганини, зараркунандалар еб, қуритиб ташлаётганини айтиб, депутатдан ушбу муаммони бартараф этишда ёрдам сўради.
Шунингдек, маҳаллада аҳолига тоза ичимлик сув етказиб беришда ва боғча қурилишида муаммолар бор. Аҳолини тинглаган депутатлар туман даражасидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли масъул ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда ишлаш чораларини кўришмоқда.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши
«Экология ва саломатлик» аёллар клуби раиси
Пойтахтдаги 400 мингдан ортиқ дарахт электрон маълумотлар базасига киритилди
БатафсилДепутатларнинг ҳудудларда бўлиши, халқ билан учрашувлар ўтказиши ва муаммоларни ўрганиши – бу шунчаки жараён эмас. Бу орқали халқ ва давлат ўртасида мустаҳкам кўприк бунёд бўлади. Чунки аҳолининг ҳар бир эътирози, фикри ва таклифи депутатлар орқали давлат даражасига кўтарилади.
БатафсилИқбол Хўжаевани Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида танимайдиган одам бўлмаса керак. Бир сўз билан уни одамлар «ёшларпарвар депутат» дея эътироф қилишади.
Батафсил