Экоолам      Бош саҳифа

Давлат экологик экспертизаси нима?

Ўтган асрнинг сўнгига келиб экологик хавфсизлик масаласи миллий ва минтақавий чегаралардан чиқиб, глобал муаммо тусини олди.

Давлат экологик экспертизаси  нима?

Аҳоли сони ошиб бориши баробарида табиий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, фан ва техника, саноат корхоналарининг жадал ривожланиши, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кимёвий дорилар қўлланилиши атроф-муҳитга, инсон саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот оламига, атмосфера ҳавосига, сув ҳавзаларига, ер ости сувларининг табиий айланиши ва тупроқ ҳолатига салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади.

Саноат корхоналаридаги фильтрлаш тизимлари, яъни тозалаш қурилмаларининг талаб даражада ишламаслиги ҳам улардан чиқадиган зарарли моддалар миқдори кўпайишига шароит яратмоқда. Атмосфера ҳавосига чиқарилаётган минглаб тонна ташланмалар йиллар давомида ёмғир, қор, шамол ва бошқа омиллар таъсирида тупроқ қопламига тушиб, кимёвий ифлосланиш даражаси кўтарилишига олиб келди.

Экологик экспертиза эса мана шундай ҳаётий заруратдан келиб чиқиб ташкил қилинган муҳим фаолият ҳисобланади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил этиш бўйича ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланиб, давлат экологик экспертизаси қўмита таркибидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Бу хизмат ҳозирги глобаллашув даврида долзарб аҳамиятга эга. Бинобарин, экологик экспертиза деганда режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа хил фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини аниқлаш тушунилади.

Саноат корхоналарини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мажбурий талаб ҳисобланади.

Атроф-муҳитни баҳолаш жараёнида, биринчи навбатда, инсоният соғлиғига, шунингдек, атроф-муҳитнинг таркибий қисмлари бўлган ер, ер қаъри, тупроқ, ер усти ва ер ости сувлари, атмосфера ҳавоси, озон қатлами, флора ва фауна ҳамда шу каби бошқа табиат омилларига салбий таъсирлар ўрганилади. Яъни, экологик экспертиза прогноз қилинаётган хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилишгача бўлган босқичда ушбу фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини, атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатаётган ёки таъсир кўрсатиши мумкин бўлган экологик хавф даражасини аниқлайди.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун 30 календарь кун мобайнида ҳақ тўланмаган тақдирда (аввал 90 календарь куни), Экология вазирлигининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси давлат экологик экспертизасини ўтказишга тақдим этилган материалларни буюртмачига қайтаради.

Сир эмаски, саноат корхоналари, хўжалик маиший хизмат корхоналари ўзларининг иш жараёнида атроф-муҳитга маълум даражада таъсир ўтказади, яъни газ, суюқ ва қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни чиқаради. Бу чиқиндилар йиллар давомида тупроқда, сувда ёки атмосфера ҳавосида ҳаракатланиб туради. Айни шу жиҳат эътиборга олинган ҳолда кейинги вақтларда экологик экспертиза хулосасини беришда маиший ва қурилиш чиқиндилари учун мўлжалланган ҳолатларга ҳам катта эътибор берилмоқда.

Саноат корхоналаридан чиқадиган чиқиндилар таркибидаги турли моддалар, асосан, олтингугурт оксидлари, азот оксидлари, углерод оксидлари, оғир металлар атмосфера ҳавосига, умуман, тириклик дунёсига ўз салбий таъсирини кўрсатиши мумкин. Шунинг учун саноат корхоналарига янги, замонавий, кам чиқиндили технологияларни олиб кириш ҳамда атроф-муҳитга чиқадиган чиқиндиларнинг камайишига ҳаракат қилиб, тоза экологик шароитни яратишимиз керак.

Экологик экспертиза эса бизга ана шу имкониятни тақдим этишда катта ёрдам беради.

 

Ўғилой МАМАТХОЛИҚОВА,

Гулистон тумани адлия бўлими

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат берувчи

ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини

кўрсатиш шўъбаси раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

🕔17:53, 16.04.2026 ✔14

Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

Батафсил
«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔33

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔30

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Юксак экологик  маданият –  давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Юксак экологик маданият – давлат ва нодавлат сектор ҳамкорлиги меваси

    Ҳозирги глобаллашув шароитида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борган сари долзаб аҳамият касб этмоқда. Сўнгги ўн йилликларда табиий техноген ва антропоген омиллар таъсирида иқлим ўзгариши, ўртача ҳароратнинг кўтарилиши, ёғингарчилик меъёрларининг ўзгариши юзага келмоқда.

    ✔ 14    🕔 17:53, 16.04.2026
  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 33    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 30    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 28    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 61    🕔 16:02, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар