Давр нафаси      Бош саҳифа

Экологик таҳдидларнинг олдини олиш – миллий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим бўлаги

Экологик мувозанатни сақлаш табиат ва инсон ўртасидаги нозик муносабатларни англашни талаб қилади. Бунга атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, биохилма-хилликни ҳимоя қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш киради.

Экологик таҳдидларнинг  олдини олиш – миллий хавфсизликни таъминлашнинг  муҳим бўлаги

Экотизим барқарорлигини таъминлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши, экологик одатларни шакллантириши ва ҳукуматнинг табиатни муҳофаза қилиш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаши муҳимдир.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган «Мамлакатда экологик хавфсизликни барқарорлаштириш тенденциялари: экомувозанатни мустаҳкамлашда истиқболли ёндашувлар» мавзусидаги республика илмий-­амалий конференцияси ҳам юртимизда экологик мувозанатни сақлашга қаратилган масалаларга бағишланди. Анжуманда тегишли вазирлик, идоралар ва олий таълим муассасалари масъул ходимлари иштирок этишди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон Экологик партияси ҳам ўзининг кўплаб ташаббуслари билан фаол иштирок этди.

2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилининг мазмун-моҳиятида мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда яшил технологияларни кенг жорий этиш мақсадлари ётади. Бу ташаббус экологик муаммоларга эътиборни кучайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича инновацион ёндашувларни илгари суриш ва аҳоли онгида экологик маданиятни шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

– Партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган, давлат экологик сиёсатининг устувор йўналишларини белгилайдиган «Барқарор экологик ривожланиш стратегияси»ни қабул қилиш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга бўлиб, соҳадаги комплекс муаммоларнинг олдини олишга йўналтириши билан характерланади, – деди конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси, Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев. — Мазкур ҳужжат кейинги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликка эришиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишда навбатдаги муҳим қадам бўлиши кўзда тутилган. Бу борада аввало соҳага оид муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ва доимий такомиллаштирилиб бориш зарурияти мавжуд. Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Экологик партияси доим мамлакатнинг барқарор ривожланиши йўлида бугунги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш, хавфсиз ва самарали яшил иқтисодиётга ўтиш, инсон ва табиат уйғунлиги устувор бўлган барқарор жамият барпо этиш ғоясини илгари суриб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январда қабул қилинган «Ўзбекис­тон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармонида партиямизнинг бир қатор ташаббус­ларини амалга ошириш бўйича ҳам вазифалар белгиланган бўлиб, мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга хизмат қилади.

Экопартия раҳбари дунё ҳамжамиятида жиддий ташвиш уйғотаётган ўткир экологик муаммолар шароитида партия мамлакатимизда атроф-муҳит барқарорлигига эришиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масаласи нафақат давлат ва жамият, балки ҳар бир инсон, оила ва маҳалланинг бирламчи устувор вазифаси бўлишига эришишни мақсад қилган ҳолда соғлом келажакни тизимли экологик муаммоларга ечим топмасдан қуриб бўлмаслигига қатъий эътибор қаратаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, янгиланган Конституция ҳамда бир қатор қонунлар ва қонуности ҳужжатларида экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилувчи зарурий ҳуқуқий нормалар белгилаб олинганига алоҳида урғу бериб ўтди.

– Саноат ишлаб чиқариши, энергетика, қурилиш, транспорт, қазилма бойликларни қазиб олиб, қайта ишлаш ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган инвестиция дастурлари, тармоқ, соҳалар ва ҳудудларни ривож­лантириш бўйича янги ло­йиҳалар иқлим ўзгаришига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, – деди конференцияда иштирок этган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг ўринбосари Жусипбек Казбеков. – Республикада ҳаво ҳароратининг ўртача ўсиш суръати ҳар ўн йилда 0,29 даражани ташкил этмоқда, бу кўрсаткич глобал исиш тезлигидан 2 баробар юқори ҳисобланади. Глобал иқлим ўзгариши натижасида Марказий Осиёда сўнгги 50-60 йил давомида музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурси 5 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутилмоқда. Ўзбекис­тонда 2015 йилгача бўлган даврда сувнинг умумий тақчиллиги 3 млрд куб метрдан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2030 йилга бориб 7 млрд куб метрни, 2050 йилга бориб эса 15 млрд куб метрни ташкил қилиши мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, йиллик ўртача ҳароратнинг 2 даражага ошиши 50 фоиз, 4 даражага ошганда эса 78 фоиз музликларнинг йўқолишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, Казбеков сўнгги 50 йил мобайнида Амударё ва Сирдарёнинг Орол денгизига қуйиладиган сув миқдори 5 карра, денгиз ҳажми эса 14 маротабага қисқарганини айтиб ўтди. Жумладан, денгиздаги сувнинг шўрланиш даражаси 25 маротабага ошган ва жаҳон океанларининг минераллашув даражасидан анчагина ошиб кетган. Қачонлардир овчилик тараққий этган сувлар ўрнида бугун майдони 5,5 миллион гектарга тенг бўлган қум-туз чўли юзага келган.

Иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш ва чанг-қум бўронларига қарши курашиш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 700 млн тупдан ортиқ кўчатлар экилган.

Конференцияда, шунингдек, бошқа экологик барқарорликни сақлашда муҳим бўлган мавзуларда чиқишлар қилинди. Ҳар бир мавзу юзасидан муҳокамалар бўлди.

Борий АЛИХОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси:

– Мамлакатимизда қабул қилинган барча ҳуқуқий ҳужжатлар фуқаролар учун бир хил ҳуқуқ ва эркинлик­ларни, шунингдек қонун олдида тенгликни таъминлайди. Таассуфки, кўплаб экологик муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Трансчегаравий атроф-муҳит ифлосланиши, сув ресурсларидан фойдаланиш, чиқиндилар ҳажмининг кўпайиши, ландшафтлар чўлланиши кабилар бугун  минтақавий экологик таҳдидлар сирасига киради. Ер ости ва ер усти сув ресурсларининг етишмаслиги ва ифлосланиши, сифатли ичимлик сув танқислиги, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, антропоген омилларнинг флора ва фауна генофондига салбий таъсири кабилар эса миллий даражадаги экологик таҳдидларга айланиб бўлди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги экотизимлар деградациясини олайлик. Мазкур экологик муаммолар кўлами, жиддийлиги ва атроф-муҳит ва мамлакат аҳолиси саломатлигига таъсири жиҳатидан оқибати оғир бўлган янги-янги таҳдидларни келтириб чиқармоқда.

Айни пайтда, экологик муаммоларнинг глобаллашувини ҳисобга олган ҳолда, республиканинг Миллий хавфсизлик концепцияси устувор йўналишларидан бири ва ажралмас қисми бўлган экологик хавфсизликни таъминлашга мажмуавий ёндашув тизимини шакллантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоб­лаймиз.

 

ЎЭП Марказий кенгаши

Матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

🕔09:24, 23.10.2025 ✔28

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Батафсил
«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

«Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

🕔09:20, 23.10.2025 ✔42

Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

Батафсил
Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

🕔15:35, 16.10.2025 ✔41

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Фракция  Суд-экспертлик фаолиятининг  ҳуқуқий асослари  такомиллаштирилмоқда

    Фракция Суд-экспертлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида бир қатор қонун лойиҳалари биринчи ва иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. Хусусан, «Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    ✔ 28    🕔 09:24, 23.10.2025
  • «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас,  ўзидан қидиришимиз керак»

    «Тилимизнинг бойлигини четдан эмас, ўзидан қидиришимиз керак»

    Ўзбек адабий тили сўз бойлигининг такомиллашувида ташқи манба, яъни бошқа тиллардан кирган сўзлар сезиларли ўрин эгаллагани, унинг луғат таркибида санскрит, суғд, хитой, юнон, араб, мўғул, форс-тожик, қадимий яҳудий, рус ва рус тили орқали бошқа Европа тилларидан ўзлашган сўзлар хусусида манбалар, илмий тадқиқотлар ҳамда луғатларда кўплаб маълумотлар учрайди.

    ✔ 42    🕔 09:20, 23.10.2025
  • Қонунчилик  палатасида: Хусусий  мулк кафолатидан  дори воситалари  назоратигача

    Қонунчилик палатасида: Хусусий мулк кафолатидан дори воситалари назоратигача

    Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан қабул қилинди.

    ✔ 41    🕔 15:35, 16.10.2025
  • Габала саммити:  янги  экологик  ташаббуслар илгари сурилди

    Габала саммити: янги экологик ташаббуслар илгари сурилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсати, узоқ ва яқин давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари туфайли сўнгги йилларда қўшни, яқин ва узоқ мамлакатлар билан мутлақо янги – соғлом сиёсий ва иқтисодий алоқалар йўлга қўйилди.

    ✔ 44    🕔 15:34, 16.10.2025
  • Қонунчилик палатаси муҳокамасида:  Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Қонунчилик палатаси муҳокамасида: Коррупцияга қарши курашиш, «шовқин»ли қонун ва оқава сувлар «манзили»

    Кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида халқимиз ҳаётини янада қулай ва фаровонлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин муҳокамасидан ўтган лойиҳалар маъқулланиб, Сенатга юборилди.

    ✔ 60    🕔 15:01, 09.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар