Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилБу йил ҳам эрта кўкламдан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларига жадал киришилди.
Аввало бу хайрли иш юртимизнинг барча ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш ва яшил масканларни кенгайтириш имконини бермоқда. Ўзбекистон Экологик партиясининг ҳудудий кенгашлари, депутатлари ушбу ташаббусда фаол иштирок этиб, ҳар бир ҳудудда экологик муҳитни яхшилашга ҳисса қўшмоқда.
Ўтган бир ҳафта ичида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида минглаб дарахтлар экилди. Жиззах вилоятида 27 000 тупдан зиёд кўчат экилиб, бу борада етакчи натижа қайд этилди. Тошкент ва Самарқанд вилоятларида эса 1000 дан ортиқ дарахтлар ўтқазилди. Бухорода 142 туп, Навоийда 250 туп, Фарғонада 400 туп, Сурхондарёда эса 200 тупдан ортиқ дарахт экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилди.
Ўзбекистон Экологик партияси ҳудудий кенгашлари мазкур лойиҳанинг самарадорлигини ошириш учун кўчат экиш билан бирга уларнинг парвариши ва суғориш тизимини ҳам йўлга қўймоқда. Хусусан, дарахтлар учун томчилатиб суғориш тизими жорий қилиниб, уларнинг барқарор ўсиши таъминланмоқда. Шунингдек, партия аъзолари мактаб ҳамда олий ўқув юртларида кўчат экиш акцияларини ўтказиб, ёш авлодга экологик маданиятни сингдирмоқда.
«Яшил макон» лойиҳасида иштирок этиш билан она табиатни асрашга, соғлом муҳит ва келажакни яратишга ҳисса қўшамиз. Ўзбекистон Экологик партияси барчангизни бу хайрли ва эзгу ҳаракатга қўшилишга ундайди.
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА,
ЎЭП матбуот хизмати бош мутахассиси
Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнгли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.
БатафсилЎзбекистонда Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик байрами муносабати билан бутун республика бўйича барча ташкилотлар ходимлари дам олишган бўлса-да, тозалик ва ободонлаштириш соҳасининг фидойи ишчилари бир зум ҳам тўхташгани йўқ.
БатафсилТабиат бизни ўраб турган бутун борлиқ, кишиларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш манбаидир. Инсон ушбу ягона экотизимнинг ажралмас бир қисми бўлгани боис, унинг моҳияти бир томондан биологик, иккинчи томондан ижтимоийдир.
Батафсил