Саломатлик      Бош саҳифа

Мушук – шифокор

Францияда ўтказилган тадқиқот натижасига кўра, мушукнинг хириллаши инсонни стресcдан қутқарувчи хусусиятга эгалиги исботланди.

 Мушук –  шифокор

Мушукнинг инсонга суйкалиб, хириллаши икки жиҳатдат завқ берар экан. Унинг товуши қулоққа ёқимли бўлганидек майин мўйнаси ҳам тери учун ҳузурлидир. Мушукларнинг эркаланиб хириллаши инсонни стреcсдан аритувчи қандай хусусиятларга эга? Мутахассислар бу саволга асосли жавоб беришга ҳаракат қилишган.

1.

 Мушуклар хириллаш асносида 20-140 герц оралиғида товуш чиқаришади. Илмий тадқиқотлар кўрсатмоқдаки, бундай майин товушлар бир қанча хасталикларнинг бартараф этилишига ёрдам беради.

2.

 Майин хириллаётган бир мушукка қулоқ солиб диққат қилиш инсонни сокинлаштириб, жаҳлидан туширади.

3.

 Мушук парваришлаб, унга ғамхўрлик кўрсатадиган инсонларда инсультга йўлиқиш эҳтимоли 40 фоизга камайиши кузатилган.

4.

 Хириллаш яраларга инфекция тушиши ва уларда шиш пайдо бўлишининг олдини олиши кузатилган.

5.

 Хириллашлар юқори қон босимини туширишда ҳам фойда бериши аниқланган.

6.

 Хириллашни тинглаш товуш пардаларидаги майинлик воситасида инсоннинг эшитиш қобилиятини ҳам оширишга хизмат қилади.

7.

 Хириллашни тинглаш тендон ва мушак кисқаришидан азият чекаётганлар учун ҳам фойдалидир.

Хуллас, мушукларни яхши кўриш ва уларнинг хириллашларини тинглаш яна бир қанча касалликларнинг олдини олишда фойдали экани таъкидланмоқда.

 

Исмоил ОЗОДОВ

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Санэпидқўм:    «Ўзбекистонда Эбола вируси    тарқалиши хавфи паст»

Санэпидқўм: «Ўзбекистонда Эбола вируси тарқалиши хавфи паст»

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлигини маълум қилди.

Батафсил
Эл саломатлиги ва табиат  мусаффолиги  олий мақсадга айланса…

Эл саломатлиги ва табиат мусаффолиги олий мақсадга айланса…

🕔09:04, 08.05.2026 ✔159

Қуванинг чекка ва сўлим гўшаларида истиқомат қилаётган аҳоли бугун ўз ҳаётида ижобий ўзгаришларни ҳис этмоқда. Бу ўзгаришлар замирида нафақат давлат дастурлари, балки эл дардини ўз дарди деб билган, экология ва инсон саломатлигини уйғунликда кўрадиган фидойи инсонларнинг ҳам меҳнати ётибди.

Батафсил
Болалар  саломатлиги – келажакка энг зўр  сармоя

Болалар саломатлиги – келажакка энг зўр сармоя

🕔10:53, 24.03.2026 ✔264

Япония мактабларида овқатланиш тизими ва «Сёкуику» фалсафаси

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар