Экоолам      Бош саҳифа

Самарқанднинг янги боғлари: 10 млн тупдан ортиқ кўчат экилади

Самарқанд – нафақат тарихий ёдгорликлари, балки ўзига хос сўлим табиати билан ҳам машҳур замин. Айниқса, «Яшил макон» лойиҳаси туфайли вилоятнинг барча ҳудудлари тобора яшилликка бурканмоқда.

Самарқанднинг янги боғлари:  10 млн тупдан ортиқ кўчат экилади

Бу йилги баҳор мавсумида вилоят бўйича 10 млн 208 минг туп, кузда эса 6 млн 125 минг туп дарахт ва бута экиш режа қилинган. Бу – фақатгина рақамлар эмас, балки шаҳар ва ҳудудларнинг экологик ҳолатини яхшилаш, одамларга соя-салқин муҳит яратиш йўлидаги муҳим амалий қадамдир.

Лойиҳа доирасида вилоятдаги ўрмон хўжаликлари ва хусусий секторлар томонидан баҳор мавсумида 14,5 млн туп ва кузда 9 млн туп кўчатлар захираси яратилди. Албатта, бу кўчатларни экиб қўйган билан иш битмайди. Уларни суғориш ва парвариш қилиш учун ҳам инфратузилма зарур.

Шу боис ҳам вилоят бўйича 36 км узунликда суғориш тармоқлари тортилиб, 32 та ер ости сув қудуқлари қазиш ишлари ҳам бошланди. Суғориш учун 40 та махсус техникалар ҳам жалб этилади.

Самарқанд ва Каттақўрон шаҳарлари ҳамда Тойлоқ, Самарқанд ва Оқдарё туманларида «Яшил белбоғ»лар ташкил этилади. Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан 16 та «Ҳокимлик боғи» ҳамда 16 та «Яшил жамоат парки» барпо этилади. Шунингдек, атроф-муҳитга таъсири хавфли 36 та саноат корхоналари томонидан баҳор ва куз мавсумида 800 минг туп ҳамда 13 та чиқинди полигони атрофига 45 минг туп манзарали дарахт кўчатлари экилиб, «Яшил белбоғ»лар яратилади.

– Кўчатларни об-хавонинг қулай муддатларида, оптимал даврда экиш, тупроқ унумдорлигига эътибор қаратиш уларни тўғри парваришлашда муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ва ҳудудий партия ташкилотлари қошида партия фаоллари, депутатлар, қишлоқ хўжалиги ходимларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари шакллантирилган бўлиб, жойларда жамоатчилик вакиллари, деҳқон фермер хўжаликлари раислари, кўчат етиштириш билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда, – дейди ЎЭП Самарқанд вилоят партия ташкилоти ижроия қўмитаси раиси Хўжақул Муҳаммадиев. – Тадбирлар давомида «Яшил макон» умуммиллий ло­йиҳаси доирасида  дарахт кўчатларини ўтқазишда суғориш тизими яратилиши, унумдор ер майдонини танлаш, дарахт кўчатларининг сифати масалалари юзасидан кечиктириб бўлмайдиган тавсиялар берилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Самарқанд туман партия ташкилоти томонидан ташкиллаштирилди. Унда академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд филиали илмий-тажриба станцияси томонидан етиштирилган 250 минг тупдан ортиқ мевали, 200 минг тупдан зиёд узум кўчатларининг сифати, навлари мутахассислар томонидан кўздан кечирилди.

ЎЭП Жомбой туман партия ташкилоти раиси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ташаббуси билан туманнинг 37 умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида «Депутат боғи» барпо этилиб, 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ургут туманидаги Акрамобод агрофирмаси ҳудудида туман партия ташкилоти раиси ташаббуси билан кўкаламзорлаштириш акцияси ўтказилиб, икки гектар майдонда 500 тупдан ортиқ мевали кўчатлар экилиб, «Эко боғ» барпо этилди.

Яна бир гап. Ўзбекистон Экологик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан Самарқанд Агроинновациялар ва тадқиқотлар университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ва Ёшлар ишлари агентлиги билан имзоланган қўшма меморандумга асосан, «Бир ёшга битта дарахт» акцияси бошлаб юборилди.

 

Абдували ХУДОЁРОВ,

ЎЭП Самарқанд вилоят кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

🕔13:24, 20.07.2026 ✔37

Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

Батафсил
Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

🕔13:17, 20.07.2026 ✔40

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

Батафсил
Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

🕔15:34, 09.07.2026 ✔67

Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик тафаккур ва ёшлар салоҳиятини бирлаштирган майдон

    Экологик маданиятни юксалтириш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш учун уларнинг ташаббуслари ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш бугунги рақамли дунё­нинг асосий талабидир.

    ✔ 37    🕔 13:24, 20.07.2026
  • Дарахтлар иссиқдан  қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Дарахтлар иссиқдан қуриб қолмасин, бефарқ бўлманг!

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси аномал иссиқда дарахтларни қуриб қолишдан асраш чораларини кўришга чақирмоқда. Вазирлик аномал иссиқ ҳаво инсонлар билан бир қаторда мамлакатдаги яшил ҳудудлар, дарахтлар, буталар ва ҳайвонот дунёси учун ҳам жиддий хавф туғдиришини билдирди.

    ✔ 40    🕔 13:17, 20.07.2026
  • Инсониятнинг келажакдаги  тоза энергия  манбаи

    Инсониятнинг келажакдаги тоза энергия манбаи

    Бугунги кунда дунёда энергияга бўлган талаб тобора ортиб бораётган бир пайтда, экологик хавфсиз ва барқарор энергия манбаларини излаш глобал аҳамият касб этмоқда.

    ✔ 67    🕔 15:34, 09.07.2026
  • Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани –  экологик  фожиа

    Тунда юлдузлар чарақламай қўйгани – экологик фожиа

    Ёзнинг иссиқ ва узун тунлари... Бутун оила жамулжам бўлиб ҳовлида ёки супада очиқ осмон остида ётишнинг гашти ўзгачада. Болалигимизда шундай дамларда кўзларимизни самога қаратганимизда, худди қора бахмал устига дурлар сочилгандек, минг-минглаган юлдузлар чарақлаб турарди.

    ✔ 91    🕔 09:48, 06.07.2026
  • Тоза шаҳар  ислоҳоти

    Тоза шаҳар ислоҳоти

    Чиқиндиларни тўғри тасарруф этиш ва унинг экология­да зарарини камайтириш масаласида дунё мамлакатлари турли ёндашувларни илгари сурмоқда. Шулардан бири Голландия тажрибаси ҳисобланади. 

    ✔ 77    🕔 09:38, 06.07.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар